Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қиёмат кунида издошлари энг кўп пайғамбар мен бўламан. Жаннат эшигини биринчи бўлиб мен қоқаман», дедилар. Имом Муслим ривояти.
Изоҳ: Олдига арзу шикоятни айтиб, ҳожат сўраб бориладиган улуғ киши саййид саналади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўша кунда башарият орасидаги ягона саййид бўладилар. Бу борада у зот билан ҳеч ким рақобатлашмайди ҳам, бунга даъвогарлик қилишга ҳаққи ҳам бўлмайди. Бутун инсоният Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурига шафоат тилаб келади. У зот охират ҳаётида ўзлари талабгор бўлмаган ҳолда уларнинг саййиди бўладилар. Бу саййидлик имом Муслим Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисдан маълум. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «қиёмат кунида жаннат эшиги (ёни)га келиб, очишни сўрайман. Хозин (посбон): «Сен кимсан?» дейди. «Муҳаммадман», дейман. У: «Фақат сенга очишга амр қилиндим, сендан олдин бирортага эмас», дейди», – деганлар.
“Шамоили Муҳаммадия”
@arabicuz@Islomiy_kinolar