КАТТАБОҒ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Цитаты


Ўзбекистон Мусулмонлари идораси, Чуст тумани «Каттабоғ» жомеъ масжидининг расмий телеграм саҳифаси
Матбуот хизмати: @Kayumkhadjayev1010

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Цитаты
Статистика
Фильтр публикаций


🕌 ЖАМОАТ НАМОЗИ ВАҚТЛАРИ

ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!

2025 Мелодий | 20-FEVRAL
1446 Хижрий   | 21-SHAʼBON

   ☝️Намозларингизни ўз
вақтида ўқишни унутманг!

🕌 Масжидда жамоат билан ўқилган намоз, уйда ёлғиз ўқилган намоздан йигирма етти даража савоблидир!

🕌 «Катта Боғ» жоме масжиди
@Kattabog_masjidi | Саҳифаси


Репост из: FATVO.UZ | Расмий канал
​​САВДОДА ЯШИКНИНГ ВАЗНИНИ ЧИҚАРИБ ЮБОРИШ
#савдо

❓1560-CАВОЛ: Айрим савдогарлар боғлардан мева сотиб олишаётганда ҳамма яшикларни тарозида тортишмайди. Одатда яшиклар 1,5 дан 1,7 кг чиқади. Аммо савдогар умумий қилиб 2 кг чиқариб ташлайди. Уларнинг бу ишлари шариат бўйича жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Уламолар бундай савдони фосид (ношаръий иш ёки сифат аралашган) савдо дейишган. Савдо битими тақозо қилмайдиган, томонларнинг бирига наф келтирадиган ёки сотиладиган маҳсулот (товар)га зиёдалик берадиган шарт ила битим тузиш савдони фосид қилади. Бу ерда яшикларни ҳақиқий оғирлигидан кўпроқ ҳисоблаш харидорнинг фойдасига ишламоқда. Масалан, савдогар бир ярим килоли яшикни икки кило деб умумий оғирликдан чиқариб ташласа, ярим кило мевани ноҳақдан эвазсиз олаётган бўлади. Натижада бировнинг ҳақини ноҳақ ейиш юзага чиқади. Буни тўғрилашнинг йўли барча яшикларни мева солишдан олдин ёки кейин тортиб, яшикларнинг умумий оғирлигини ҳисоблаш ёки оғирлиги бир хил бўлган яшиклардан фойдаланиш мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 ОҒИР СИНОВ (2-қисм)
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#КУН_ДУОСИ

Ҳурматли автоулов бошқарувчи ҳайдовчилар! Сиз ҳар куни машинага ӯтиришингиз биланоқ қуйидаги дуони ӯқиб юришни одат қилсангиз, ушбу дуо сизни кӯчаларда учраши мумкин бӯлган турли бало-фалокатлардан асрашига сабаб бӯлади:

ОТ-УЛОВ МАШИНАГА МИНИЛГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

(Бисмиллаҳи, алҳамдулиллаҳи) «Субҳаналлазий саххора ланаа ҳааза ва маа кунна лаҳу муқринийн ва иннаа илаа Роббина ламунқолибуун»

(Аллоҳ номи билан, Аллоҳга ҳамд бўлсин). «Бизга буни бўйсундирган зот покдир. Биз бунга қодир эмас эдик. Ва, албатта, Биз Роббимизга қайтгувчидирмиз»
(«Зухруф» 13-14 оятлар).

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
Биз Қуръонни мўминлар учун шифо ва раҳмат ўлароқ нозил қилурмиз. У золимларга зиёндан бошқани зиёда қилмас. (Дарҳақиқат, Қуръони Карим шифодир, Қуръони Карим раҳматдир. Қуръони Карим куфр, ширк ва мунофиқлик каби энг зарарли ақидавий хасталикларни даволайди.) 

Исро сураси, 82-оят

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
ҚАЛБ НИМА ДЕГАНИ?

"Қалб" луғатда бир нарсани ағдаришни англатади. У бир хил турмай, у ёқ-бу ёққа ағдарилиб тургани учун ҳам "қалб" деб аталган.
Ислом тушунчаси бўйича қалб икки хил: зоҳирий ва ботиний бўлади.
Зоҳирийси кўкракнинг чап томонида жойлашган конус шаклидаги гўшт парчасидир. Ботинийси эса нуроний, латиф, билувчи, инсонни инсон қилувчи нарсадир.
Зоҳирий қалб инсоннинг зоҳирида – жисмида жон вазифасини ўтайди. Ботиний қалб эса инсоннинг ақлий, руҳий-маънавий ҳаётида жон вазифасини ўтайди.
Бу ерда ботиний қалб кўзда тутилади. Жисм соғлом бўлиши, баъзан бемор бўлиши ва вақти келиб ўлиши табиий бўлганидек, қалб ҳам соғлом бўлиши, бемор бўлиши ва ўлиши табиийдир. Шунинг учун ҳам қалбга алоҳида эътиборли бўлиш зарур. Албатта, қалб табобати бадан табобатидан кўра анча аҳамиятлироқ эканини таъкидлашга ҳожат ҳам қолмаган бўлса керак.
Қалб табобати илми Қуръони Карим ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари асосида юзага келган, ривожланган ва ўз самарасини бериб келмоқда.
Аллоҳ таоло "Юнус" сурасида марҳамат қилади:
Эй одамлар! Батаҳқиқ, сизга Роббингиздан мавъиза, кўкслардаги нарсага шифо, мўминларга ҳидоят ва раҳмат келди" (57-оят).
Яъни Қуръон қалбингиздаги руҳий, маънавий дардларингизнинг барчасига шифо бўлиб келди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қалб табибларининг имоми бўлганлар ва бу ишда ҳаммага намуна кўрсатганлар. Ул зотнинг ҳадисларида бу масалалар ажойиб услуб ила баён қилинган.
Мусулмон уламолар оят ва ҳадислардан қалб табобати борасида самарали даво йўлларини топганлар. Тасаввуф уламолари бу ишда барчага устоз бўлганлар. Улар ихлос билан қалб табобати борасида нодир китоблар таълиф қилганлар.

📚 "Руҳий тарбия" китобидан.

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
Ҳар бир мусулмон учун ўзига керак нарсани, ҳаёти учун зарурий илмни, дину диёнатни, ҳалол-ҳаромни билиб олишда зарур бўлган барча нарсани ўрганиш фарзи айндир. Ҳар бир мусулмон бу ишни қилиши шарт. Қилмаган одам гуноҳкор бўлади.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, «Руҳий тарбия» китобидан.

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
​​Неъматга шукр қилиш мусибатга сабр қилишдан оғирроқдир. Чунки неъматнинг умри узоқ бўлиб, шунга яраша давомий шукрни талаб қилади. Сабрнинг умри эса қисқадир, мусибат тугаши билан у ҳам тугайди.
Шайх Абдулазиз Тарифий

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 УЛАРНИНГ ХИЗМАТИГА ШОШИЛИНГ!
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

@ravza_uz


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#Хадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«*Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Модомики бирортангиз намоз ўқиган намозгоҳида экан, таҳорати синмагунча фаришталар унга: «Аллоҳим! Уни мағфират қил. Аллоҳим! Унга раҳм қил», деб салавот айтиб туришади*», дедилар».

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube


🕌 ЖАМОАТ НАМОЗИ ВАҚТЛАРИ

ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!

2025 Мелодий | 13-FEVRAL
1446 Хижрий   | 14-SHAʼBON

   ☝️Намозларингизни ўз
вақтида ўқишни унутманг!

🕌 Масжидда жамоат билан ўқилган намоз, уйда ёлғиз ўқилган намоздан йигирма етти даража савоблидир!

🕌 «Катта Боғ» жоме масжиди
@Kattabog_masjidi | Саҳифаси


Репост из: FATVO.UZ | Расмий канал
​​КЎЛЛАРДА ПУЛГА БАЛИҚ ОВЛАШ
#ҳалол_ҳаром

❓1545-CАВОЛ: Ҳозирги кунда баъзи кўлларда тадбиркорлар балиқ боқади. Ундан ташқари кўлга келадиган одамларга пул эвазига маълум вақт ва қармоқ беради. Шу вақт ичида тутган балиқлари ўзига. Тута олмаса, қуруқ қўл билан чиқади. Шундай келишув мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар икки томон шу келишувга рози бўлса, кўл эгаси мижозларнинг балиқ овлашлари учун қандайдир тўсиқлар қўймаса, масалан, балиқ йўқ жойни кўрсатиб, шу жойда тутасизлар демаса, жоиз бўлади. Чунки бу ижара келишуви ҳисобланади. Ижарада бир томондан манфаат, бошқа томондан шу манфаат учун тўлов берилади. Бу ҳолатда бир нарсани эсдан чиқармаслик лозим: кўл эгаси мижознинг балиқ тута олмаслиги учун, мижоз сифатида келувчилар эса кўпроқ балиқ тутиш учун ҳийла, алдов қилмасликлари лозим. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Репост из: FATVO.UZ | Расмий канал
#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1446 | 1 Февраль Шанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#кун_ояти

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِنْ تَتَّقُوا اللَّهَ يَجْعَلْ لَكُمْ فُرْقَانًا وَيُكَفِّرْ عَنْكُمْ سَيِّئَاتِكُمْ وَيَغْفِرْ لَكُمْ ۗ وَاللَّهُ ذُو الْفَضْلِ الْعَظِيمِ.

«Эй, иймон келтирганлар, агар Аллоҳга тақво қилсангиз, сизга фурқон беради, сизнинг гуноҳларингизни ювиб мағфират қилади. Аллоҳ улуғ фазл эгасидир».
(Анфол сураси, 29-оят).

Тафсир: Яъни тақводор кишига Аллоҳ таоло ҳақдан ботилни, яхшидан ёмонни ажратадиган, фарқлайдиган ҳидоят ва нур бериб қўяди. «Фурқон» дегани ажратувчи – фарқловчи деганидир. Ана ўша ҳидоят ва нур ила тўғри йўлдан юриб борилади. Тақводорларнинг гуноҳлари ҳам ювилади, ҳам мағфират қилинади. Бу катта бахтдир. Аммо Аллоҳ таоло бу билан кифояланиб қолмайди. Тақводорларга яна бошқа мукофотлар беради. «Аллоҳ улуғ фазл эгасидир».

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг!

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube


Репост из: Muslim.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#shabon_ramazon_qibla
🗣 ШАЪБОН ОЙИДАГИ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

🎙Шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум ўғли


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Эй Аллоҳнинг расули, жаннат бинолари қандай?” У зот: “Ғиштлари кумуш ва тиллодан, сувоқлари хушбўй мушкдан, майда тошлари марварид ҳамда ёқутдан, тупроғи эса заъфарондан. Ким жаннатга кирса, доим неъмат ичида бўлиб, унда абадий қолади. Кийимлари эскирмайди ва ёшлиги кетмайди”, - дедилар”.
Имом Термизий ривояти.


♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#кун_ояти

فَاسْتَبِقُوا الْخَيْرَاتِ ۚ أَيْنَ مَا تَكُونُوا يَأْتِ بِكُمُ اللَّهُ جَمِيعًا ۚ إِنَّ اللَّهَ عَلَىٰ كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ.

"Яхшиликларга шошилинг. Қаерда бўлсангиз ҳам, Аллоҳ сизларни жамлайдир. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир".
(Бақара сураси, 148-оят).

Тафсир: Гап бу ерда фақат ибодат пайтида қараладиган томон ҳақида эмас, балки умумий ҳолат ҳақида кетмоқда. Ҳар кимнинг ўз танлаган йўли бўлиб, у бошқаларни ҳам шу йўлга юритмоқчи бўлади. Жумладан, аҳли китоблар турли услуб ва амалларни ишга солиб, сизларни ўз йўлларига юритмоқчи бўладилар. Уларга эътибор берманглар. Ўз йўлларингизни маҳкам тутиб, яхшиликларни кўпроқ қилишга ошиқинглар. Чунки иймонли инсон икки дунёда ҳам яхшиликларининг ҳажмига қараб мукофот олади. Қани, бу дунёда ҳар ким ўз қибласига юзланиб, ҳар ким ўз ибодатини қилиб юраверсин-чи, охиратда, барибир, Аллоҳ ҳисоб-китоб учун барчани бир ерга жамлайди.

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг!

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube


🕌 ЖАМОАТ НАМОЗИ ВАҚТЛАРИ

ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!

2025 Мелодий | 30-YANVAR
1446 Хижрий   | 30-RAJAB

   ☝️Намозларингизни ўз
вақтида ўқишни унутманг!

🕌 Масжидда жамоат билан ўқилган намоз, уйда ёлғиз ўқилган намоздан йигирма етти даража савоблидир!

🕌 «Катта Боғ» жоме масжиди
@Kattabog_masjidi | Саҳифаси


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#янги_ой_эълони
#ҳижрий_1446_йил

🔴 Фалакий ҳисобга кўра, ҳижрий 1446 йил
Шаъбон ойининг 1 куни  2025 йил 31 январь жума кунига тўғри келмоқда.

⭕️ ШАЪБОН ойингиз муборак бўлсин!

✅ Аллоҳ таоло барчамизни бу ойни ғанимат билиб, тунларни ибодатда, кунларни Аллоҳ таолони зикрида ўтказишликни насиб қилсин. Бу ойни фазилатидан барчамизга Аллоҳ таоло насиб қилсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти вакиллиги Матбуот хизмати.

@ravza_uz


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#Ҳикмат

Ибн Муборак розияллоҳу анҳу айтадилар: “Киши модомики илм излаб юрган экан, у олимдур. Қачон ўзини олим бўлдим деб ўйласа, жоҳил бўлиб қолади”.

Халил ибн Аҳмад розияллоҳу анҳу шундай деганлар: “Одамлар тўрт хил бўлади:
1. Биладиган ва билишини ҳам биладиган киши. У олимдур, унга эргашинглар.
2. Билади, лекин билишини билмайдиган киши. У уйқудадир, уни уйғотиб қўйинглар.
3. Билмайдиган ва билмаслигини биладиган киши. У йўл қидирувчидир, уни йўлга солинглар.
4. Билмайдиган ва билмаслигини ҳам билмайдиган киши. У жохилдир, ундан қочинглар”.

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг!

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube

Показано 20 последних публикаций.