ҚАФАСДАГИ БE ОЗОР ҚУШИМ.
Учай десанг уча олмайсан,
Қанотлари қайрилган қушим,
Йиғлай десанг йиғлай олмайсан,
Қафасдаги бе озор қушим.
Билишмайди ҳар тўкган ёшинг,
Тугаб биттар тинмай бардошинг,
Айтай десанг йўқдир сирдошинг,
Қафасдаги бе озор қушим,
Кетолмайсан учолмайсан ҳам,
Гулни ҳидлаб қучолмайсан ҳам,
Топмайсан ҳеч биргина малҳам,
Қафасдаги бе озор қушим.
Синди қанча орзулар чил чил,
Синди қанча ишонган кўнгил,
Мендаги дард сен билан бир хил,
Қафасдаги бе озор қушим.
Оғир қандай вақтлар санамоқ,
Дардимизга шерикдир чақмоқ,
Кел сен билан бўлайлик ўртоқ,
Қафасдаги бе озор қушим,
Йиғламаймиз кел бундан буён,
Орзу қилиб сўнмаймиз ҳар он,
Сен бу ёқда мен эса бир ён,
Қафасдаги бе озор қушим.
Дейишади вақт олий ҳакам,
Қўлни қўлга берайлик маҳкам,
Бир кун дард-а топилгай малҳам,
Қафасдаги бе озор қушим.
Титраб турар танангдаги жон,
Талпинасан излайсан имкон,
Гўё умринг азобга макон,
Қафасдаги бе озор қушим.
Қалбинг тўлган хайқириқларга,
Кўнглинг доим дард билан бирга,
Боригинг келар баҳт деган ерга,
Қафасдаги бе озор қушим.
НАВРЎЗ ЗИЁ