Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ


Гео канала
Узбекистан
Язык канала
Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Добавлен в индекс
30.07.2017 20:03
реклама
Telegram Analytics
Подписывайся, чтобы быть в курсе новостей TGStat.
TGStat Bot
Бот для получения статистики каналов не выходя из Telegram
SearcheeBot
Ваш гид в мире Telegram-каналов
11 110
подписчиков
~2.8k
охват 1 публикации
~26k
дневной охват
~10
постов / день
25.4%
ERR %
33.79
индекс цитирования
Репосты и упоминания канала
238 упоминаний канала
6 упоминаний публикаций
37 репостов
QUR'ON VA SUNNAT
QUR'ON VA SUNNAT
QUR'ON VA SUNNAT
QUR'ON VA SUNNAT
QUR'ON VA SUNNAT
QUR'ON VA SUNNAT
QUR'ON VA SUNNAT
QUR'ON VA SUNNAT
QUR'ON VA SUNNAT
QUR'ON VA SUNNAT
QUR'ON VA SUNNAT
QUR'ON VA SUNNAT
QUR'ON VA SUNNAT
🎧 Uzbek Music 2019 🎵
QUR'ON VA SUNNAT
QUR'ON VA SUNNAT
QUR'ON VA SUNNAT
QUR'ON VA SUNNAT
QUR'ON VA SUNNAT
QUR'ON VA SUNNAT
QUR'ON VA SUNNAT
QUR'ON VA SUNNAT
Hanafiy Fiqhi
QUR'ON VA SUNNAT
QUR'ON VA SUNNAT
QUR'ON VA SUNNAT
QUR'ON VA SUNNAT
QUR'ON VA SUNNAT
QUR'ON VA SUNNAT
QUR'ON VA SUNNAT
QUR'ON VA SUNNAT
QUR'ON VA SUNNAT
QUR'ON VA SUNNAT
QUR'ON VA SUNNAT
QUR'ON VA SUNNAT
QUR'ON VA SUNNAT
QUR'ON VA SUNNAT
QUR'ON VA SUNNAT
QUR'ON VA SUNNAT
QUR'ON VA SUNNAT
QUR'ON VA SUNNAT
QUR'ON VA SUNNAT
Каналы, которые цитирует @IslomYoli_Kanali
?QURʼON KANALI?
IxlosOrg Fatvolar
?QURʼON KANALI?
IxlosOrg Fatvolar
?NASHIDLAR KANALI?
📚Uch asos sharhi📚
Qur'on qalb shifosi
📚Sahobalar Hayoti📚
📚Hijob darsliklari📚
⏳Foydaliy_Darslar⏳
?QURʼON KANALI?
?QURʼON KANALI?
GO´ZAL QIROATLAR
IxlosOrg Fatvolar
IxlosOrg Fatvolar
IxlosOrg Fatvolar
📚Sahobalar Hayoti📚
IxlosOrg Fatvolar
📚Uch asos sharhi📚
📚Sahobalar Hayoti📚
📚Hijob darsliklari📚
⏳Foydaliy_Darslar⏳
📚Sahobalar Hayoti📚
📚Hijob darsliklari📚
⏳Foydaliy_Darslar⏳
IxlosOrg Fatvolar
IxlosOrg Fatvolar
IxlosOrg Fatvolar
IxlosOrg Fatvolar
📚Sahobalar Hayoti📚
📚Sahobalar Hayoti📚
📚Sahobalar Hayoti📚
📚Hijob darsliklari📚
⏳Foydaliy_Darslar⏳
IxlosOrg Fatvolar
?QURʼON KANALI?
IxlosOrg Fatvolar
?QURʼON KANALI?
IxlosOrg Fatvolar
GO´ZAL QIROATLAR
IxlosOrg Fatvolar
IxlosOrg Fatvolar
📚Sahobalar Hayoti📚
📚Sahobalar Hayoti📚
📚Sahobalar Hayoti📚
📚Hijob darsliklari📚
⏳Foydaliy_Darslar⏳
IslomNuri
MP3 QURAN 30 JUZ
GO´ZAL QIROATLAR
Последние публикации
Удалённые
С упоминаниями
Репосты
📚 ISLOM_YO'LI 📚 11 Dec, 17:00
كتاب تيسير الوصول شرح ثلاثة الأصول
👆👆👆👆👆👆👆👆👆👆👆👆
📚Uch asos kitobidan
#Uch_Asos #029_dars
INOBA (QAYTISHLIK)
HAQIDAGI IBODATNI TURI, VA TAVBA BILAN BOG'LIQLIGI..?

┅════════●════════┅
https://t.me/joinchat/AAAAAECtSjyEviGLF238EQ
Attached file
📚 ISLOM_YO'LI 📚 11 Dec, 16:15
🔉🔊 #Eslatma 🔉🔊

✋️Assalamu alaykum ✋️
☞Azızlar☜


❀ ✿ Ertaga Payshanba ✿ ❀

Agar qodir bo‘lsangiz ro‘zadorlar karvoniga qo‘shiling!
Agar qodir bo‘lolmasangiz, boshqa dindoshlaringizga eslating. Bilmaysizki, sizning eslatishingiz sabab, qanchalar ro‘za tutarkin!

✮ ✮ ✮ ✮ ✮ ✮ ✮ ✮ ✮ ✮ ✮ ✮

Kanal va darslarni boshqalarga ulashish 📲 bilan ummatning uygonishiga hissa qo’shishingiz mumkin!

https://t.me/joinchat/AAAAAECtSjyEviGLF238EQ
Читать полностью
📚 ISLOM_YO'LI 📚 11 Dec, 15:15
Жаннатга энг охири кирувчи киши

Жаннатга охирги бўлиб кирадиган киши ҳақидаги ҳадисни Имом Муслим «Саҳиҳ»ида келтирган. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган бу ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:

«Жаннатга охири бўлиб бир киши киради. У  Сирот устида гоҳ юриб, гоҳ қоқилиб, гоҳ ўт уни домига тортиб, шу ҳолда ўтиб келади. Ундан ўтиб олгач, ортига қайрилиб қараб: «Мени сендан қутқарган Зот буюкдир. Аллоҳ менга аввалгилару охиргилардан бирон кишига бермаган неъматини берди», дейди. Шунда унга узоқдан бир дарахт қўрсатилади.
— «Эй Роббим, мени ўша дарахтга яқинлаштирсанг, соясида ўтирсам ва сувидан ичсам», дейди.
— «Эй одам боласи, агар тилагингни сенга берсам, Мендан қайтиб бошқа нарса сўрамайсанми?», дейди Аллоҳ азза ва жалла.
— У: «Йўқ, эй Роббим (бошқа нарса сўрамайман)», дейди ва бошқа ҳеч нарса сўрамасликка ваъда беради. Банда ўзи сабр қилолмайдиган нарсани кўраётгани учун Робби унинг узрини қабул қилади ва уни ўша дарахтга яқинлаштиради. Банда дарахт соясида ўтириб сувидан ичади. Кейин унга бундан-да чиройлироқ бир дарахт кўрсатилади. Шунда у:
— «Эй Роббим, мени бунисига ҳам яқинлаштирсанг, соясида ўтирсам ва сувидан ичсам. Сендан бошқа ҳеч нарса сўрамайман», дейди.
— «Эй одам боласи, ҳалигидан бошқа нарса сўрамасликка ваъда бермаганмидинг? Агар ҳозир сени бу дарахтга ҳам яқинлаштирсам, Мендан яна бошқасини ҳам сўрарсан?», дейди. У бошқа нарса сўрамасликка аҳд беради. Сабри етмайдиган нарсани кўраётгани учун Робби унинг узрини қабул қилади ва уни ўша дарахтга яқинлаштиради. Банда унинг соясида ўтиради ва сувидан ичади. Кейин жаннат эшиги олдида унга аввалги иккисидан ҳам чиройлироқ бир дарахт кўрсатилади.
— «Эй Роббим, мени бунга ҳам яқинлаштирсанг, соясида ўтирсам ва сувидан ичсам, бундан бошқа нарса сўрамайман», дейди банда. Шунда Аллоҳ:
— «Эй одам боласи, бошқа нарса сўрамайман, деб ваъда бермабмидинг?», дейди. Банда:
— «Ҳа, шундай қилгандим. Эй Роббим, шуни ҳам бергин, кейин бошқасини сўрамайман», дейди. У сабри етмайдиган нарсани кўраётгани учун Робби унинг узрини қабул қилади ва уни ўша дарахтга яқинлаштиради. Банда дарахтга яқинлашгач, аҳли жаннатларнинг товушларини эшитиб қолади ва:
— «Эй Роббим, мени ҳам жаннатга киргизсанг», дейди.
— «Эй одам боласи, нима қилсам сўрашни бас қиласан, бутун дунёни ва унга қўшиб яна шунчасини берсам рози бўласанми?», дейди Аллоҳ.  Банда:
— «Эй Роббим, Сен оламлар Робби бўла туриб менинг устимдан куляпсанми?», дейди…

Шу сўзларни айтиб, Ибн Масъуд кулдилар ва:
— «Нима учун кулаётганимни сўрамайсизларми?», дедилар.
— «Нима учун кулаяпсиз?», дейишди.
— «Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам ҳудди шундай кулгандилар. Асҳоблар: «Нима учун кулаяпсиз, ё Расулуллоҳ?», дейишганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Банданинг: «Сен оламлар Робби бўла туриб менинг устимдан кулаяпсанми?» деганида Аллоҳ Роббул оламийн кулгани учун», дегандилар».

…Аллоҳ бандага:
— «Сенинг устингдан кулмайман. Лекин Мен хоҳлаган ишимни қилишга қодирман», дейди» (Бухорий: №6571, Муслим: №187).

┅════════●════════┅
https://t.me/joinchat/AAAAAECtSjyEviGLF238EQ
Читать полностью
📚 ISLOM_YO'LI 📚 11 Dec, 14:15
🎧 Nahl Surasidan Tilovat

👤 Qori Saloh Al-Budayr

💽 2008

⏳ 4:43 Daqiqa

📥 2.16 MB

🔊 Mp3

🌐 t.me/QuronKanali
Attached file
📚 ISLOM_YO'LI 📚 11 Dec, 12:50
#Савол:

Устоз, рамазонда Қуръон хатм қилиш ниятида жўралар ўзаро бир вақтни тайинлаб олиб, мисол учун аср намозидан кейин, мажбурий ҳолда бир қори ёрдамида хатм қилиши жоизми? Умуман олганда шариатимизда савоб ишларни мажбуран қилдириш жоизми?

Жавоб:
Алҳамдулиллаҳ;

Ўртоқлар ўзаро келишган ҳолда бир вақтни белгилаб, шу вақтда Қуръон ўқишга бир-бирларини тарғиб қилиши мақтовга сазовор иш. Аллоҳ таоло: "Эзгўлик ва тақвога ўзаро кўмаклашинглар", деган (Моида: 2). Бу ҳам яхши ишларга кўмаклашишнинг бир тури бўлади.
Бу ишни мажбурлаш деб аташ бироз муболаға бўлса керак. Агар ҳақиқатдан ҳам иштирокчилардан бири мажбурланаётган бўлса, унда бу иш нотўғри. Тоат-ибодатга бошқаларни мажбурлаш дуруст эмас. Мажбурланган тақдирда ҳам, инсон мажбуран қилган иши учун савоб олмайди, валлоҳу аълам.
┅════════●════════┅
https://t.me/joinchat/AAAAAECtSjyEviGLF238EQ
Читать полностью
📚 ISLOM_YO'LI 📚 11 Dec, 12:16
Митти тил ҳақида

(Қайта тўғрланди)

1) Танангда суяксиз камтарин аъзо,
Гоҳида жон олар, гоҳи руҳафзо,*
Дам мукофот берса, дам берар жазо
Бу митти тиллардир, суяксиз тиллар.

2) Неъматлар ичида энг буюк неъмат,
Офатлар ичида энг катта офат,
Кимга бахт келтирар, кимларга кулфат
Бу митти тиллардир, суяксиз тиллар.

3) Мучалар ичида энг гуноҳкори,
Сўзлашу ялашдан иборат кори,
Ғор ичида пинҳон кичик безори
Шу митти тиллардир, суяксиз тиллар.

4) Ажойиб яратган уни бир Аллоҳ,
У бўлмаса овқат татимас асло,
Гоҳида бошингга солади бало
Бу митти тиллардир, суяксиз тиллар.

5) Кимни қувонтириб, кимни қийратган,
Кимларни кулдириб, кимни йиғлатган,
Кимларни уйғотиб, кимни ухлатган
Шу митти тиллардир, суяксиз тиллар.

6) Эл-юрт бунёди ҳам билинг, шу тиллар,
Унинг барбоди ҳам билинг, шу тиллар,
Жаҳон ободи ҳам билинг, шу тиллар,
Шу митти тиллардир, суяксиз тиллар.

7) Ўзлари кичкина ишлари катта,
Эрни эр қилган ҳам тилдир албатта.
Адашмас, гар дилга бўлса пайваста
Бу митти тилчалар, суяксиз тиллар.

8) Қуръон ўқиган ҳам, зикр қил ҳам,
Ғамгинларга мудом қайғудош, ҳамдам,
Ҳар қандай дардларга биринчи малҳам
Шу митти тиллардир, суяксиз тиллар.

9) Ўнта бармоқ унинг ишин қилолмас,
Қош, кўз, лаб, бет, оёқ ундек бўлолмас.
У олган жойларни шамшир ололмас,
Абжир, чаққон тиллар, суяксиз тиллар.

10) Соатдаги қушдек чиқар дам-бадам,
Сайраса лол қолар ҳатто булбул ҳам,
Гоҳ чўқиб, гоҳ чақиб келтирувчи ғам
Шу митти тиллардир, суяксиз тиллар.

11) Зарбаси қиличнинг зарбидан ўткир,
Қинғир қилмишлари дилни қилар кир,
Юракларни эзиб, титратувчи зир,
Шу митти тиллардир, суяксиз тиллар.

12) «Душманни дўст ёки дўстларни душман,
Қилувчи қудратли куч мен бўламан»,
Деб катта кетувчи гул ҳамда тикан
Шу митти тиллардир, суяксиз тиллар.

13) Нимжон, нозик, лекин қилмиши йўғон,
Бир паста инсонни қилади ҳайвон,
Унчалик чақолмас ҳаттоки чаён,
Эҳ, митти тилчалар, суяксиз тиллар.

14) Дунёда энг ширин, энг тотли нарса
Ва энг аччиқ нарса нима, дейилса,
Айт: Энг ширин ва энг аччиқ, бемаза
Шу митти тиллардир, суяксиз тиллар.

15) Кофирни бир зумда қилар мусулмон,
Мусулмонни кофир қилади шу он.
Унинг ҳийласидан донишлар ҳайрон,
Эҳ, митти тилчалар, суяксиз тиллар.

16) Яхшиям бир дона сочдек кўп эмас,
Яхшиям гўшт парча, тош ё чўп эмас,
Яхшиям боғланган, учар тўп эмас
Бу тантиқ тилчалар, суяксиз тиллар.

17) «Ҳар тонг тана тилга қилади нола,
Тўғри бўл, тақво қил», деб тўкар жола*.
«Биз сенга тобемиз, қил истиҳола»
Эй каттакон тиллар, суяксиз тиллар.

18) Тилни мақтаб битсанг арзийди достон,
Ёмонлаб ёзган ҳам бўлмас пушаймон.
Зиддиятли феълга эга паҳлавон
Шу митти тиллардир, суяксиз тиллар.

19) Гапни чўзмай дарслар жўнат, эй Жалол,
Деб талаб қилсангиз арзир, бемалол,
Инсонни қўзғовчи мисоли шамол
Шу митти тиллардир, суяксиз тилллар
.

2019/12/10

* Руҳафзо — Жонбахш.

* Жола — Кўз ёши.

┅════════●════════┅
https://t.me/joinchat/AAAAAECtSjyEviGLF238EQ
Читать полностью
📚 ISLOM_YO'LI 📚 11 Dec, 12:15
Митти тил ҳақида

(Қайта тўғрланди)

1) Танангда суяксиз камтарин аъзо,
Гоҳида жон олар, гоҳи руҳафзо,*
Дам мукофот берса, дам берар жазо
Бу митти тиллардир, суяксиз тиллар.

2) Неъматлар ичида энг буюк неъмат,
Офатлар ичида энг катта офат,
Кимга бахт келтирар, кимларга кулфат
Бу митти тиллардир, суяксиз тиллар.

3) Мучалар ичида энг гуноҳкори,
Сўзлашу ялашдан иборат кори,
Ғор ичида пинҳон кичик безори
Шу митти тиллардир, суяксиз тиллар.

4) Ажойиб яратган уни бир Аллоҳ,
У бўлмаса овқат татимас асло,
Гоҳида бошингга солади бало
Бу митти тиллардир, суяксиз тиллар.

5) Кимни қувонтириб, кимни қийратган,
Кимларни кулдириб, кимни йиғлатган,
Кимларни уйғотиб, кимни ухлатган
Шу митти тиллардир, суяксиз тиллар.

6) Эл-юрт бунёди ҳам билинг, шу тиллар,
Унинг барбоди ҳам билинг, шу тиллар,
Жаҳон ободи ҳам билинг, шу тиллар,
Шу митти тиллардир, суяксиз тиллар.

7) Ўзлари кичкина ишлари катта,
Эрни эр қилган ҳам тилдир албатта.
Адашмас, гар дилга бўлса пайваста
Бу митти тилчалар, суяксиз тиллар.

8) Қуръон ўқиган ҳам, зикр қил ҳам,
Ғамгинларга мудом қайғудош, ҳамдам,
Ҳар қандай дардларга биринчи малҳам
Шу митти тиллардир, суяксиз тиллар.

9) Ўнта бармоқ унинг ишин қилолмас,
Қош, кўз, лаб, бет, оёқ ундек бўлолмас.
У олган жойларни шамшир ололмас,
Абжир, чаққон тиллар, суяксиз тиллар.

10) Соатдаги қушдек чиқар дам-бадам,
Сайраса лол қолар ҳатто булбул ҳам,
Гоҳ чўқиб, гоҳ чақиб келтирувчи ғам
Шу митти тиллардир, суяксиз тиллар.

11) Зарбаси қиличнинг зарбидан ўткир,
Қинғир қилмишлари дилни қилар кир,
Юракларни эзиб, титратувчи зир,
Шу митти тиллардир, суяксиз тиллар.

12) «Душманни дўст ёки дўстларни душман,
Қилувчи қудратли куч мен бўламан»,
Деб катта кетувчи гул ҳамда тикан
Шу митти тиллардир, суяксиз тиллар.

13) Нимжон, нозик, лекин қилмиши йўғон,
Бир паста инсонни қилади ҳайвон,
Унчалик чақолмас ҳаттоки чаён,
Эҳ, митти тилчалар, суяксиз тиллар.

14) Дунёда энг ширин, энг тотли нарса
Ва энг аччиқ нарса нима, дейилса,
Айт: Энг ширин ва энг аччиқ, бемаза
Шу митти тиллардир, суяксиз тиллар.

15) Кофирни бир зумда қилар мусулмон,
Мусулмонни кофир қилади шу он.
Унинг ҳийласидан донишлар ҳайрон,
Эҳ, митти тилчалар, суяксиз тиллар.

16) Яхшиям бир дона сочдек кўп эмас,
Яхшиям гўшт парча, тош ё чўп эмас,
Яхшиям боғланган, учар тўп эмас
Бу тантиқ тилчалар, суяксиз тиллар.

17) «Ҳар тонг тана тилга қилади нола,
Тўғри бўл, тақво қил», деб тўкар жола*.
«Биз сенга тобемиз, қил истиҳола»
Эй каттакон тиллар, суяксиз тиллар.

18) Тилни мақтаб битсанг арзийди достон,
Ёмонлаб ёзган ҳам бўлмас пушаймон.
Зиддиятли феълга эга паҳлавон
Шу митти тиллардир, суяксиз тиллар.

19) Гапни чўзмай дарслар жўнат, эй Жалол,
Деб талаб қилсангиз арзир, бемалол,
Инсонни қўзғовчи мисоли шамол
Шу митти тиллардир, суяксиз тилллар.

2019/12/10

* Руҳафзо — Жонбахш.

* Жола — Кўз ёши.
Читать полностью
📚 ISLOM_YO'LI 📚 11 Dec, 11:30
📚RİYOZUS_SOLİHİYN📚
1⃣7⃣-Dars...(#SIDQ_bobi)
🗣Abdulhadiy domla🎤
🔊54-chi hadisdan 59-chi hadisgacha;
SIDQ haqidagi hadislarni sharhi

👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFMiGTW2dZrDx58fLA
Attached file
📚 ISLOM_YO'LI 📚 11 Dec, 10:47
#Савол:

Рамазон ойининг аввали раҳмат, ўртаси мағфират, охири дўзахдан озод бўлиш ойи экани ҳақидаги ҳадис саҳиҳми?

Жавоб:
Алҳамдулиллаҳ;

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Рамазон ойининг аввали раҳмат, ўртаси мағфират, охири эса дўзахдан озод бўлишдир”, деганлари ҳақидаги ҳадис санади жиҳатдан ўта заиф. Мазкур ҳадисни Уқайлий “Зуафо”да (172), Ибн Адий (1\165), Хатиб “Мувзиҳ”да (2\77), Дайламий (1\1\10-11) ҳамда Ибн Асокирлар (8\506\1) Саллом ибн Саввордан, у Маслама ибн Салтдан, у Зуҳрийдан, Зуҳрий эса Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган. Уқайлий: “Ушбу ҳадисни Зуҳрий нақл қилди дейиш асоссиздир”, деган. Ибн Адий: “Саллом – мени назаримда ҳадиси мункар, Маслама эса нотаниш ровий”, деган. Заҳабий ҳам худди шундай деган. Абу Ҳотим “Мезон”да Масламани матруукул ҳадис, яъни ҳадиси олинмайдиган киши деган ("Силсилаи заийфа" (4\70).

Қолаверса, ушбу ҳадис маъно жиҳатдан Термизий (682) ва Ибн Можа (1642) ривоят қилган қуйидаги саҳиҳ ҳадисга зиддир. У ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Рамазон ойининг биринчи кечаси келса, шайтонлар ва ҳаддидан ошган жинлар кишанланади, дўзах эшиклари ёпилиб, бирорта ҳам эшиги очиқ қолмайди. Жаннат эшиклари очилади, бирорта эшиги ҳам ёпиқ қолмайди. Бир фаришта: “Эй эзгулик истагидагилар, тоат-ибодатга ҳаракат қилинглар! Эй ёмонлик истагидагилар, гуноҳлардан тийилинглар!”, дея жар солади. Аллоҳ таоло бир қанча инсонларни дўзахдан озод қилади ва бу ҳар кеча такрорланади”. Шунинг учун уламолар рамазоннинг аввали раҳмат, ўртаси мағфират, охири дўзахдан озод бўлиш ойи экани ҳақидаги ҳадисни мункар деб айтишган. Бинобарин, унинг нотўғри эканини ёритмасдан одамлар ўртасида ҳадис деб тарқатиб бўлмайди, валлоҳу аълам.
┅════════●════════┅
https://t.me/joinchat/AAAAAECtSjyEviGLF238EQ
Читать полностью
📚 ISLOM_YO'LI 📚 11 Dec, 09:15
Авзоий роҳимаҳуллоҳ Ҳасан ибн Атия роҳимаҳуллоҳдан ривоят қилдилар: "Икки киши бир сафда туриб намоз ӯқийди. У иккисининг намози осмон билан ерча бир-биридан фарқ қилади[1]. Бири қалби билан ҳам Аллоҳга бутунлай юзланиб намоз ӯқиса, иккинчиси хаёли паришон, айтаётганларига (зикр, Қуръон, дуоларга) эътибор бермайди".
_____________________
[1] Яъни: Бирининг намозини иккинчисиникидан афзаллиги осмон билан ерча фарқ қилади.
┅════════●════════┅
https://t.me/joinchat/AAAAAECtSjyEviGLF238EQ
Читать полностью
📚 ISLOM_YO'LI 📚 11 Dec, 08:08
Савол:
Устоз, бизнинг уйдан ҳар хил иплар, ўралган нарсалар (қулфлар, игналар ва бошқа предметлар) тез-тез чиқиб туради. Шу нарсаларни қандай зарарсизлантирамиз ва бу ишни аёллар ҳам қилса бўладими?

Жавоб:
┅════════●════════┅
https://t.me/joinchat/AAAAAECtSjyEviGLF238EQ
Attached file
📚 ISLOM_YO'LI 📚 11 Dec, 06:22
#Савол:

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Агар мусулмон киши бирон хорижий давлатда вафот этса, уни вафот этган шаҳарда кўмиш керакми ёки мамлакатига жўнатиш керакми?

Жавоб:
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Бисмиллаҳ, Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога салавоту саломлар бўлсин!

Расулуллоҳ сaллаллоҳу алайҳи ва саллам маййитни имкон қадар тез дафн этишга буюрганлари ҳамда у зотнинг даврларида бирон бир мусулмоннинг мурдаси бошқа жойда кўмиш учун ташилмагани, балки вафот этган жойида дафн қилинганини эътиборга олган ҳолда жумҳур уламолар маййитни бошқа шаҳарга кўчириш ҳаром дейишган. Шундай бўлсада, маййитни ташишга арзигўлик баъзи сабаблар бўлса, унда маййит ўзгариб кетмаслиги шарти билан бошқа шаҳарга кўчириш жоиз бўлади.

Бу ҳақда аллома Ибн Қудома рaҳимаҳуллоҳ шундай дейди: “Маййитни арзигўлик сабабсиз ўзи вафот этган шаҳардан бошқа шаҳарга олиб ўтиш мумкин эмас. Бу Авзоий ва Ибн Мунзирнинг фикридир” (“Ал-муғний” 2\193).

Абуннажо Ҳижовий “Ал-иқноъ” китобининг матнида шундай дейди: “Дафн қилинадиган жойнинг муборак жой бўлиши ҳамда солиҳ кишиларнинг яқинига дафн қилиш каби бирон жўяли сабаб бўлса маййитни бошқа узоқ шаҳарга кўчириш жоиздир”.

Аҳмад Дардир Халил рaҳимаҳуллоҳнинг мухтасарига ёзган шарҳида шундай дейди: “Қуйидаги шартлар асосида маййитни дафндан олдин ҳам, кейин ҳам бошқа шаҳарга кўчириш жоиз:
- Кўчириш асносида маййит ёрилиб кетмаслиги;
- Маййитнинг ҳурмати жойига қўйилиши;
- Қабрини денгиз ювиб кетиб, қабри очилиб қолиши каби хатарлар бўлиши ёки кўчириб олиб борилаётган шаҳарнинг баракасидан умид қилиниши ёки оила аъзоларининг ёнига дафн қилиниши ёки оиласи унинг зиёратига келиши осон бўлиши каби бирон бир фойда кўзда тутилиши”.

Илмий изланишлар ва фатволар доимий қўмитаси бу ҳақда шундай дейди: “…Шу боис жумҳур фуқаҳолар маййитни ўзи вафот этган шаҳардан бошқа жойга кўчириш жоиз эмас, дейишган. Бироқ уни ўзи вафот этган шаҳарда дафн қилишда унинг қабрига ҳужум қилиниши ёки душманлик ва эътиборсизлик сабабли қабрни беҳурмат қилиниши хатари бўлса, уни хатардан холи жойга кўчириш вожиб бўлади. Шунингдек, оиласига тасалли бўлиши ҳамда уни зиёрат қила олишлари учун ҳам кўчириш жоиз.

Уламолар маййитни кўчириш учун юқоридаги сабаблардан бири бўлиши билан бирга дафн кечиктирилиши сабабли маййит ўзгариб кетмаслиги ҳамда маййит ҳурмати жойига қўйилишини ҳам шарт қилишган. Бинобарин, маййитни кўчириш учун бирон сабаб бўлмаса ёки мазкур шартлардан бири топилмаса, унда маййитни бошқа ерга кўчириш жоиз бўлмайди.

Шунга асосан, қўмита қуйидагича қарор қилади: суннатга амал қилиш, умматнинг салафи солиҳлари йўлига эргашиш, турли ношаръий ишларнинг олдини олиш, шариатимиз ундаганидек, маййитни дарҳол дафн қилиш, шунингдек, маййитни сақлаш учун мурда танасида ўтказиладиган амалиётлардан маййитни сақлаш, (уни кўчириш учун кетадиган) пулларни зарурат ва шаръий эҳтиёжсиз сарфламаслик мақсадида ҳар бир маййит ўзи вафот этган шаҳар қабристонида дафн қилиниши ва арзигўлик сабабсиз кўчирилмаслиги керак. Бу билан (агар маййитни кўчириш учун ишлатиладиган маблағ маййит қолдирган пулдан ишлатиладиган бўлса) меросхўрларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ҳимоя қилинади, (агар хайрия пуллардан бўлса) бу пуллар сарфланиши керак бўлган эзгўлик ишлари ва шаръий харажатлар хазинаси бойитилади…” (“Исломий фатволар” 2\31-32), валлоҳу аълам.

┅════════●════════┅
https://t.me/joinchat/AAAAAECtSjyEviGLF238EQ
Читать полностью
📚 ISLOM_YO'LI 📚 11 Dec, 03:04
🍃🌹🍃☘🍃
🌷
🍃 #Бисмиллаҳ..😊🌹


🌹 Ассаламу алайкум ва Роҳматуллоҳ!!🌷

🌱 Бугун
#СЕШАНБА

🌹🍃Аллоҳ таоло бугунги бошлаган кунимизни хайрли ва баракали қилсин!🤲 🌹🍃

@IslomYoli_Kanali

┄┄┅┅✿🍃❀🌹❀🍃✿┅┅┄┄
📚 ISLOM_YO'LI 📚 10 Dec, 17:00
كتاب تيسير الوصول شرح ثلاثة الأصول
👆👆👆👆👆👆👆👆👆👆👆👆
📚Uch asos kitobidan
#Uch_Asos #027_dars
XOSHYA (QO'RQISH) HAQIDA, VA XOSHYANI IBODAT EKANLIGI,..
┅════════●════════┅
https://t.me/joinchat/AAAAAECtSjyEviGLF238EQ
Attached file
📚 ISLOM_YO'LI 📚 10 Dec, 16:30
#Асмаул_ҳусна

"Аллоҳнинг тўқсон тўққиз Исми бор. Ким ўша Исмларни ёд олса жаннатга киради".

Ибни Қоййим роҳимаҳуллоҳ айтдилар: "Аллоҳ таолонинг Исмларини ёд олишнинг маъноси:
1. Исмларни билиб, маъносини тушиниш.
2. Исмларини ёд олиш.
3. Аллоҳ таолога ўша исмлар билан дуо қилиб, Аллоҳдан сўраш[1].
4. Исмлар далолат қилган маъноларни ёдда тутиб, Аллоҳга ибодат қилиш. Ўша Исмларнинг маъноси инсоннинг амалига таъсир қилиши.
Яъни: Банда Аллоҳ таолонинг Ал-Басир (барча нарсаларни кўриб тургувчи), Ас-Самиъ (барча нарсаларни эшитиб тургувчи), Ал-Алим (барча нарсаларни билиб тургувчи) Исмларини билгандан кейин, Аллоҳ таоло кўриб, билиб, эшитиб турганини хис қилиб, Аллоҳ рози бўладиган амалларни қилиш ва Аллоҳ ғазаб қиладиган амаллардан тийилиш".
____________________
[1]. Масалан: Эй Ғофир (яъни: гуноҳларни мағфират қилгувчи Зот) бизларни Ўзинг мағфират қил.

┅════════●════════┅
https://t.me/joinchat/AAAAAECtSjyEviGLF238EQ
Читать полностью
📚 ISLOM_YO'LI 📚 10 Dec, 16:00
Савол:
Бир саҳобадан ўғли: “Эй ота, сиз нега Пайғамбаримиздан ҳадис айтмайсиз” деб сўрабди. Шунда саҳоба: “Мен Пайғамбаримиздан эшитганман, ким мен ҳақимда ёлғон ҳадис айтса, жойини жаҳаннамдан тайёрлайверсин, деганлар” деб жавоб берган экан. Ҳозирга келиб, билган ҳам, билмаган ҳам заиф ва тўқима ҳадисларни айтишяпти. Устоз, шу ҳадисни эслатиб қўйсангиз.

Жавоб:
┅════════●════════┅
https://t.me/joinchat/AAAAAECtSjyEviGLF238EQ
Attached file
Читать полностью
📚 ISLOM_YO'LI 📚 10 Dec, 15:32
Митти тил ҳақида

1) Танангда суяксиз камтарин аъзо,
Гоҳида жон олар, гоҳи руҳафзо,*
Дам мукофот берса, дам берар жазо
Бу митти тиллардир, суяксиз тиллар.

2) Неъматлар ичида энг буюк неъмат,
Офатлар ичида энг катта офат,
Кимга бахт келтирар кимларга кулфат
Бу митти тиллардир, суяксиз тиллар.

3) Мучалар ичида энг гуноҳкори,
Сўзлашу ялашдан иборат кори,
Ғор ичида пинҳон кичик безори
Шу митти тиллардир, суяксиз тиллар.

4) Ажойиб яратган уни бир Аллоҳ,
У бўлмаса овқат татимас асло,
Гоҳида бошингга солади бало
Шу митти тиллардир, суяксиз тиллар.

5) Кимни қувонтириб, кимни қийратган,
Кимларни кулдириб, кимни йиғлатган,
Кимларни уйғотиб, кимни ухлатган
Шу митти тиллардир, суяксиз тиллар.

6) Эл-юрт ободи ҳам билинг, шу тиллар,
Унинг барбоди ҳам билинг, шу тиллар,
Жаҳон ободи ҳам билинг, шу тиллар,
Шу митти тиллардир, суяксиз тиллар.

7) Ўзлари кичкина ишлари катта,
Эрни эр қилган ҳам тилдир албатта.
Адашмас гар дилга бўлса пайваста
Бу митти тилчалар, суяксиз тиллар.

8) Қуръон ўқиган ҳам, зикр қил ҳам,
Ғамгинларга мудом қайғудош, ҳамдам,
Ҳар қандай дардларга биринчи малҳам
Шу митти тиллардир, суяксиз тиллар.

9) Ўнта бармоқ унинг ишин қилолмас,
Қош, кўз, лаб, бет, оёқ ундек бўлолмас.
У олган жойларни шамшир ололмас,
Абжир, моҳир тиллар, суяксиз тиллар.

10) Соатдаги қушдек чиқар дам-бадам,
Сайраса лол қолар ҳатто булбул ҳам,
Гоҳ чўқиб, гоҳ чақиб келтирувчи ғам
Шу митти тиллардир, суяксиз тиллар.

11) Зарбаси қиличнинг зарбидан ўткир,
Қинғир қилмишлари дилни қилар кир,
Юракларни эзиб, титратувчи зир,
Шу митти тиллардир, суяксиз тиллар.

12) «Душманни дўст ёки дўстларни душман,
Қилувчи қудратли куч мен бўламан»,
Деб катта кетувчи гул ҳамда тикан
Шу митти тиллардир, суяксиз тиллар.

13) Нимжон, нозик, лекин қилмиши йўғон,
Бир паста инсонни қилади ҳайвон,
Унчалик чақолмас ҳаттоки чаён,
Эҳ, митти тилчалар, суяксиз тиллар.

14) Дунёда энг ширин, энг тотли нарса
Ва энг аччиқ нарса нима, дейилса,
Айт: Энг ширин ва энг аччиқ, бемаза
Шу митти тиллардир, суяксиз тиллар.

15) Кофирни бир зумда қилар мусулмон,
Мусулмонни кофир қилади шу он.
Унинг ҳийласидан донишлар ҳайрон,
Эҳ, митти тилчалар, суяксиз тиллар.

16) Яхшиям бир дона сочдек кўп эмас,
Яхшиям гўшт парча, тош ё чўп эмас,
Яхшиям боғланган, учар тўп эмас
Бу тантиқ тилчалар, суяксиз тиллар.

17) «Ҳар тонг тана тилга қилади нола,
Тўғри бўл, тақво қил», деб тўкар жола*.
«Биз сенга тобемиз, қил истиҳола»
Эй каттакон тиллар, суяксиз тиллар.
Тилни мақтаб битсанг арзийди достон,
Ёмонлаб ёзган ҳам бўлмас пушаймон.
Зиддиятли феълга эга паҳлавон
Шу митти тиллардир, суяксиз тиллар.


Гапни чўзмай дарслар жўнат, эй Жалол,
Деб талаб қилсангиз арзир, бемалол,
Инсонни қўзғовчи мисоли шамол
Шу митти тиллардир, суяксиз тилллар.


2019/12/10

* Руҳафзо — Жонбахш.

* Жола — Кўз ёши.

Ёзма шеърга баъзи ўзгартиришлар киритилди.
┅════════●════════┅
https://t.me/joinchat/AAAAAECtSjyEviGLF238EQ
Читать полностью
📚 ISLOM_YO'LI 📚 10 Dec, 15:30
Митти тил ҳақида
┅════════●════════┅
https://t.me/joinchat/AAAAAECtSjyEviGLF238EQ
Attached file
📚 ISLOM_YO'LI 📚 10 Dec, 15:16
Салафи солиҳларимиз ҳаромдан тийилиш билангина кифояланмасдилар, балки озгина шубҳа аралашган нарсаларни ҳам олиш ва ейишдан қаттиқ парҳез қилардилар.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Бир киши бир кишидан ер-мулк сотиб олди. Сотиб олган киши унда бир кўза тилла топиб олди ва ер-мулкни сотган одамга: «Тиллангни ол, мен сендан ер сотиб олганман, тилла эмас», деди. Ернинг аввалги эгаси эса: «Мен сенга ерни унда бор бўлган ҳамма нарсаси билан сотганман», деди. Иккаласи ҳукм сўраб бир кишининг олдига боришди. У иккаласидан: «Фарзандларингиз борми?», деб сўради. Биттаси: «Ҳа, ўғлим бор», деди. Иккинчиси: «Менинг қизим бор», деди. «Ундай бўлса, қизингни бунинг ўғлига никоҳлаб бер ва тиллани уларга инфоқ қилинглар ва садақа қилинглар», деди (Муттафақун алайҳ).

Ушбу қиссани агар хоҳиш-ҳавосидан гапирмайдиган, фақат ўзларига ваҳий қилинган нарсани сўзлайдиган зот – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтмаганларида эди, биров ишонмаса керак эди. У зот бу қиссани умматлари мана шундай олийжаноб, нодир ва фазилатли хулқдан намуна ва ибрат олишлари, у билан сифатланишлари ва ўшандай парҳезкорликка ўрганишлари учун ҳикоя қилганлар.

Олди-сотди қилган бу икки содиқ парҳезкор кишининг қилган ишига кўпроқ қойил қолиш керакми, ёки улар ўртасида адолат ва сидқ билан ҳукм қилиб, ҳар иккисига мувофиқ келувчи ҳукм чиқарган қозининг ечимига кўпроқ қойил қолиш керакми, билмайсан киши!

Ривоят қилишларича: Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ Ҳафс ибн Абдурраҳмон билан шерикчиликда савдо қилар экан. Абу Ҳанифа мол тайёрлаб берар, Ҳафс эса сотарди. Кунларнинг бирида Абу Ҳанифа унга бир тугун мол юборди ва унинг ичидаги бир кийимда айб бор, уни сотаётганингда айтиб сот деди. Ҳафс эсида йўқ молнинг ҳаммасини сотиб юборди, кийимнинг айбини айтмади. Боз устига кийимни кимга сотганини ҳам эслай олмади. Абу Ҳанифа бундан хабар топгач тугундаги барча молнинг пулини садақа қилиб юборди.

Савдо аҳли бўлмиш мусулмонлар ўз нафслари ва аҳли-оилалари ҳаққида Аллоҳдан тақво қилишлари, мўминлар учун ҳам, кофирлар учун ҳам фитнага айланмасликлари зарур!

Унутмасинларки, уларнинг аждодлари мамлакатларни фатҳ этишдан аввал ўзларининг гўзал ахлоқлари ва юксак муомалалари билан улар аҳлининг қалбларини забт этганлар!

(“Мусулмон биродар, ҳазир бўл!” мақоласидан)

┅════════●════════┅
https://t.me/joinchat/AAAAAECtSjyEviGLF238EQ
Читать полностью
📚 ISLOM_YO'LI 📚 10 Dec, 13:14
Assalomu alaykum va rahmatullohi va barokatuh Aziz obunachilar kimda kim darsliklarni video shakilda qilishni bilsa va yordam berishni va bu darslarni ummatga yetkazishga hissasini qoʻshishni hohlas adminga murojat qilsin.
Admin: @Islomyoli_Kanali_Admini

#Эслатма darsliklar Youtube kanalimizga qoʻyiladi.
┅════════●════════┅
@IslomYoli_Kanali