лисига қараб баҳри дили очилди.
“Диёр” кўчасидан топилган жасад ҳақида ўйлаб Алибекнинг ҳаёлидан ўтмишидаги айрим даҳшатли ҳотиралар бирма бир ўта бошлади. Ўша машъум кунни эсламасликка ҳарчанд уринмасин, бари бир ёдига тушаверади.
“Агар бу жасад Дилнозаники бўлса энди ортиқ сир сақлаб тура олмайман. Милиция бари бир бу ишнинг тагига етади”
Ичкари уйдан эшитилган шовқин Алибекнинг ҳаёлларини бўлиб юборди. Эркак ҳайрон бўлиб ортига ўгирилди. Хотини икки боласини олиб онасини кўргани кетганди. Уйда Алибекнинг ўзидан бошқа ҳеч ким йўқ эди.
– Қизиқ – деб ичкарига кирди.
Залга ўтиб атрофга қаради. Шу пайт бирдан чироқ ўчиб қолди. Қўшни хонадан ғалати овозлар эшитила бошлади.
– Тавба қилдим! Бу нима ўзи? – Алибек қўл телефонининг чироғини ёқиб овоз эшитилаётган хонага борди.
Эшикни очиб ичкарига кирганида даҳшатдан қотиб қолди. Хонанинг ўртасида узун сочлари ёйилган, устига оппоқ эски кўйлак кийган, тирноқлари ўсиб кетган бир қиз чўккалаб ўтирарди. Унинг юзи оқариб кетган, кўзлари қонталаш гўёки даҳшатли филъмлардаги арвоҳларга ўхшарди.
– Дилноза? – деди Алибек лаблари титраб. – Бўлиши мумкин эмас! Ахир сен...
– Ҳа, мен, ўша сен ўн йил аввал ваҳшийларча ўлдирган қиз, Дилнозаман. Яқинда икки яхши инсон сен мени кўмиб ташлаган ўша бефайз жойни қазиб нафақат танамни, руҳимни ҳам озодликка чиқарди!
– Сен арвоҳмисан?
– Худди шундай. Бу ерга сендан қасос олиш учун келдим. Токи сени ўлдирмагунимча безовта руҳим ором топмайди!
– Йўқ! Илтимос, мени ўлдирма! – ялинишга тушди Алибек. – Сени мен ўлдирганим йўқ, азизам. Ўша куни мен...
– Жим бўл!
Қиз бирдан эркакка ташланди. Алибек жон ҳолатда ўзини орқага олди. Хонадан югуриб чиқиб, кўча эшикка қараб қочди. Ортига ўгирилиб қараганида даҳшатдан юраги тўхтаб қолаёзди. Ҳалиги арвоҳ қиз тепада учиб юрарди. Стол устига қўниб шундай ваҳимали чинқирдики, Алибек қўрққанидан қулоқларини қўллари билан беркитиб олди.
– Эй Худойим! Ўзинг асра!
Қоровул дўстининг олдидан қайтиб келаётган Салоҳиддин бобо яқин қўшниси Алибекнинг уйидан даҳшатли овозларни эшитди.
– Нима бало, Али ичиб келиб хотинини дўппослаяптими? – ҳайрон бўлди бобо.
Уйга яқинлашганида томдан овоз эшитилди. Бобо тепага қаради. Томда оппоқ шарпа унга қараб турарди.
– Астағфируллоҳ! Астағфируллоҳ! Эй Худойим ўзинг кечир! – ранги оқариб кетган Салоҳиддин бобо ерга ўтириб қолиб калима қайтарди. – Ҳой мусулмонлар! Ёрдам! -
Шовқинни эшитган қўшнилар, бирин-кетин уйларидан чиқиб кела бошлади. Алибекнинг ён қўшниси ва энг яқин дўсти Санжар Салоҳиддин бобонинг олдига югириб келди.
– Нима бўлди, Салоҳиддин ота? – деб сўради.
– Арвоҳ! Алининг уйида арвоҳ юрипти! – деди қўрқувдан ранги докадек оқариб кетган бобо.
– Э ота! Ким айтади сизни тақводор мулла деб. Ваҳима қилмасангиз-чи! – деди Санжар.
– Оббо! Ичкаридаги шовқинни эшитмадингларми? Нима бало гарангмисанлар! – ичидаги ваҳимаси бироз ариган Салоҳиддин бобонинг жаҳли чиқа бошлади. – Ана, тепага қаранглар! Томда арвоҳ аёл юрипти!
– Қаранглар арвоҳ! – деб бақирди қўшнилардан бири тепага қараб.
Одамлар тепага қаради. Чиндан ҳам томда оқ шарпа турарди. Қўшнилар ҳайратдан ёқа ушлаб, бир-бирларининг қулоқларига шивирлай бошлашди. Шарпа бирдан ўзини орқага ташлаб кўздан ғойиб бўлди.
– Тезроқ! Алининг уйига киринглар! Боя шовқин эшитилганди. Уйдагилар ҳам бу арвоҳни кўришган. Тез бориб хабар олинглар! – деди Салоҳиддин бобо.
– Э, бобо! Мулла бўла туриб сиз қўрқаяпсиз-ку! Бизгаям жон ширин. У арвоҳ бўлса, нима қиламиз руҳлар билан ўйнашиб. Алининг уйига келибдими, ўша билан орани очиқ қилаверсин. Шахсан