"ҚОТИЛ" КЕЛИН...
Суд зали. Минг таассуфки, аёл судланмоқда.
...Аёл судьянинг саволларига шундай тарзда жавоб берардики, эшитган кишида унга нисбатан ачиниш ҳисси эмас, балки нафрати ортарди.
"- Қайнонангиз билан муносабатингиз анчадан буён ёмонмиди? Кимдир сизларни муросага келтиришга ҳаракат қилганми? Ёши бир жойга бориб қолган қайнонангизни туртиб юбориб, етказган жароҳатингиз билан уни вафот этишига сабабчи бўлдингиз. Бу жиноятингизни ўзингиз қандай изоҳлайсиз?.."
Бу саволлар жиноят кўчасига кириб қолган, дийдаси тошдай қотган эркак кишига эмас, балки ўзини аёл, она, деб юрган инсонга бериларди. Аёл кишининг жиноят курсисида ўтириши ҳар қандай одамнинг қалбини ларзага солиши шубҳасиз.
Бу гўзал ҳилқат қайнонасининг ўлимидан кейин ҳам уни қоралашга уринарди:
" - Кир юваётган эдим, - дея гап бошлади жавобгар. - Қайнонам уйидан бир тўп кир кийимларни олиб чиқди ва ёнимга келиб, уларни ёнимга ташлади. "Аввал мана буларни ювинг. Ювдирай десам, қизларим келмаяпти", деди-ю, хонасига кириб кетди. Кийимларини ювгим келмади, чунки "тоза ювилмабди" ёки "дазмоли яхши бўлмабди", деб эътироз билдиришидан безиб, бир четга суриб қўйдим. Қайнонам: "Нега ювмадингиз?", деб дўқ урди. Шундан сўнг жанжалимиз авж олди. Аччиқ устида туртиб юборганимни билмай қолдим".
Шу ўринда бир савол туғилади. Ўша пайтда қайнонанинг кирларини сўраб, олдиларига ўзи кирса бўлмасмиди? Уйида ёш келини бўла туриб, онасини ўн беш, йигирма кунда кўргани келган қизлари унинг дийдорига тўйиб, суҳбатлашиб ўтириш ўрнига уйини йиғиштириб, йиғилиб қолган кирларини ювиб, дазмол қилиб бориши керакми?
Хўш, нега бундай бўлди? Назаримда, у келинга яхши одоб, тарбия берилмаган. Унда оилавий ҳаёт кўникмаси шаклланмаган. Қолаверса, оилада аёл киши жиноятга, қандайдир бир иллатга қўл урдими, бунга аввало, шу оиланинг эркаги айбдор. Доно халқимиз "Эркакли хонадон - бошбоғли хонадон", деб бежизга айтмаган. Шу оиланинг таянчи, ҳукмдори бўлатуриб, аёлининг жиноят қилишгача етиб боришига йўл қўйиши унинг ночорлигини кўрсатади.
... Ахир, фарзандларни дунёга келтириб, уларнинг орзу-ҳавасини кўрай деб, бисотидаги ҳамма нарсасидан - соғлигидан, ёшлигидан, қувватидан кечган онани, қандай бўлишидан қатъи назар, тушуниш керак эди-ку?.. Энди яна уни айбдор қилиш қандай нобакорлик...
Аслида келин ҳам фарзанд. Афсуски, ушбу оиланинг "фарзанди" ноқобил чиқди.
Маликахон ХОЛБЕКОВА
📖 Telegram.me/IBRATLI - Ҳикоя ва хаётий воқеалар...