Ўзбекистонда абитуриентларнинг тест саволларига жавоб бериши учун 3 соат вақт ажратилади
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2-сон баёни тасдиқланди. Бу ҳақда Давлат тест маркази хабар берган.
Мазкур баёнга мувофиқ Олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жойлашган марказий стадионларда, қоида тариқасида, кунига икки сменада ўтказилади.
Ҳар 30 та тест топшириғини ечиш учун (жавоблар варақасини тўлдириш билан бирга) 90 дақиқа вақт ажратилади (60 та тест топшириғига жами 180 дақиқа берилади).
@daryo_live