Дарвеш ва сархуш
Ўтиб борар бир сархуш,
Жомъе масжид ёнидан.
Шунда уни тўхтатди,
Дарвеш чиқиб олдидан.
- деди, сархушга қараб,
Биродар шошмай турсанг.
Қўлингдаги кўзани,
Илтимос менга берсанг”.
-Сархуш деди хайрона,
Сен эсингни едингми?
Шаробни не қиласан,
Масжиддан чиқмадингми?
-Дарвеш деди, хотиржам.
Мен шундай қилмоқчиман.
Шу шаробни масжиднинг
Ичига тўкмоқчиман.
Хушёр тортиб сархушнинг,
Ғазабдан ранги учди.
Дилидаги нафрати,
Дам ўтмай тилга кўчди.
-Сен худонинг уйига,
Қандай шароб тўкасан?
Қўрқмайсанми аллохдан,
Гунохларга ботасан.
Менку неча йилдирки,
Шаробсиз хеч юрмайман.
Лекин бундай номаъқул,
Ишни асло қилмайман.
Бундай ишни қилсанг гар,
Бўласанку сен хароб.
Шерик қилма ўзингга,
Бермайман сенга шароб.
Кулди дарвеш кутилган,
Жавоб олиб, сархушдан.
-Деди асли бу масжид,
Қурилган тупроқ, тошдан.
Чексиз унга хурматинг,
Ахдингни хеч бузмассан.
Масжид ичига шароб,
Тўктирмоқчи эмассан.
Аммо ўйлаб фикр қил,
Бу инсоннинг танаси.
Аллох берган омонат,
Қалбдадир кошонаси.
Рахмат ила яратган,
Бу уйни бузмоқдасан.
Харом бўлган нарсани,
Тўлдириб тўкмоқдасан.
Кеч бўлмасдан ўзингни,
Йиғиб ол ақлу хушинг.
Айтчи менга эй инсон,
Тўғрими қилган ишинг.
-Шунда сархуш бўғзига,
Бир нарсалар тиқилди.
Тавба қилдим дедида,
Ерга аста йиқилди.
Шухрат Шукур.
👉 @IBRATLY 👈
Ўтиб борар бир сархуш,
Жомъе масжид ёнидан.
Шунда уни тўхтатди,
Дарвеш чиқиб олдидан.
- деди, сархушга қараб,
Биродар шошмай турсанг.
Қўлингдаги кўзани,
Илтимос менга берсанг”.
-Сархуш деди хайрона,
Сен эсингни едингми?
Шаробни не қиласан,
Масжиддан чиқмадингми?
-Дарвеш деди, хотиржам.
Мен шундай қилмоқчиман.
Шу шаробни масжиднинг
Ичига тўкмоқчиман.
Хушёр тортиб сархушнинг,
Ғазабдан ранги учди.
Дилидаги нафрати,
Дам ўтмай тилга кўчди.
-Сен худонинг уйига,
Қандай шароб тўкасан?
Қўрқмайсанми аллохдан,
Гунохларга ботасан.
Менку неча йилдирки,
Шаробсиз хеч юрмайман.
Лекин бундай номаъқул,
Ишни асло қилмайман.
Бундай ишни қилсанг гар,
Бўласанку сен хароб.
Шерик қилма ўзингга,
Бермайман сенга шароб.
Кулди дарвеш кутилган,
Жавоб олиб, сархушдан.
-Деди асли бу масжид,
Қурилган тупроқ, тошдан.
Чексиз унга хурматинг,
Ахдингни хеч бузмассан.
Масжид ичига шароб,
Тўктирмоқчи эмассан.
Аммо ўйлаб фикр қил,
Бу инсоннинг танаси.
Аллох берган омонат,
Қалбдадир кошонаси.
Рахмат ила яратган,
Бу уйни бузмоқдасан.
Харом бўлган нарсани,
Тўлдириб тўкмоқдасан.
Кеч бўлмасдан ўзингни,
Йиғиб ол ақлу хушинг.
Айтчи менга эй инсон,
Тўғрими қилган ишинг.
-Шунда сархуш бўғзига,
Бир нарсалар тиқилди.
Тавба қилдим дедида,
Ерга аста йиқилди.
Шухрат Шукур.
👉 @IBRATLY 👈