Репост из: Асанов формати
Кеча ҳазиллашган мавзуимда бугун жиддий пост ёзмоқчиман. Сабаб топилиб қолди.
Ҳикматнинг рус тилини тақиқлаш керак эмаслиги ҳақидаги фикрига қўшиламан. Тилни мажбурлаб ўргатиб бўлмайди, қолаверса, рус тилининг ўзбек жамиятида, маданиятида ўрни бор. Бу етарли аргумент бўлмаса, ўйлаб кўринг: ўзбек тили Афғонистонда, Тожикистонда ёки Қирғизистонда тақиқланса, бу сизга ёқармиди? Йўқ. Бу ўзбек маданиятининг катта пластини йўқотиш бўларди. Шу боис Ўзбекистондаги барча тилларни сақлаб қолиш, камида тақиқламаслик керак деб ўйлайман.
Лекин баҳс-мунозаралар авж олгач, рус тилига хайрихоҳ томон келтирган аргумент ҳафсаламни пир қилди. Ҳикматнинг фикрича, рус тилини ёмон кўрадиганлар (тушунишимча, расмий сатҳда ўзбек тилига кенгроқ ўрин берилиши тарафдорлари назарда тутилмоқда) рус тилини билмайдиганлар экан.
Рус тили империал ўтмишга эга. Империал кўникмалар унинг тушунча механизмларига уннаб қолган. Шу боис рус тилли одамлар орасида рус тилини билмайдиганларни маданиятсиз деб билиш – кўп учрайдиган ҳолат. Ҳикматни қўллаб-қувватлаган блогерларда – мана, мана – “бир тилли”ларни маданиятсиз, ақлсиз деб ҳисоблаш шундоқ кўриниб турибди.
Ғарбнинг Россиядан устунлиги шундаки, у ерда бир тиллилик маданиятсизлик, қолоқлик белгиси ҳисобланмайди. Аксарият одамлар битта тилни билиши, бу уларга тўлақонли яшашга халақит бермаслиги эътироф этилади.
Иккинчи жаҳон урушидан сўнг Ғарб маънавий тозаланиш босқичидан ўтди, колониализм жиноятларини тан олди, кўплари тилни миллий биқиқликдан озод қилишга уринмоқда. Россия эса ҳатто колониал империя бўлганини тан олмайди, рус тилини эса неоимпериализм инструментига айлантиришга уриниб келади. Бу рус тили ҳам орқага кетишига сабаб бўлмоқда. Рус тили аллақачон фан тили бўлмай қолди, Кремль сиёсати эса кичик миллатларни рус тилига душман сифатида қарашга мажбур қилмоқда.
Шундай қилиб, Ўзбекистон нозик ўрталиқни топиши лозим: рус тилли аҳолининг табиий ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, лекин рус тили Кремль қуролига айланиб кетишига йўл қўймаслик. Бу ўрталиқни топишга ёрдам бермоқчи экансиз, кечагидай сиёсийлашган баҳсларга аралашманг. Ўзбек тилини яхши ўрганинг, уни кўпроқ ишлатинг. Рус тили билан ишингиз бўлмасин, лекин ортиқча баҳо ҳам берворманг: у Ўзбекистонга МДҲ билан алоқа қилиш ва рус тиллиларнинг эҳтиёжлари учун керак. Ўзбек тилига етарли эътибор берилса, вақти келиб у асосий соҳаларни эгаллайди. Ва, албатта, дунёга чиқиш учун инглиз тилини ўрганишни унутманг.
👉 @AsanovEldar