@HilolNashr
ТИБ СОҲАСИДАГИ ИСЛОМ МЎЖИЗАСИ
#Мақола
Мафрин деган жойда ҳокимнинг жажжи қизчаси хаста бўлиб қолди. Меҳрибон ота қўлидан келган ҳамма ишни қилди. Иложи бўлмади. Қизча кундан-кунга, соатдан-соатга оғирлашиб борар эди. Охири ҳоким Шаҳди Уламо номи билан машҳур табибни топди. «Агар қизим сенинг қўлингда шифо топса, ўз вазнингча олтин бераман», деди.
Аллоҳ таоло қизчага шифо берди. Бунга Шаҳди Уламони сабабчи қилди. Ҳоким табибга ўзи ваъда қилган олтинни бермоқчи бўлган эди, табиб унинг қийматига халқ учун шифохона қуриб беришини сўради. Ҳоким шифохонани қуриб, унинг кейинги сарф-харажатларини ҳам ўз зиммасига олди.
Шунингдек, дунё тарихида биринчи бўлиб кўчма поликлиникалар ва қамоқхоналардаги тиббий хизмат қисмларини мусулмонлар очганлар.
Бундан ҳамма фуқаролар учун бепул малакали тиббий хизматни дунёда биринчи бўлиб мусулмонлар йўлга қўйганликлари келиб чиқади. Ушбу шифохоналарда даволанишда нафақат мусулмонлар оммаси, балки ғайридинлар ҳам тенг ҳуқуқли ҳисобланар эдилар. Ҳатто мусулмонларга оммавий қирон келтирган салибчилар ҳам ўз табибларига ишонмасдан, ўзларини мусулмон табибларга қаратганларини уларнинг ўзлари эътироф қилганлар. Уларга қарши курашган султон Салоҳиддин Айюбий салибчиларнинг бошлиқларини даволаш учун мусулмон табибларни уларнинг ҳузурига ўзи олиб борган.