#Охират_ҳовлиси
ПАРВАРДИГОР ЖАЛЛА ЖАЛОЛУҲУНИНГ КЕЛИШИ 2
Бисмиллаҳ, алҳамдулиллаҳ,вассолату вассаламу ъала Росулиллаҳ
Аммо баъд.
Иккинчи: Қиёмат куни Аллоҳ таоло биринчи бўлиб гаплашадиган киши
Бутун халойиқлар ана шундай ғоят оғир ҳолатда турганларида Аллоҳ таоло биринчи бўлиб Одам алайҳиссаломга хитоб қилади. «Саҳиҳайн»да Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Аллоҳ қиёмат куни: «Эй Одам!», деб хитоб қилади. Одам алайҳиссалом: «Лаббайка ва саъдайк, ҳамма яхшиликлар Сенинг қўлингда эй Парвардигор!», деб жавоб беради. Аллоҳ азза ва жалла: «Дўзахга юборилувчиларни чиқар!», дейди. Одам алайҳиссалом: «Кимлар у дўзахга юборилувчилар?», деб сўрайди. «Ҳар минг кишидан тўққиз юз тўқсон тўққизтаси жаҳаннамга, биттаси жаннатга!», дейди Аллоҳ таоло». Бу эса гўдаклар (ғамнинг зўридан) кексайиб қоладиган кунда бўлади. Уни кўрар кунингизда эмизаётган (оналар) эмизиб турган (боласини) унутар ва барча ҳомиладор (аёллар) ўз ҳомиласини ташлаб юборар, одамларни маст-аласт ҳолда кўрурсиз, ҳолбуки улар ўзлари маст эмаслар, лекин Аллоҳнинг азоби қаттиқдир».
Бу гап Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам асҳобларини жуда қийин аҳволга солиб қўйди.
Бир ривоятда: «Қавм бутунлай умидсизликка тушиб, кулгуни эсдан чиқариб қўйди».
Бир ривоятда: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг асҳоблари йиғлаб: «Ё Расулуллоҳ! Қайси биримиз ўша бир киши?», деб сўрадилар.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жавоб бердилар: «Хурсанд бўлингиз! Хурсанд бўлингиз! Тўққиз юз тўқсон тўққизтаси Яъжуж ва Маъжуждан, бир киши эса сизлардан».
Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Жоним Қўлида бўлган Зотга қасамки, мен умид қиламанки, сизлар жаннат аҳлининг тўртдан бири бўласизлар». Биз шунда такбир айтиб юбордик.
Кейин дедилар: «Жоним Қўлида бўлган Зотга қасамки, мен умид қиламанки, сизлар жаннат аҳлининг учдан бири бўласизлар». Биз яна такбир айтиб юбордик.
Шундан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аллоҳга қасамки, мен умид қиламанки, сизлар жаннат аҳлининг ярми бўласизлар. Сизларнинг бошқа умматлар ичидаги мисолингиз худди қора ҳўкиз терисидаги оппоқ тук ёки эшакнингоёғидаги (тиззасидаги) қадоқ мисолидир»
(Бухорий: №6530, Муслим: №222).
Давомини ўқиш учун ссилка ёки қуйидаги бандга босинг!👇
https://telegra.ph/Parvardigor-jalla-jaloluhuning-kelishi-03-29-2
➥Линкни босиб фойдали каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEBdYPIhpMjWfeRNqQ