#mutolaa
✅УЛАР 6 НАРСАДАН МАҲРУМ БЎЛМАЙДИЛАР🤝
Сиз яхши феъл-атворга эга бўлган ҳолда оилангиз, қариндош-уруғларга силаи раҳмли, ота-онангизга ва атрофингиздагиларга яхшилик қилаётган бўлсангиз...
📿
Тонгни Аллоҳга тасбеҳу ҳамд ила қарши олиб, Уни улуғлаганингиз ҳолда қош қорайтирсангиз...
🌳
Аллоҳ яратган нарсаларида гўзалликни кўришга иштиёқманд бўлсангиз...
🌐
Яралмишларнинг бари Аллоҳга тасбеҳ айтишини англаб етсангиз ва сиз бефойда нарсалар учун эмас, аксинча, буюк ишлар учун яратилган эканингизга инонсангиз...
👤
Одам болаларининг хатокор эканини англаб, сизга ёмонлик қилганни афв этиш ва уларга нисбатан кенгфеъл бўлиш ҳаракатида бўлсангиз...
✅
Агарда сиз манманлик, мансабпарастлик ва адоватдан нажотга эришган бўлсангиз ва айтиб ўтилмаган ўнлаб ижобий хислатлар сизда топилса, демак, сиз Аллоҳнинг ҳикматини тушуниб етишга, У Зотга яқинлашишга, Уни яхши кўриб, Унга шукр қилишга қодир кишига айланибсиз.
🤲
Аллоҳ сизни бошқалардан афзал ва мукаррам қилган, мақсадларингизга эриштирган. Шу тариқа сиз инсон Аллоҳнинг ердаги халифаси эканлигини тушуниб етасиз ва Аллоҳнинг мухлис бандалари қаторидан ўрин олишга тайёр бўлиб борасиз.
📚 Ҳакимлардан бири айтади: “Ким олтита нарса билан ризқланса, бошқа бир олтитадан маҳрум бўлмайди:
1⃣. Кимга шукр қилиш насиб қилса, зиёдаликдан маҳрум бўлмайди.Зеро, Аллоҳ таоло Иброҳим сурасининг 7-оятида:
«...Қасамки, агар (берган неъматларимга)
шукр қилсангиз, албатта (уларни янада)
зиёда қилурман. Борди-ю, ношукрчилик қилсангиз, албатта, азобим (ҳам)
жуда қаттиқдир», дейди.
2⃣. Кимга сабр қилиш насиб этса, савобдан маҳрум бўлмайди.«...Албатта, сабр қилгувчиларга (охиратда) мукофотлари беҳисоб берилур»[1].3⃣. Ким тавба билан ризқланса, қабулдан маҳрум бўлмайди.Бундай дейилишига сабаб шуки, Аллоҳ таоло:
«У бандаларидан тавбани қабул қиладиган...»[2], деган.
4⃣. Ким истиғфор билан ризқланса, мағфиратдан бенасиб бўлмайди.Чунки Аллоҳ таоло айтади:
«...Мен дедимки: “Парвардигорингиздан мағфират сўрангиз! Албатта, У (бандаларига нисбатан) ўта мағфиратли бўлган Зотдир”»[3].5⃣. Дуо ила ризқланган киши ижобатдан маҳрум қилинмайди.Зеро, Аллоҳ таоло Ғофир сурасининг 60-оятида айтади:
«...Менга дуо қилинг, Мен сизлар учун (дуоларингизни) ижобат қилай!..».6⃣
. Ким эҳсон қилса, ўрни тўлдирилмай қолмайди. Зеро, Аллоҳ таоло Сабаъ сурасининг 39-оятида:
«...Бирор нарсани (муҳтожларга холис) эҳсон қилсангиз, бас, (Аллоҳ)
унинг ўрнини тўлдирур...», дея марҳамат қилади.
🪶
Ҳассон Шамсий Пошонинг
“Жаннат бўстонидаги оилавий оқшомлар” номли китобидан
Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ, Илҳом Оҳунд, Абдулбосит Абдулвоҳид таржимаси.[1] Зумар сураси, 10-оят.
[2] Шууро сураси, 25-оят.
[3] Нуҳ сураси, 10-оят.➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔠🅰️🔠🔠🔠🅰️🔠🅰️🔠
💎
Дунёдаги энг қиммат нарса 💯
Ҳимматли иродали шахслар ☑️
Ҳадисда қандай эркаклар назарда тутилган? ➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
✅ MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook