ЭРИНИ МАҚТАДИ
Бир куни Абу Дардо розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида ўтирган экан. Пайғамбаримиз садақа ҳақида гапириб турганларида Абу Дардо:
-Менинг боғим садақа бўлсин, - деб юборди.
Сўнг бориб, боғда юрган хотинига:
-Ҳой, Умму Дардо, тезда боғдан чиқ, энди у сеники эмас, -деди.
Хотини бунинг сабабини сўраган эди, бўлган гапни айтиб берди. Шунда Умму Дардо розияллолу анҳо:
- Майли, жуда яхши қилибсиз, савобли ишга қўл урибсиз, - дедию, қозон-товоғини кўтариб, хурсанд ҳолда боғдан чиқиб кетди.
Саҳобия Умму Дардо боғни садақа қилиб юборгани учун бошқаларга ўхшаб эрини қарғаш ўрнига "Савоб иш қилибсиз", деб эрини мақтаган экан.
Қани энди замонамиз аёллари Умму Дардодан ўрнак олиб, нафсларининг эмас, балки Аллоҳ таолонинг розилигини излашса...
"Кўҳна Дунё ривоятлари" китобидан.
👉@ZiyouzKanali