энг майда деталларгача қайнонамнинг айтгани-айтган, дегани-деган. Мен мана шу майда нарсалар ортидан чиқадиган катта жанжаллардан чунонам тўйиб кетганимдан сўнгги пайтлар фақат тинчлантирувчи дори ичиб юрибман. Эҳтимол, кимдир «Қайнонанинг келинга ўргатиши табиий ҳол», дейиши мумкин. Қўшиламан, биз кичиклар билмаганимизни қайноналаримиздан ўрганамиз. Аммо бу қадар майдалашиш… Келин ҳам темирдан эмас, уни эговлагандай ҳамма нарсани ўргатавериш, асаблари устида дутор чалгандай минғир-синғирлар билан эзавериш тўғрими? Биламан, гапларим жуда кескин. Аммо мен ортиқ сабр қила олмаслигимни тушуниб етяпман. Қайнонам уй ишларида, еб-ичишда мени қийнаши бу ҳали ҳаммаси эмас эди…
Турмушимизнинг илк йилларидаёқ эримни мендан рашк қиларди. Дастлаб эрим менга «Ойимнинг менга муҳаббати бошқача, қўявер, аҳамият берма», деди. Янги келин-куёвни ҳеч ёлғиз қолдиришни истамайдиган қайноналарни оз бўлса-да, «Шунча йил боқиб ўстирган ўғлини қизғанади-да!» дея тушуниш мумкиндир, эҳтимол. Лекин уч ой ёз ўғлини «Каравотда бирга чақчақлашиб ётамиз», деб, хотинининг ёнига киргазмайдиган онанинг бу ҳаракатини англаш, қабул қилиш мумкинми?! Менга нисбатан қилинган бу ҳаракатни қайнонамнинг мени ёмон кўришидан бошқа нарса деб изоҳлай олмайман. Ва шу ўринда ўзининг ёшлигини, эри билан муҳаббатини унутган қайноналарга бироз инсоф сўрардим. Ахир нима учун ўз ўғиллари келинлари билан яхши муносабатда бўлишини баъзи худбин қайноналар хоҳламайди? Мана шу келин фарзанди билан бутун умр яшашини, бир-бирига ҳамдард ва суянчиқ бўлишини наҳот ўйлашмайди?..
Орадан етти йил ўтибдики, қайнонам мен билан эрим ўртасида ўтиради. Бошқа аёлларга ўхшаб, ўз эримга эркалик қилишга ҳам қўрқаман. Эрим билан бир-биримизга озгина кулиб қарасак борми, қандайдир баҳона билан жанжал кўтарилади.
— Болаларни олиб, қаергадир борайлик, уйда юрагим сиқилди, — дейман умид билан эримга.
— Ойимга ёқмайди, биласан-ку! — дейди у ҳам ночор.
— Хўш, унда қачон оилавий қаергадир борамиз?! Янги келинлигимда-ку, «Одамлар гапиради», деб бирга айланишга бормасдик. Ҳозир болаларимизни ҳам хиёбонга олиб боришга ҳақимиз йўқми?
— Менга нима дейсан, ойимдан сўра. Биласан-ку, хафа бўлиб олади…
Менга ақалли битта одам тушунтириб бера оладими? Нима учун бизда келинлар эри билан сайрга чиқиши глобал даражадаги муаммо? Ҳамманинг ҳам оиласида айни шу ҳолат дея олмайман, албатта. Аммо аксарият ўзбек йигитлари аёлини хурсанд қилишини қайноналар «бурнидан ип ўтказиб олишган», дея баҳолашади. Мана шу майда нарсалар шахсан менинг ҳаётимга, асабларимга нақадар катта таъсир ўтказаётганини нариги хонада ухлаб ётган қайнонам тушунармикин? Алоҳида чиқиб кетиш мен учун шунчаки ушалмас орзу. Сабаби, эрим яккаю ягона ўғил фарзанд. Бутун умр мана шу аёл билан яшашни ўйласам, ҳаттоки эрим билан ажрашгим келади. Аммо уни жуда яхши кўраман. Аслида, эрим ҳам жабрдийда. Мен билан онасининг ўртасида ҳар сафар вазиятни юмшатишга уринаверади. Гоҳ менга, гоҳ қайнонамга кулиб, ҳадялар улашаётган, жанжалдан кейинги вазиятни юмшатаётган эримнинг бу ҳолига раҳмим келади. У ҳам нима қилсин, бири волидаси, яна бири севикли рафиқаси.
Мен қайнонасини чиқиштирмайдиган келинлар тоифасига кирмайман. Агар баъзи келинларга ўхшаб пухта-пишиқ бўлганимда эди, онасига қарши эримни аллақачон қайраган, билганимдан қолмай, безларча юрган бўлардим. Бундай ишларга виждоним йўл қўймагани учун ҳам тинчлантирадиган дори ичиб, бурчак-бурчакда йиғлаб юрибман. Менга кўп нарса керак эмас, Худога шукр, ҳамма нарсам бор, соғломман. Фақат қайнонам мени тинч қўйиши, менга душмандай қарамаслигини хоҳлайман, холос. Шунча йиллар давомида унинг кўнглини олишга кўп уриндим, натижа йўқ. Менга маслаҳат беринг, нима қилишим керак ўзи? Қайнонамнинг кўнглига қандай йўл топай?
Ушбу хат муаллифига маслаҳат беринг
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli\_Sozlar 📚 ⏮