Шу ўринда ҲМҚО раҳбарларига икки оғиз сўз! (Агар таъсир қилса)
ҲМҚО тизимидаги адолатсизликлар, иш вақтининг тартибсизлиги, ойлик иш ҳақининг камлиги ҳақида кўп ва хўп гапирилди ва гапирилмоқда. Бу ҳақда айтилмаса ҳам бу сизларга кундек аён-ку.
Лекин, алам қиладигани бундай мақолаларни, постларни, чиқишларни сиз раҳбарларга заррача бўлса ҳам таъсир кўрсатмаётганлигида, тизимда оз бўлса ҳам ўзгариш қилинмаётганида. Гўёки гапирилаётган муаммоларга, гапларга сизларнинг алоқангиз йўқдек.
Тўғри, сиз яхши яшамоқдасиз, молиявий аҳволингиз ҳам қўл остингиздаги ходимларникидан анча яхши. Балки шунинг учун ҳам сизлар қуйи тизимдаги ходимларнинг дардини тушунмаётгандирсиз, яхши англаб етмаётгандирсиз. “Тизимни ўзгартириш менга боғлиқ эмас, юқоридан шундай талаб қўйишади” деб ўйламанг. Ҳаммаси сизга ўхшаган раҳбарларнинг қўлида-ку. Ўзингиз ўзгарсангиз кейин бошқалар ўзгаради-ку.
Сизлардан аслида кўп нарса ҳам талаб қилингани йўқ. Ҳеч йўқ ходимларни ярим тунгача мажбурлаб, бемақсад хизмат хонасида ушлаб ўтирманг. Уларга ҳеч қурса ҳафтада бир маротаба дам беринг. Бир йилда бир маротаба, минг хил чиғириқдан ўтказиб, миннат билан бериладиган 10-15 кунлик таътилга 25-30 кун бемаълол чиқиб келишларига шароит яратиб беринг. Бори шу.
Сизлардан ойлик маошни ошириб бериш, идорани моддий-техник баъзасини яхшилаш сўралмаяпти. Юқорида айтилган ишлар қўлингиздан келишини яхши биласиз.
Лекин, мансаб шундай нарса-ки, инсонни ўзгартирмайди, балки аслини кўрсатади. Сизлар ҳам бу каби муаммоларни ҳал қилиш қўлингиздан келишини билиб туриб, атайин ходимлар томонга ён бермайсиз.
Ўйламанг, менга ҳамма нарса мумкин, ходимлар кўниб ишлайверади деб. Тўғри, кўчада бошқа иш қилишга қурби етишига ишонмайдиган ходимлар кўниб ишлайверишади. Лекин, унутманг, ходимлар ҳам ҳудди бошқа инсонлар каби инсон ва улар ҳам ҳар битта ҳақсизликни, ғирромликни, ёмонликни ёдидан чиқаришмайди. Улар шунчаки сукут сақлашади холос.
Шу ўринда ҲМҚОлардаги “инспекция” ходимларига ҳам икки оғиз сўз!
Сизлар раҳбарлардан ҳам кўра кўпроқ тизимдаги муаммоларни яхши биласиз. Шунинг учун, ходимларга “пора олманглар, қамаласизлар”, деб қўрқитавермасдан, тилхатлар олавермасдан, улар томонга ҳам бироз ён босинг.
Сизлар қилаётган профилактик тадбирлар ўз самарасини етарлича бера олгани йўқ-ку! Айрим ходимлар иложсизликдан, моддий томонлама қийналганидан шундай ишларга қўл урмоқда-ку! Бу ҳаммага кундек равшан-ку!
Ҳеч йўқ, жойлардаги раҳбарларга қўл остидаги ходимларга вазиятдан келиб чиқиб енгиллик қилиб берилиши, иш тугагандан кейин сабабсиз “кабинет”да ушлаб турилмаслиги, “телбаларча” ярим кечаси, соат 22,23,24 ларда “развод” ўтказилмаслиги, ҳафтада бир маротаба дам берилиши, бир йилда таътилга муаммосиз чиқиб келишларига шароит яратиб берилиши бўйича топшириқ беринг ва топшириқ ижросини назорат остига олинг.
Шундай қила олсангиз, ишонинг, тизимларда ишловчи минглаган ходимлар сизлардан чексиз миннатдор бўлади. Шундагина ходимлар ҳам одам қатори бироз бўлса-да яшашни бошлайди. Иш самарадорлиги ҳам анча ошади.
Акс ҳолда, аҳвол ўзгармаса, хизмат вақтида хасталикдан бевақт оламдан кўз юмган ёки нафақага чиққандан сўнг, кўп яшамасдан, иш давомида орттирилган касаллик туфайли тўсатдан вафот этган ходимлар сони тобора ортаверади. Ёки бу ишларни тизимни ходимлар ёппасига ташлаб чиқиб кетишни бошласагина амалга оширасизларми?
Унутманг, ходим қилган меҳнатига яраша дам олсагина, рағбатлантирилсагина сидқидилдан ишлайди. Йўқса, ходимларни кунда 24 соат ишда ушлаб турсангиз ҳам иш самарадорлиги борган сари тушиб кетаверади.
Машаққатли ҳамда шарафли хизматда ҳар қандай оғир шароитга қарамасдан, фақатгина "честь мундира" учунгина хизмат қилиб келаётган ходимларга эса биргина эслатма! Беҳбудийнинг бир ибораси доим ёдингизга турсин “Ҳақ олинур, берилмас!”.
Advokat_Esanov
https://t.me/JAMOAT_NAZORATI