#огоҳлик
❗️
Қалбаки китоблардан огоҳ бўлинг«Эй иймон келтирганлар! Бир-бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманг» (Нисо сураси, 29-оят).Динимизда бировнинг молини ноҳақ ейиш оятда келтирилганидек, қайтарилган, ҳаром амал ҳисобланади.
«Hilol Nashr» нашриётида чоп қилинган бир қатор долзарб мавзудаги китоблар турли босмахоналар, айниқса, Қирғизистондаги босмахоналар томонидан қалбакилаштирилиб чоп этилаётганининг гувоҳи бўляпмиз.
Жумладан, муаллифлик ҳуқуқи
«Hilol Nashr» нашриётига тегишли бўлган
«Кифоя» китобининг қалбаки нусхасидан огоҳлантирамиз. Ушбу қалбаки китобларнинг чоп қилинган нашриёти ва манзилига
«Hilol Nashr» деб ёзилган. Аслида эса ундай эмас.
Расмларда
«Кифоя» китобининг қалбакилаштирилган нусхаси келтирилган. Асл нусхани қалбаки нусхадан қоғознинг сифати, рухсатнома (голограмма) бор-йўқлиги ёки муқовадаги ранглардан ажратиб олишингиз мумкин. Шунингдек, сотувчи ва харидорлардан китобларни расмий дўконларимиздан олишларини илтимос қиламиз.
Барча китобхонларни ва китоб сотувчиларни қалбаки китоблардан эҳтиёт бўлишга чақириб қоламиз.
@hilolnashr