Мансур ака билан онам иккаласи жуда иноқ яшашар, кечки овқатдан кейин гаплашиб ўтириб ҳеч зерикишмасди.Мен эса кўпинча дарс тайёрлаш учун Нафиса ўртоғимнинг уйига борардим.Чунки янги уйимиз Нафисаларнинг ҳовлиисига яқин эди.
Мансур ака мен билан деярли иши йўқ,фақат эрталабки нонушта маҳали саломлашардик холос.Аммо у онам орқали мени қандай эҳтиёжларим борлигини сўраб турарди.
Орадан вақт ўтиб, баҳор фасли бошларида мени 15 ёшга тўлишим муносабати билан онам ва Мансур ака синфдошларим учун катта дастурхон ёзишди.Ўша куни ҳаётимдаги энг бахтли кун сифатида хотирамда қолди.Онам туғилган куним нишонланадиган кун ишга бормадилар.Ўзлари икки хил овқат,,торт пиширдилар.Кейин эса менга ўзим ёқтирган нимпушти рангли кўйлакни совға қилиб,кийиб олишимни илтимос қилдилар.Ўз хонамга кириб,кўйлакни кийдим.
Ўша куни ўзим онамнинг «бигуди»яъни сочни жингалак қиладиган пластмасса қувурчалар билан сочларимни ўзим истаган шаклга солиб олгандим.Кўйлакни кийиб,жингалак бўлиб қолган сочларимни баланддан турмаклаб чиққан пайтимда ҳамма синфдошларим мени жойларидан туриб,қарсак чалиб кутиб олишди.Онам эса узоқдан менга қараб турдилар-да,кейин келиб мени қучоқлаб олдилар.
–Қизим,катта қиз бўлиб қолибсан,-дедилар нимагадир кўзларида ёш айланиб.-Мен эса сезмай қолибман…
Мен онамни қучоқларида турар эканман,ўзимни ҳар қачонгидан бахтли ҳис қилардим.Аммо орадан икки ой ўтиб,бу бахтли кунни эслаб йиғлашим мумкинлигини ўша пайтда хаёлимга ҳам келтирмаган эдим…
(Давоми бор,эртага)
Моҳигул Назарова.
https://t.me/IJOD07