мен аралашмайман! – деди бобонинг ёнида қўрқувдан титраб турган Санжар.
– Эркак ҳам шунчалик қўрқоқ бўладими!? Яна энг қалин дўсти эмиш! Шундай пайтда дўстингни олдида бўлолмасанг, қанақасига Алининг чин дўсти бўласан! Ўзим бораман – деб бобо ўрнидан турмоқчи эди юрагига санчиқ кириб яна ерга ўтириб қолди.
– Қўйинг бобо, ўзингизни қийнаманг. Тонг отишини кутайлик-чи бир гап бўлар – деб Санжар бобонинг қўлларидан тутди.
Салоҳиддин бобо атрофга қаради. Нима бўлаётганига қизиқиб кимдир дарвозаси ёнида турган, кимдир деразадан бошини чиқариб қараган, деярли барчасининг қўлида шапалоқдек телефон, шарпа аллақачон ғойиб бўлган бўлса ҳам, титроқ қўллари билан Алибекнинг уйини суратга олишарди. Ёнидаги одамлар эса қўрқув ва ҳайрат билан бобога термилишди.
– Низом! – деб бақирди бобо.
Икки уй нарида, дарвозасининг олдида хотини билан қараб турган узун бўйли, қорачадан келган бир йигит, исмини эшитиб одамлар тўпланиб турган Алибекнинг уйи ёнига тез-тез юриб келди.
– Мени чақирдингизми, бобо?
– Ҳа болам. Сен ҳарбийда ишлайсан. Қани бир мардлигингни кўрсатиб шу уйдан бирров хабар олиб чиқ. Манави қўрқоқларга айтганимнинг фойдаси йўқ. Қани болам, бор!
Давоми бор...