Islom nuri


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Allohim qalbimizni Islom nuri bilan oziqlantir va bizni o'zing maqbul ko'rgan ne'matlaring bilan rizqlantirgin
-Oʻzimiz va sizlar uchun ilindik
©Kanaldan ma'lumot olinganda manba ko‘rsatilsin!

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций




Репост из: ?..Hadichai Oisha ..?
Эй Кўнгил!
Қандай ҳам ғалати, шундай эмасми?
Бутун умринг шоҳ томирингдан ҳам яқинроқ бўлган Севгилингни, қидириш билан ўтмоқда.

#Mavlono_Rumiy


Иймонимда ҳаловат йўқ, қийнар алам,
Хушуъ топмас намозларим оҳу нолам,
Қуръон ўқиб кўзларда йўқ бир томчи нам,
Қалб ўртанса писанд қилмас ушбу танам,
Гуноҳлардан безиб жуда оғриндим мен,
Расулуллоҳ сизни жуда соғиндим мен.

Сўзда гоҳо ёлғон кирса қийналмас тил,
Гуноҳларга кўз қадалиб ўтмоқда йил,
Нафсим билан мен ўртамда ўтмайди қил,
Махфийлиги мағрур қилди, қийналди дил,
Зор кўнглимнинг сўроғидан оғриндим мен,
Расулуллоҳ сизни жуда соғиндим мен.

Ошқозоним очлик эмас, тўқлик эзар,
Зиёфат деб оёқларим тинмай кезар,
Парҳези йўқ, ҳаром, шубҳа қилмай ҳазар,
Бадкор нафсим қилмишидан қачон безар?
Тўймаслиги хароб қилди, оғриндим мен,
Расулуллоҳ сизни жуда соғиндим мен...

Ҳар бир исён қат-қат қилар қалбим кирин,
Қилганларим айтолмадим мингдан бирин,
Меҳрибон Робб яширмоқда банда сирин,
Яширмоғи қувонтирди бўлиб ширин,
Ошкор, пинҳон айбларимдан оғриндим мен,
Расулуллоҳ сизни жуда соғиндим мен.

Бир келингу аҳволларим ўнглаб кетинг,
Гуноҳ қилган қўлларимни боғлаб кетинг,
Бўйсунмаган бу нафсимни тиғлаб кетинг,
Суннатингиз қилмас йўлим чоҳлаб кетинг,
Ҳақни кўрмас кўзларимдан оғриндим мен,
Расулуллоҳ сизни жуда соғиндим мен.

Соғиндиму кўрмоққа кўз лойиқмикан,
Гуноҳ юки бу бошимни қуйи буккан,
Ҳаёсизлик ором бермай санчар тикан,
Ёнингизда қад кўтариш мушкул экан,
Ул висолга мос келолмай оғриндим мен,
Расулуллоҳ сизни жуда соғиндим мен...


Йиғлаган англайдими ёки англаган йиғлайдими?
Эй қалбим!
Сўзла, ушбу бадан боқийми?
Севги ким учун, кўз ёш ким учун?
Айрилиқ бу дунёда жуда қийин, охиратда эсачи?
Ичимга, ён демоқдаман. Фақатгина сен ён...
Ва кўнглимга, бардошли бўл демоқдаман.
Майли барча бахтли бўлсин, сен эса сабр қил...


Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий

@Islom_nuri


(Бир ҳадис шарҳи.
Албатта ўқинг!)

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий саллолоҳу алайҳи вассалам:«Аллоҳ азза ва жалла :« Албатта умматнинг «Бу нима , бу нима?» дейишида давом эта бориб , ҳатто Аллоҳ ҳалойиқни ҳалқ қилди , бас , Аллоҳни ким ҳалқ қилди?» ҳам дейдилар», дер» , дедилар».

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:« Расулоллоҳ саллолоҳу алайҳи вассаламга васваса ҳақида савол берилди.«У айни иймондир» , дедилар.
Муслим ривояти.

Ушбу ҳадиси шарифнинг маъноси , бошқача қилиб айтганимизда «Васваса айни иймондир» бўлади.Бу қанақаси? Ахир васваса шайтондан , иймон Раҳмондан -- ку! Васваса иймоннинг кушандасику! У қандоқ қилиб айни иймон бўлиши мумкин? Бу гап олов сувдир деганга ўхшамайдими?
Ушбу ҳадиси шариф билан дастлаб танишган одамда шунга ўхшаш саволлар пайдо бўлиши мумкин. Аммо , каминада бу саволлар пайдо бўлмади.Чунки , ушбу сатрлар ёзилишидан йигирма бир йил олдин ўтган тажриба бу маънони тушунишга ёрдам беради.Умумжаҳон , Исломга чақириш куллиясига янги ўқишга келган пайтим эди.Бирдан қалбга васваса тушиб , бўлмағур фикрлар хаёлга ўралашиб қолди.Дунё кўзимга тор кўриниб , ҳеч нарса татимайди.Бировга айтишнинг иложи ҳам йўқ.Бу холат бир неча кун давом этди.Сиқилиш , ташвиш юқори чўққисига етди.
Ана шундай оғир дамда кўзим Ҳаким Термизийнинг араб тилидаги «Муридлар одоби» китобига тушди.Муаллифи Термизий бўлгани учун , ўз ватандошимиз экан , деб китоб дўконидан ҳарид қилувдим.Китобни қўлга олдим.Тўғри келган жойини очиб ўқий бошладим.Васваса ҳақида гап борар эди.« Мурид қалбига васваса тушса , яхшилик аломати , деб билсин.Чунки шайтон уни йўқлаб қолибди.Одатда , шайтон обод бўлаётган қалбларни васваса қилишга уринади.Хароба қалблар шундоқ ҳам унинг мулки ҳисобланади , овора бўлиб уларни васваса қилиб ҳам ўтирмайди.Шайтон обод қалбларни хароба қилиш умидида уларга васваса қилади.Уриниб - уриниб , ниятига эриша олмагач , ташлаб кетади» , дейилган эди.
Қалбимга « ялт » этиб ёруғлик тушди.Ҳурсанд бўлиб кетдим.Ориз бўлган нарса васваса эканлигини тушундим.Унинг нима учун бўлаётганини ҳам англадим.
Мана бугун эса , Аллоҳга беадад шукрлар бўлсин , Пайғамбар саллолоҳу алайҳи вассаламнинг васваса ҳақида « У айни иймондир» , деб айтган ҳадисларини ҳеч қийинчиликсиз тушуниб турибман.
Демак , киши вақтида англаб етиб , Аллоҳ таолодан дарҳол паноҳ сўраса , қалбига тушган васваса унга зарар етказа олмас экан.Бу эса ақийдавий , руҳий-маънавий соғломлик учун ниҳоятда зарурдир.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.
(Ҳадис ва ҳаёт , 2 - жуз)

@Islom_nuri


Эй вафоли киши кел, кел, яна ҳам яқинроқ кел!
Мени, менликни, бизни, бизликни ташла!
Тез, вақт ўтказмасдан кел...

Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу


@Islom_nuri


​​​Бир тавба ҳикояси

Бир киши Шайх Холид Жубайринг олдиларига келиб:

“Эй устоз, мен Роббимни ғазаблантирадиган барча иллатларимдан воз кечдим. Фақат сигарет чекишни ташлай олмадим” деди.

Шайх унга: “Бу одатингдан ҳам қутулишни истайсанми?” дедилар. У одам: “Албатта, устоз. Мен барча йўлларини қилиб кўрдим. Аммо барибир ташлай олмадим” деди. Шунда Шайх: “Ҳар бир сигаретни чекканингдан сўнг ўрнингдан туриб, агар бир оз олдин таҳорат қилган бўлсанг ҳам, яна яхшилаб таҳорат оласан. Кейин ихлос билан икки ракат намоз ўқийсан” дедилар.
Бир неча кун ўтиб ҳалиги киши Шайхнинг олдиларига кулган ҳолда келди. Шайх ундан: “Нега куляпсан?” деб сўрадилар. У одам: “Бир кунда 30 та сигарет чекардим. Энди биттасини илаштираман деб турганимда шайтон келиб: “Нима, эсингни едингми? Бир кунда 30 марта намоз ўқимоқчимисан?” деб васваса қилди. Шунинг учун 30 тани ўрнига 5 та чекдим. Иккинчи куни 3 тага тушди. Бир хафта ичида чекишдан бутунлай қутулдим” деди.

Унинг сўзларини эшитиб турган шайх: “Аллоҳга қасамки, бундай бўлади деб ўйламагандим. Демак, ҳар бир сигарет учун икки ракат нафл намоз!” дедилар.
Бизчи азизлар, бизнинг ҳам қўлимиздан барча иллатларимиздан қутулиш, чекишни ташлаш, ундан тавба қилиш келадими? Албатта, келади! Бунинг учун хоҳиш, ирода бўлса бас. Аллоҳ таоло барчамизга ҳақиқий тавбани насиб этсин, омин!


T.me/Islom_nuri


Қуёш каби ҳар нарсага, ҳар кимга аямасдан ўз нурингни соч, уларга гўзал боқ!
Чунки уларнинг барчаси музлаган кабидир.
Барчаси ҳам сенинг нурингга, ҳароратингга муҳтождир.


@Islom_nuri


Дўст:
–“Барча билганларингни унут!“ - демоқда. Кел шу қўлларингни бир силкит ва мана шу янги кунингни билганларингни ўчириш билан бошла!

Ҳазрати Шамс Табрезий қуддиса сирруҳу

@Islom_nuri


Бўй (ҳид) ларнинг энг ёқимлиси, Кўнгил бўйидир. Чунки у бўй, Роббингни бўйидир. У бўйни вайрон кўнгилларда ва мағлуб руҳларда топасан!

Ҳазрати Мавлоно Румий қуддиса сирруҳу

@Islom_nuri kanali




00:00 ●━━───── 10:35
    ⇆ㅤㅤ◁ㅤ❚❚ㅤ▷ㅤㅤ↻

🎧 #Қисқа_маъруза

👤┠ Абдуллоҳ домла
▶️┠ Аллоҳга қайтиш
➡️┠ Улашинг !

@Islom_nuri


00:00 ●━━───── 04:54
    ⇆ㅤㅤ◁ㅤ❚❚ㅤ▷ㅤㅤ↻

🎧 #Қисқа_маъруза

👤┠ Нуриддин домла
▶️┠ Очкўз фарзандлар
➡️┠ Улашинг !

@Islom_nuri


00:00 ●━━───── 09:18
    ⇆ㅤㅤ◁ㅤ❚❚ㅤ▷ㅤㅤ↻

🎧 #Қисқа_маъруза

👤┠ Абдуллоҳ домла
▶️┠ Абу Ҳанифанинг туши
➡️┠ Улашинг !

@Islom_nuri


#Гўзал_қироат

👤Маҳер аль Муаиқлй
▶️Нисо сураси
♻️ Улашинг

👉 @Islom_nuri


Doʻstlarga ham ulashing! ♻️
#Photoshop_projects
#Hikmatlar
➿➿➿➿➿➿➿➿➿➿➿
♻️ @Islom_nuri
♻️ @Islom_nuri_bot


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ширин ҳаётингиз маънога тўлсин!
Истаган ниятингиз ижобат бўлсин!
Чеҳрангиз сўнмасин, ҳамиша кулсин,
🌷Жума айёмингиз муборак бўлсин!

👉🏻 @Islom_nuri




Doʻstlarga ham ulashing! ♻️
#Photoshop_projects
#Hikmatlar
➿➿➿➿➿➿➿➿➿➿➿
♻️ @Islom_nuri
♻️ @Islom_nuri_bot



Показано 20 последних публикаций.

681

подписчиков
Статистика канала