Британиялик олимлар тиниқиб ухлаш формуласини топишибди 💤
🛌Овқатланиш жадвалига амал қилинг. Кўпроқ мева ва сабзавот енг.
🛌Мушакларни зўриқтиринг ва бўшаштиринг. Бу уйқусизлик безовта қилаётган вақтда тез уйқуга кетишнинг осон усули.
🛌 Агар ҳозир ҳаётингизда қийин давр бўлса, ўз хавотирларингиз ва безовталик сабабларини қоғозга ёзиш керак. Бу мияни ортиқча юкдан халос этади.
🛌 Уйқуга ётишдан олдин (айнан ЁТИШДАН олдин) хаёлларингизни тартибга солинг. Эртанги режалар, кун давомида юз берган воқеалар, сизга таъсир қилган ахборотлар, ҳаммаси ҳақида ўринга ётишга 2 соат қолганда ўйлаб, фикрларингизни якунлашга ҳаракат қилинг. Мия ортиқча хаёлларга берилмаслиги учун, диққатни бирор пишириқ рецепти, қайсидир асар ёки фильм сюжетини эслашга қаратинг.
🛌Кун давомида тўшакда камроқ вақт ўтказинг.
🛌Пайпоқларингизни ечманг. Баъзи тадқиқотлар кўрсатишича, пайпоқда ухлайдиган одамлар 7,5 дақиқа эртароқ ва 32 дақиқага узоқроқ ухлашади.
🛌 Уйғотгични тонг ёришиш вақтига қўйинг, шунда кечқурун ухлашингиз осонроқ бўлади.
➡️
@ITmavzu