Репост из: Ўқитувчи | muallimlar.uz
Хавфсиз мактабда таълим оламиз!
Каттақўрғон шаҳридаги 3-умумтаълим мактабида пандемия шароитида таълим жараёнига мактабни тайёрлаш бўйича ўтказилган тренинг ана шундай номланди.
Тренингда мактабнинг сиғими ва имкониятларидан келиб чиқиб, унга ўқувчиларни киритиш ва чиқариш тартиби, оралиқ масофани сақлаш, бошланғич синф ота-оналарини фарзандларининг назорат пунктидан ўтиб мактабга кириб кетиши жараёни якунига етгунича мактабдан 100 метр узоқ масофада кузатиб туриши, дарс жараёнида мактаб ҳудудига бегона шахсларнинг кириб чиқишини таъқиқлаш, соғлиғида муаммолар кузатилган ўқувчиларни зудлик билан мактаб биносида санитария меъёрлари асосида вақтинчалик ташкил этилган “Изолятор” хонасида яккалаш каби амалларни бажариш юзасидан тушунчалар берилди.
Тадбирда иштирок этган шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова ҳамда бошқа мутасаддилар мактабда синфхоналарда дарсларни ташкил этиш борасида хавфсизликни таъминлаш бўйича яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.