Ҳусниддин Мирзалиев


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский


Ва хаттоки ярим дунёни босиб олганларни ҳам қиличсиз таслим этган бу вақт...

Лойиҳаларим: @otmishga_sayohat, @oqing_faqat_yigIamang, @olmaliqliklar

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Статистика
Фильтр публикаций


Шунча йиллардан бери телеграмда ижод қиламиз. Озми-кўпми танишлар орттирдик. Яқин-яқингача телеграм бизнеси қанчалик зўр эканлигини яқинларимга куйиб-пишиб тушунтиришга урундим. Орадан бир муддат ўтгач, бу нарсалар бекор вақт кетказишдан бошқаси эмаслигига ақлим етди, ўппа ўзимга қойил. Чунки Бу ишга ҳозирги пул қадри билан ҳисоблаганда яхшигина(15-20 минг, ўртача) сармоя киритиш лозим. Уйлаб қарасам, атрофимдаги дўстларим ҳам, қариндошларим ҳам ўрта қатлам ҳисобланади. Яъни, маълум бир касб билан қайсидир ташкилотларда ишлашади. Тўғри, ойликка ишлайдиган одам кўз ўнгида тепадаги қавс ичидаги пуллар, бу топиб бўлмайдиган пуллардек кўринади. Албатта қийин, хатто ўзимдаям шунча пул йўқ ҳозир. Лекин ўша пулни қандайдир бизнесга тикмасангиз, молиялаштирмасангиз, умрингизни гуллаган, кучга тўлган вақтларини бой беришингиз, ўзингизни бегона ликопчада ўтиргандай ҳис қилиб ўтишингиз мумкин. Керак бўлса белингиздан қувват кетганича. Қувват кетганида эса сизни ўрнингизни фарзандларингиз эгаллашади. Чунки ўзингиз ёшлик даврида қилмаган таваккалингизни фарзандингизга қилдирармидингиз. Яхшилаб ўйлаб кўринг, танлов ҳуқуқи доим бор.


Албатта, сизга қариганда нафақа беришади...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev


Кеча шаҳримиздаги поликлиникага ишим тушиб, шифокор қабулига бордим. Хонада уч киши ўтирибмиз, шифокор, хамшира ва мен. Текшириб, суҳбат қуриб бўлгач, менга шифохонада даволанишимга йўлланма ёзиб бериши керак эди. Қарасам шифокорни сал кайфияти йўқ. Ака дедим, бир обед қиберай сизларга ёрдамиз учун. Шифокор ва ҳамшира бир-бирига маъноли қарашди. Фақат бир муаммо, нақт пулим йўқ, карта берсалариз клик қибераман дедим. Мана шу вазиятда ҳамширанинг олтин сўзлари шифокорни маставасига қатиқ бўлди. Ҳамшира бирдан менга маъноли боқиб, фақат мени картамга ўтказасизда, шифокорни кредитлари бор, босиб қолади деб берса денг. Бизни икки дақиқага ҳоли қолдира оласизми ака, деб берди шифокор. Ўзи кетмоқчи бўлиб тургандима. Ҳамширага бурилиб, карта рақамизи семес қилиб юбориб қўйинга дедиму...

Кунингиз яхши кайфиятда ўтсин!

t.me/Husniddin_Mirzaliyev


Эрталабдан телеграмни қуйидаги хабар тарқалмоқда:

Ўзбекистонда тақиқланган фалон фильм бир неча йўналишларда оскарни қўлга киритди. Нимага у фильм тақиқланган десангиз, у бизни миллатимизни обрўсини тушуради. Бизни дунёга 180 градус тескари гавдалантиради.

Бизи думбул админлар эса фақат форвардни ўйлаш билан бандлар. Газини бос Жамшид, дунё миқёсида бизни ерга уришларига ўз ҳиссангни қўш. Сенга ахир кўпроқ пиар керак, ёмон хабар тез тарқайди дейишадию. Одаминг кўпаяди, Ватанни қўявер!!!

t.me/Husniddin_Mirzaliyev


Жигарлар бу қишга айтамизми баҳор кеганини ё юрўрсинми машинақиб одамларни алдаб...Бағи тўйдан кейинги хинага ўхшаб қомаяптими мободога? Майли сўнги қорлардан бири муборак азизлар!

t.me/Husniddin_Mirzaliyev


Акалар-опалар илтимос гугл ёки ютубда тайёр турган нарсани сўраб ёзманглар личкага илтимос. Гуглни ақли етмайдиган ишлар билан шуғулланаманда кўпинча. Ашинчун бир уруниб кўрингда, ўхшамаса сўрайсиза, тани жониз соғ бўсин!

t.me/Husniddin_Mirzaliyev


Телеграм ҳам ажойибда. Соат 03:00 да уйғонсам, бугун икки нафар контактингни туғилган куни экан деб чиқиб турибди. Очиб кўрсам, Дима мойка ва Дима мойка 2 турибди. Мойкачи боланиям икта номерини сақлаб қўйган ўзимга қойил дедим. Сахарлик қиламан деб уйғонганлар, барча ўйлаган ниятларига етишиб юришсин, омин!

t.me/Husniddin_Mirzaliyev


Биринчи кундан келишволайлик. Агар қандайдир зарарли одатлариз бўлсаю, ичизда қачондир ташайман деб юрган бўлсангиз, ҳозир фурсат. Рўза тутиб, шу орқали нафсни жиловласангиз хўп-хўп, мободо ўхшамай қолса кейинги рамазонга қолиб кетади. Бу дегани яна бир йил кетди дегани қулағини ушлаб. Ўзи бошқа йўқотадиган вақт ҳам қомади уже. Ана ташайман, мана ташайман. Янги йилдан, баҳор келса, мустақилликдан деб куйдирдиз ома...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev


Рамазонни баракаси бу йил анча сезилди, сахарликка бу йил нақт беш киши уйғонибмиз. Янги аср умматлариям қўшилишяпти сафимизга, пайзимизи берсина?!

Барчага Рамазон муборак азизлар!!!

t.me/Husniddin_Mirzaliyev


Узунқулоқ маълумотларга қаранганда Трамп тоғани сурати туширилган 250 долларлик пуллар чоп этилиши мумкин экан.

Тоға, қимаганиз битта шу балет тушмаганиз қолди, бўлдида энди...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev


30 ТА ЭРКАК КУЧИНИ БЕРАДИ!

Машҳур уролог қадимги жинсий қувват оширувчи восита ҳозирги замонавий препаратлардан 30 баробар кучли эканлигини айтиб берди, уни номини эшитиб ҳайрон қоласиз...

Батафсил: Шу ерда кўк ёзувли линк туради, одатда.😄

Шунақа реклама жойлаётганлар. Ха соққа экан деб, любой нарсани реклама қиб кетаверманглар. Ўттизта эркакни кучимиш, от бўб кетинг, ит бўб кетинг деган текстлардан клиент кемай қўйдими дейман, а лаббай?

t.me/Husniddin_Mirzaliyev


Келгуси беш йил ичида олий маълумот талаб қилмайдиган касблар энг талабгор бўлади - Superjob
Энг оммабоп мутахассисликлари қаторига қурувчилар, сотувчилар, юк машинаси ҳайдовчилари, ҳамширалар, курьерлар ва бошқа ишчи касблар киради.

Блогерлардаям олий бўмайдия кўпинча, дейманда энди...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev


Ахлоқингиз билан қалбларда(н) қолурсиз!

t.me/Husniddin_Mirzaliyev




Бир талаба укамиз ёзибди. Телеграмда тил ўргатадиган канал админи экан. Ойига неч пулдир ишларкан рекламадан. Бизи йўналишга ўтмоқчи эканлигини айтди. Бир икки маслахат бердим, йўналиш унга мақул келди. Бир кўришиб гаплашиш керак эканда ака. Ҳовли қаерда деб сўради, Олмалиқда дедим. Тошкентдан 70 км лик йўл узоқлик масофада. Ака мен Тошкентда ўқийман студентман, вақтиз бўганда кесаиз, айтсаиз кўришамиз деб қолди. Шунча маслахат бериб, яна у билан кўришишга пойтахтга боришим керак экан. Менга сен билан учрашиш кайф бермайди, дедим охири. Ука Олмалиққа келасан, бирор жойда ўтириб, овқатланиб, икки соат суҳбат учун 200$ тўлайсан, деб бердим. Шунча вақт текинга ўргатганларимни 30 фоизи ўзини оқласа оқлади, бўмаса йўқ. Ўзим каналини тозалаб, сифатини ошириб, бирга ишлаб келганлар, зўр бўб кетгандан кейин реклама нархини оширсак қандай бўларкан ака, деб берган қандлариям топилди орада. Ўзи бир умр текинга жойлаб турсанг ҳам кам. Шунақалардан кейин одам ҳар бир сўзинга пул олгинг кеб қоларкан, эссиз шунча вақт, меҳнат, асаб...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev


Трнетдан кеб қолди!
Эр суякка ўхшайди: ташлаш қийин, еб бўлмайди. Лекин доим ғажиш мумкин...

Дам олиш кунингиз мазмунли ўтсина?!

t.me/Husniddin_Mirzaliyev


Москвада Қирғизистон фуқароси Телеграм каналдаги изоҳи сабаб терроризмни оқлашда айбланиб, уч йилга қамалди. Айблов хулосасида келтирилишича, у “Крокус”да содир этилган теракт видеоси остига террорчиларни мақтаб изоҳ қолдирган.

Акалар-опалар тилга эҳтиёт бўлўрамиз. Каментларда шерлик қиладиган брат, ўзизи қаттиқ назоратга оладиган пайтларам кеб қопти, қаранг-а...

https://t.me/Husniddin_Mirzaliyev


Тўрт қаватли домнинг тўртинчи қаватида яшайман. Иккидаги қўшнимиз ўтган йилллари томга қуёш панелларини ўрнатган. Кейин мен ўтган йил охирида уйимни капитал тамирдан чиқардим. Баъзи хоналаримизни потологида сарғайиш, намланиш белгилари бор. Жекка бордик, улар қуёш панеллари ўрнатган қўшнимга қўнғироқ қилишиб, томдан сув ўтаётганини, аслида дом томларига қуёш панелларини қўйиш мумкин эмаслиги ҳақида огохлантирди. Қўшним эса, икки йиллар аввал ҳоким буванинг шахсан ўзлари қўярда қўймай таклиф билан чиққан, қўшним йўқ дея олмаган. Жекдагилар хўп ака, барибир чакки ўтаётган бўлса тамирлаш кераклиги ҳақида қўшнимни огохлантирди. Қўшнимни жахли чиқиб, мени подезд кираверишидаги лампочкани ўчирмаслигимни, поезд супурмаслигимни, бутун подезд учун бир ўзи жонкуяр эканлигини айтиб бақириб кетди. Бағи неч пулдан тушди энди? Майли бора қолай, бригада келибди, бир мошин тўл билан. Воқеалар ривожини фақат менинг каналимда кузатинг. Чунки бу юртимиз миқёсидаги хабар эмаски, бошқа янгилик каналлар ҳам мендан чопиб ўз каналларига жойлашса. Мавзуга яна қайтаман ома...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev


Мана буни қувончли хабар десак бўлади. Энди Ўзбекистон фуқаролари пенсияга чиқишлари билан автоматик тарзда нафақа пулларини олишни бошлашади. Қариганда югур-югур бўмайдиган бўлди. Кун.узда айтишди.

t.me/Husniddin_Mirzaliyev


Ўзбекистонликларнинг 56 фоизида ортиқча вазн, 38 фоизида эса қон босими билан боғлиқ муаммо бор. Шунингдек, аҳолининг 44 фоизи жисмоний фаол эмаслиги, 36 фоизи тўғри овқатланиш қоидаларига амал қилмаслиги аниқланган.

Муаммони ҳаммаси ўзимизда экану акалар, опалар. Ҳеч бўмаса оз-моз пиёда юриб турайлик. Ака маҳалладаги дўкончагаям мошинда чиқиш шартмас, тўртта нонни қўлдаям кўтариб кела оласиз, сизга ишонаман. Ўзизга ўзиз ишонсаиз ҳисоб...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev


Хитой компанияси уйланмаган ходимларни ишдан бўшатиш билан таҳдид қилмоқда. Агар ходимлар жорий йилнинг биринчи чораги охиригача «шахсий муаммосини» ҳал қила олмасалар, ёзма тушунтириш беришлари керак бўлади. Шунингдек, 2025 йил 30 сентябргача никоҳдан ўтмаётганлар ишдан бўшатилиши мумкинлиги таъкидланган.


Бошида одаминг шундоғам кўпайётган бир вазиятда битта фарзанд кўриш деган қонуниятни чиқардинг. Энди алоҳи ўсиши тўхтаб орқага кетишни бошлагандан кейин, ану давайте миш. Нимўляпти ўзи силарга?

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Показано 20 последних публикаций.