Вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи Жамол Носиров, вилоят прокурорининг ўринбосари Жамшид Аҳмедов ҳамда тегишли масъуллар ҳудудларда "Яшил макон" лойиҳаси доирасидаги ишларни ўрганмоқда.
Бугунги манзил - Ромитан тумани, А-380 йўли.
Йўл бўйлаб экилган тут ва қайрағоч дарахтлари қандай ўсмоқда? Суғориш тизими қанчалик яхши ишлаяпти? Келгусида яна қанча дарахт кўчатлари ўтқазилади? Шу масалалар муҳокама этилди.
Яна бир ташриф манзили тумандаги 11-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернати бўлди.
Бу ерда нафақат мактабнинг умумий ҳолати ўрганилди, балки раҳбарлар экологияга бағишланган ижодий тадбирда ҳам иштирок этди.
Мактаб ҳудудидаги кўкаламзорлаштириш ишлари баҳоланди. Экология йўналишида ташкил этилган мактаб кутубхонасини янги китоблар билан бойитиш таклифи берилди.
@Jamol_Nosirov