☘IBRAT VAQTI☘


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Biz bilan dunyo qarashingizni oʻzgaradi.
Kanalimizda:
🔉 Ibratli Ma'ruzalar🔉
🎞️ Ibratli Videolar 🎞️
📖 Ibratli Hikoyalar 📖
🖼️ Ibratli Rasmlar 🖼️
Reklama va savollar uchun: @Ibrat_Vaqti_kanali_bot
Hamkor kanallar:
@aralashquralash2

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


#хайрли тонг

☀️Aссалому алайкум душанба тонги муборак бўлсин.

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!
•┈┈┈┈••┈┈┈┈•

🌹 БАРЧА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЖЎНАТИНГ
https://t.me/IbratVaqti1


#Жума_муборак

Январ ойининг сўнгги Жума айёми муборак бўлсин!

🌙 Энг яқин инсоним кириб келган “Жума” куни муборак бўлсин.
🕌 Яқинларимизни табриклашни унутманг!👇

🌹 БАРЧА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЖЎНАТИНГ
https://t.me/IbratVaqti1


#Диққат #Тарқатинг

Эртага 20.01.2022, ҳижрий тарихда 17 – жумадол охир, 1443 йил пайшанба!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).

Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.👇

🌹 БАРЧА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЖЎНАТИНГ
https://t.me/IbratVaqti1


Келинг, битта тажриба ўтказамиз.

Айтайлик, 15 ёки 20 йил олдин атрофингизда бўлган оила аъзоларингиз, қўшнилар, дўстлар, танишлар ҳамкасблар, хуллас сиз таниган инсонлардан бир рўйхат тузинг. Рўйхатга ўзингизниям қўшинг. Сўнг, улардан ҳозирда вафот этганларини аста секин рўйхатдан ўчиришни бошланг. Одамлар камайиб боряпти, тўғрими? Эътибор қаратинг, бу камайиш қандайдир қонуният (масалан, ёш) асосида бўляптими ёки пала партишми? Пала партиш, тўғрими? Қўрқинчли эмасми?

Тасаввур қилинг, бир катта қафас, унинг ичида сиз тузган рўйхатдаги инсонлар ва исталган пайтда келиб, қафасдан бир кишини олиб кетадиган дев... Айтингчи, девнинг ҳар ташрифида унинг ўлжаси мен бўлишим мумкин, деган фикрда дағ-дағ титрармидингиз?

Асл ҳолат билан ўша тасаввурдаги қафаснинг фарқи йўқ, назаримда. Айни дамда, ўша дев ташриф буюрган ҳолатдаги каби ўлимга яқин эмасмисиз?

P.S.: Ҳар бир кунингизни охиргиси сифатида ўтказинг! Шунда умрингиз эзгулик ичра ўтади.

Бошланган кунингиз хайрли бўлсин!

🌹 БАРЧА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЖЎНАТИНГ
https://t.me/IbratVaqti1


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ота-онамизни дуоларини олайлик👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
🌹 БАРЧА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЖЎНАТИНГ
https://t.me/IbratVaqti1


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🕌 JUMA AYYOMINGIZ MUBORAK BO'LSIN, AZIZ DINDOSHIM!

🕌 Qiblaga yuzlanib shodlansa yurak,
🕌 Shu onda rahmatin yog'dirsa falak,
🕌 Ulug' zot bormi Allohdan bo'lak,
🕌 Мusulmon ahliga juma muborak!
🕌 Kunlarning shohidur "Juma" ayyomi,
🕌 Shu sabab ulug'dur bu kunning nomi.
🕌 Bugun sizga tilayman oltindan bir taxt,
🕌 Allohim nasib etsin ilohiy bir baxt...


Birinchilardan bo'lib tabriklang!


🌹 БАРЧА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЖЎНАТИНГ
https://t.me/IbratVaqti1


Отамизни «сахар», «давления» қилган ким?

АКА-УКА, ОПА-СИНГИЛЛАР, кўз ёшингизни тия олсангиз эшитинг!

❗️Ибрат учун яқинларингизга ҳам улашинг

••┄┄┄❅┄┄┄•••
🌹 БАРЧА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЖЎНАТИНГ
https://t.me/IbratVaqti1


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ака-ука, опа-сингиллар эшитиб қўйинг!!!

❗️Видеони савоб учун дўстларингизга ҳам улашинг

••┄┄┄❅┄┄┄•••
🌹 БАРЧА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЖЎНАТИНГ
https://t.me/IbratVaqti1


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Намозда асло бу хатони қилманг!

Жуда кўпчилик намоз ўқиётиб бу хатони билмасдан қилиб қўяр экан
.

Группаларга ибрат учун тарқатиб юборинглар

🌹 БАРЧА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЖЎНАТИНГ
https://t.me/IbratVaqti1


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
"Қарз дафтари"
(Ҳамма маҳаллада бор. Жуда таъсирли ва ибратли)

кўринг ва тафаккур қилиб, ибрат олинг!

🌹 БАРЧА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЖЎНАТИНГ
https://t.me/IbratVaqti1


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌺 Umr berdi Allohim, shukurlar boʻlsin.

🌺 Islomda yaratdi, zikrlar boʻlsin.

🌺 Qalbingiz ilm-nurga toʻlsin,

🕋 JUMA AYYOMINGIZ MUBORAK BOʻLSIN!


🌹 БАРЧА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЖЎНАТИНГ
https://t.me/IbratVaqti1


ЭСЛАТМА

Абдулмалик ибн Минҳол отасидан ривоят қилади: "Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мана шу уч ойдин кечаларнинг кундузида рўза тутишга буюрардилар ва "Булар тўла бир ой рўза тутиш(га тенг)", дердилар". Насоий (2430, 2431). Ҳасан ҳадис.

1443 ҳижрий йил Жумодул-аввал ойининг 13-, 14-, 15-кунлари 2021 йилнинг 17, 18 ва 19 декабр (жума, шанба ва якшанба) кунларига тўғри келмоқда.

P.S.: Биз сизга эслатдик, сиз ҳам биродарларингизга эслатинг. Илло эслатиш мўминларга манфаат етказур!

🌹 БАРЧА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЖЎНАТИНГ
https://t.me/IbratVaqti1


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🍃🌺🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН🕋🌺🍃

•☝️🌹Азизларим Роббимнинг марҳамати ўлароқ берилган бу кунда ЖУМА барчамизга муборак бўлсин!

•🍀Илоҳим ҳар бирингизнинг кўнглингиз ХОТИРЖАМЛИКни,
•🍀Юзингиз ТАБАССУМни,
•🍀Хонадонингиз БАРАКАни,
•🍀Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
•🍀Қалбингиз ИЙМОНни,
•🍀Танингиз САЛОМАТЛИКни,
•🍀Юрагингиз МЕҲРни,
•🍀Жигарингиз ОҚИБАТни ЙУҚОТМАСИН!

•🤲Илоҳим, кунингиз мазмунли ва файзли, яхши амалларга бой ўтсин!

•🌸Тортиқ бўлсин сизга дуо-
•🌸саломлар
•🌸Дуода энг гўзал ширин
•🌸каломлар.
•🌸Илоҳо уйингиз нурларга
•🌸тўлсин,
•🌸ЖУМА айёмингиз муборак
•🌸бўлсин!

☝️🍃🌹АЛБАТТА БИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИБ ТАБРИКЛАНГ!✔️
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


🌹 БАРЧА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЖЎНАТИНГ
https://t.me/IbratVaqti1


Пайғамбаримиз алайҳиссалом даврларида яҳудийлардан ўз даврининг етук аҳли илмларидан бўлган Абдуллоҳ ибн Салом Ислом динини қабул қилади. Шунда Абдуллоҳ ибн Салом Пайғамбаримиз алайҳиссаломга “Ман ҳам ўз қавмимни Исломга киришга чақирайми?” дедилар. Пайғамбаримиз алайҳиссалом “Яхши бўлар эди” дедилар ва яҳудийларнинг кўзга кўринган тўққизта одамни чақирдилар. Шунда Абдуллоҳ ибн Салом айтдики, “Мени беркитиб қўйинг улардан”. Сўнгра пардани ортига беркитдилар.

Улар келганда айтдилар:
– Абдуллоҳ ибн Саломни танийсизларми?
– Ҳа, таниймиз. Ниҳоятда эътиборли одам. Отаси ҳам ниҳоятда эътиборли бўлган... – деб мақтай кетдилар.
– Шу одам мусулмон бўлса, нима дейсизлар? – дедилар Пайғамбаримиз алайҳиссалом.
– Бўлиши мумкин эмас, у бизнинг эътиборли одам.
Шунда Пайғамбаримиз алайҳиссалом:
– Абдуллоҳ, чиқ, – дедилар
Абдуллоҳ ибн Салом чиқиб:
– Мен мусулмон бўлдим, – дедилар. Шунда яҳудийлар:
– Ўзи бу ифлос эди. Отаси ҳам ифлос бўлган... – деб, бурилиб кетиб қолишибди.

P.S.: Ҳаётимизда ҳам ўзларига маъқул келмайдиган амалларни қилсангиз, сизга нисбатан фикрини ўзгартириб юборадиганлар талайгина. Шундай иккиюзламачилардан ўзи сақласин!!!

🌹 БАРЧА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЖЎНАТИНГ
https://t.me/IbratVaqti1


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ФАРЗАНД_ТАРБИЯСИ

Ўлим келиб тўсатдан, Бир йигит барвақт ўлди.
Гуноҳлари кўп экан, Қабри оташга тўлди.
Йиллар ўтди орадан, Йигит қийноқда ётар.

••┄┄┄❅┄┄┄•••
🌹 БАРЧА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЖЎНАТИНГ
https://t.me/IbratVaqti1


🌸 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🕋 🌙 🤲

🌹♡ Яҳши амал жаннатга йўлак,
🌹♡ Савобларнинг совғаси бўлак,
🌹♡ Чин юракдан билдирай тилак,
🌹♡ ЖУМА айёмингиз бўлсин муборак!

🌸🌙🍃ЖУМА МУБОРАК!🍃🌙🌸

❗️Яқинларингизни биринчи бўлиб табриклаш эсдан чиқмасин😊

🌹 БАРЧА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЖЎНАТИНГ
https://t.me/IbratVaqti1


ҲАҚИҚИЙ МУҲАББАТ...

Бир куни Рacулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам Билол розияллоҳу анҳуни орқа тарафидан сездирмасдан маҳкам қучоқлаб олдилар.

Шунда Билол розияллоҳу анҳу:
— Ким бу? Aбу Бакр, сизми? Умар, ёки сизмисиз? Ҳа, билдим, Усмон, сизми бу? — дедилар.

Шундан сўнг Расулуллоҳ саллоллоху алайхи васаллам:
— Эй Билол, бу мен эканлигимни, наҳот, билмадингми? — дедилар.

Бу саволга эса Билол розияллоҳу анҳу:
— Ё Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам, бу сиз эканлигингизни бошидаёқ билгандим, лекин бироз кўпроқ қучоқлаб туришингизни хоҳладим — деб жавоб бердилар.

P.S.: Барчамизга Расулуллоҳни шундай севиш насиб этсин!
🌷🌷🌷

🌹 БАРЧА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЖЎНАТИНГ
https://t.me/IbratVaqti1


Хотинингизни мақтаманг!


Бир янги уйланган йигит тақдиридан қувониб, хотинини амакисига мақтаб қолибди. Амакиси жиянига насиҳат қилиб ўтирмай, оқшомда ўз уйига меҳмон бўлиб боришини тайинлабди.
Жияни келгач, амаки хотинига тарвуз олиб келишни буюрибди. Хотин олиб келибди. Амаки тарвузни кўриб: «Буниси яхши эмас, бошқасини олиб кел», дебди. Хотин итоат билан иккинчисини олиб келибди. Шу тарзда эрнинг хоҳишига қараб, ўн марта бошқа тарвузга қатнабди. Аммо лом-мим демабди…

Жияннинг таклифи билан эртасига амаки меҳмонга борибди. Жиян ҳам хотинига тарвуз келтиришни буюрибди. Биринчи тарвузни кўриб: «Бу яхши чиқмайди, бошқасини олиб кел», дебди. Жувон итоат билан иккинчи тарвузни олиб келибди. Жиян бундан мамнун бўлиб, амакисига «Кўрдингизми?» дегандай кулиб қарабди-да, «Бу ҳам бўлмайди, бошқасини олиб кел», дебди. Учинчи тарвузни ҳам бўлмайдига чиқариб, қайтармоқчи бўлганида жувон:

– Нима, бир арава тарвуз тушириб қўйганмисиз, ҳали унисини, ҳали бунисини олиб кел, деяверасиз. Бор-йўғи учта тарвуз бор уйда, ёқмаса, туринг-да, яхшисини ўзингиз танлаб олинг. Мен танлашни билмайман! – деб норозилигини баён қилибди.

Шунда амаки жиянига деган экан:

– Кўрдингми, жиян, сен кўпам мақтанавермагин. Менинг уйимда бир донагина тарвуз бор эди. Хотиним яхши феълли, фаросатли бўлгани учун менга эътироз билдирмай, ўша битта тарвузни ўн марта олиб келди. Лекин бирон марта итоатсизлик билан гап қайтармади, лабини ҳам бурмади.

Фаросатли аёл йўғини ҳам саришта қилади, фаросатсиз эса борини ҳам эплолмайди!

🌹 БАРЧА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЖЎНАТИНГ
https://t.me/IbratVaqti1


​​☝️Намоз ва ихлос

Ҳотам ул-Асомдан кимдир намозни қандай ўқишини сўраб қолибди. У жавоб қилибди:
– Намоз вақти келганида мен таҳорат оламан ва намоз ўқийдиган жойимга бориб ўтираман. Танам аъзоларини ўз ҳолига қўяман. Кейин намозга ўтираман. Қиблага юзимни қиламан. Оёқларим Сирот кўпригида, жаннат ўнг томонимда, дўзах чап томонимда, Азроил шундай орқамда деб тасаввур қиламан ва бу менинг охирги намозим деб ўйлайман. Сўнгра ихлос билан, чин дилдан намоз ўқийман. Эгамга бўлган умид ва ишонч оғушида намозни тамомлайман.

📚"Шарқ ҳикоят ва ривоятлари" китобидан.

✔️АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!!

✿•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•✿🌙
🌴Жаннатда ёнингизда бўлишини истаган яқинларингизга #улашинг🌴
✿•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•✿🌙

🌹 БАРЧА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЖЎНАТИНГ
https://t.me/IbratVaqti1


#fahm

​Қизиқ, илтимос ўқиб кўринг:
Лондон мэри ... МУСУЛМОН
Бирмингем мэри ... МУСУЛМОН
Лидс мэри ... МУСУЛМОН
Блэкберн мери ... МУСУЛМОН
Шеффилд мери ... МУСУЛМОН
Оксфорд мэри ... МУСУЛМОН
Лутон мэри ... МУСУЛМОН
Олдхэм мэри ... МУСУЛМОН
Рочдейл мэри ... МУСУЛМОН

Ҳозирда барча Британия мактабларида ФАҚАТ ҲАЛОЛ ГЎШТ маҳсулотларини тортишмоқда!

Бунга 66 миллион аҳолидан бор йўғи 4 миллион мусулмон эришди!!

Бу кўзларимиз очилиши учун

Бу ерда Ҳамза Якасай исломга доир мавзуда баъзи ғарб файласуфларидан иқтибослар келтиради:

1. Лев Толстой (1828-1910)
"Ислом келажакда дунёни бошқаради, чунки унда илм ва донолик уйғунлиги мавжуд".

2. Герберт Уэллс (1846-1946)
"Ислом яна кучга киргунга қадар, қанчадан-қанча авлодлар ваҳшийликлардан азият чекади ва ҳаёти қисқаради? Ўшанда бир куни ислом бутун дунё эътиборини тортади, ўша куни тинчлик ҳукмронлиги бошланади, ва бу куни олам яшнайди."

3. Альберт Эйнштейн (1879-1955)
"Шуни тушуниб етдим-ки, мусулмонлар яҳудийлар қила олмаган ишларни ўзларининг ақл-идроки ва шуури билан эришди. Исломдаги бу куч дунёга тотувлик олиб кела олади".

4. Хьюстон Смит (1919)
"Биздаги ва дунёдаги биздан энг афзал бўлган дин - исломдир. Агар биз исломга қалбимиз ва онгимизни бағишласак, биз учун яхши бўлади".

5. Михаил Нострадамус (1503-1566)
"Ислом Европада ҳукмрон дин, Европанинг машҳур шаҳри эса Ислом давлатининг пойтахтига айланади".

6. Бертран Рассел (1872-1970)
"Мен ислом билан танишдим ва билдим-ки, бу бутун дунё ва инсониятнинг дини бўлмоғи лозим. Ислом бутун Европа бўйлаб ёйилади, ва Европада буюк ислом мутафаккирлари пайдо бўлади. Ислом олам учун ҳақиқий стимулга айланади".

7. Йеста Лобон (1841-1931)
"Ислом фақатгина тотувлик ва муроса келиш ҳақида қайғуради. Насронийларга динини ислоҳот қилишни таклиф қилинг".

8. Бернард Шоу (1856-1950)
Кун келиб, бутун дунё исломни қабул қилади, ва, агар у исломни ҳақиқий номини қабул қилмасада, уни метафора номи остида қабул қилиши тайин. Ғарб кун келиб исломни қабул қилади ва ислом тотувликда яшашни ўрганганларни динига айланади".

9. Иоганн Гейт (1749-1832)
"Барчамиз эртами ёки кеч исломни қабул қилишимиз зарур. Фақат шу дин ҳақиқийдир. Агар мени мусулмон дейишса, ўзимни ёмон ҳис қилмайман, уни тўғри деб қабул қиламан."

Алҳамдулиллаҳ!


🌹 БАРЧА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЖЎНАТИНГ
https://t.me/IbratVaqti1

Показано 20 последних публикаций.

181

подписчиков
Статистика канала