БИЛАРМИСИЗ ҚУРЪОННИ ЁДДАН?
Шаҳид кетган Маъруф чол билан,
Қайтарканмиз бир кун бомдоддан.
Сўраганим ёдимда бирдан:
Билармисиз Қуръонни ёддан?
Жавоби шу:“Биларман болам,
Тиловатин қиларман болам”.
Сизга шуни тиларман болам,
Билармисиз Қуръонни ёддан?
Камина кўп рақибни енгди,
Ёв кураги заминга тегди.
Лек шу савол бошимни эгди:
Билармисиз Қуръонни ёддан?
Аллоҳ берган неъматга тўйинг,
Кибр-у риё кўзларин ўйинг.
Бешта тилни билмоқни қўйинг,
Билармисиз Қуръонни ёддан?
Малак-ул Мавт ўз ишин қилар.
Бир кун тобут ўрнидан жилар.
Зам сурани гўдак хам билар,
Билармисиз Қуръонни ёддан?
Ақл бирла топиб чорани,
Қалб-ла ислоҳ қилиб орани.
Олдингизми “ўттиз пора”ни,
Билармисиз Қуръонни ёддан?
Қўлларингиз қарсакдан тинмас,
Елкангизга шайтонми минмас?
Юлдуз Усмон қўшиқларинмас,
Билармисиз Қуръонни ёддан?
Мурда гўштин тинмай егунча,
Сен шиа мен сунний дегунча.
Важ кўрсатмай “Қўлдан келгунча”,
Билармисиз Қуръонни ёддан?
Юзингизни буриштиргунча,
Мазҳабимни суриштиргунча.
Дўстни дўст-ла уриштиргунча,
Билармисиз Қуръонни ёддан?
Эй фитналар сойида сузган,
Шуҳрат учун жумлалар тузган.
Оқиллар-ла алоқа узган,
Билармисиз Қуръонни ёддан?
Сизлар сароймулла деган зот,
Сизни айлар бир лаҳзада мот.
Биттагина шу савол исбот:
Билармисиз Қуръонни ёддан?
Эй иғвони дондек чўқиган,
Диндошига лаънат ўқиган.
Бир бирига лақаб тўқиган,
Билармисиз Қуръонни ёддан?
Олимларга тош отгувчи шаҳс,
Шу қадар хам кўнглингизми нахс.
Қиларсизу эътиқоддан бахс,
Билармисиз Қуръонни ёддан?
Нимангиздан қиларсиз фахр,
Суҳбатингиз тузсиз ва тахир.
Қирқ ёшданда ошдингиз ахир,
Билармисиз Қуръонни ёддан?
Умрингизни тикиб риёга,
Очдингизми уруш зиёга?
Заҳира не ўзга дунёга,
Билармисиз Қуръонни ёддан?
Даъюслик дер бунинг отини,
Ёр-ла жимо тафсилотини-
Эй оламга ёйгувчи жинни,
Билармисиз Қуръонни ёддан?
Уялмасдан берурсиз қандоқ,
Қовушмоқдан бизларга сабоқ?
Онгда бир юз ўн тўртми саноқ,
Билармисиз Қуръонни ёддан?
Насронийлар тирик экан то,
Инжилини қалбга қилар жо.
Яҳудийдек Таврот азиз ё?
Билармисиз Қуръонни ёддан?
Билмасангиз билганга тегманг,
Амалини қилганга тегманг.
Сўроғимдан холингизми танг,
Билармисиз Қуръонни ёддан?
Яшаяпти умрининг кузин,
Қизартирди шу савол ўзин,
Гуноҳи кўп шоирнинг юзин,
Билармисиз Қуръонни ёддан?
Бир шу сўроқ чиқарди иззам.
Чиқмасайди дўзахда жиззам.
Қалтиратди шу савол тиззам,
Билармисиз Қуръонни ёддан?
Абдураҳмон Мешаян
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Каналимизга уланинг👇
👉 https://t.me/joinchat/AAAAADy1urlkEMUWVuiyUw
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
Шаҳид кетган Маъруф чол билан,
Қайтарканмиз бир кун бомдоддан.
Сўраганим ёдимда бирдан:
Билармисиз Қуръонни ёддан?
Жавоби шу:“Биларман болам,
Тиловатин қиларман болам”.
Сизга шуни тиларман болам,
Билармисиз Қуръонни ёддан?
Камина кўп рақибни енгди,
Ёв кураги заминга тегди.
Лек шу савол бошимни эгди:
Билармисиз Қуръонни ёддан?
Аллоҳ берган неъматга тўйинг,
Кибр-у риё кўзларин ўйинг.
Бешта тилни билмоқни қўйинг,
Билармисиз Қуръонни ёддан?
Малак-ул Мавт ўз ишин қилар.
Бир кун тобут ўрнидан жилар.
Зам сурани гўдак хам билар,
Билармисиз Қуръонни ёддан?
Ақл бирла топиб чорани,
Қалб-ла ислоҳ қилиб орани.
Олдингизми “ўттиз пора”ни,
Билармисиз Қуръонни ёддан?
Қўлларингиз қарсакдан тинмас,
Елкангизга шайтонми минмас?
Юлдуз Усмон қўшиқларинмас,
Билармисиз Қуръонни ёддан?
Мурда гўштин тинмай егунча,
Сен шиа мен сунний дегунча.
Важ кўрсатмай “Қўлдан келгунча”,
Билармисиз Қуръонни ёддан?
Юзингизни буриштиргунча,
Мазҳабимни суриштиргунча.
Дўстни дўст-ла уриштиргунча,
Билармисиз Қуръонни ёддан?
Эй фитналар сойида сузган,
Шуҳрат учун жумлалар тузган.
Оқиллар-ла алоқа узган,
Билармисиз Қуръонни ёддан?
Сизлар сароймулла деган зот,
Сизни айлар бир лаҳзада мот.
Биттагина шу савол исбот:
Билармисиз Қуръонни ёддан?
Эй иғвони дондек чўқиган,
Диндошига лаънат ўқиган.
Бир бирига лақаб тўқиган,
Билармисиз Қуръонни ёддан?
Олимларга тош отгувчи шаҳс,
Шу қадар хам кўнглингизми нахс.
Қиларсизу эътиқоддан бахс,
Билармисиз Қуръонни ёддан?
Нимангиздан қиларсиз фахр,
Суҳбатингиз тузсиз ва тахир.
Қирқ ёшданда ошдингиз ахир,
Билармисиз Қуръонни ёддан?
Умрингизни тикиб риёга,
Очдингизми уруш зиёга?
Заҳира не ўзга дунёга,
Билармисиз Қуръонни ёддан?
Даъюслик дер бунинг отини,
Ёр-ла жимо тафсилотини-
Эй оламга ёйгувчи жинни,
Билармисиз Қуръонни ёддан?
Уялмасдан берурсиз қандоқ,
Қовушмоқдан бизларга сабоқ?
Онгда бир юз ўн тўртми саноқ,
Билармисиз Қуръонни ёддан?
Насронийлар тирик экан то,
Инжилини қалбга қилар жо.
Яҳудийдек Таврот азиз ё?
Билармисиз Қуръонни ёддан?
Билмасангиз билганга тегманг,
Амалини қилганга тегманг.
Сўроғимдан холингизми танг,
Билармисиз Қуръонни ёддан?
Яшаяпти умрининг кузин,
Қизартирди шу савол ўзин,
Гуноҳи кўп шоирнинг юзин,
Билармисиз Қуръонни ёддан?
Бир шу сўроқ чиқарди иззам.
Чиқмасайди дўзахда жиззам.
Қалтиратди шу савол тиззам,
Билармисиз Қуръонни ёддан?
Абдураҳмон Мешаян
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Каналимизга уланинг👇
👉 https://t.me/joinchat/AAAAADy1urlkEMUWVuiyUw
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖