ҲИКМАТЛАР БУЛОҒИ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Бизнинг каналда👇
💠Қуръон оятлари
💠Ҳикматли сўзлар
💠Гўзал қироатлар
💠Диний видео расмлар
💠Расмий имомларимиз ибратли маърузалари
Биз билан алоқа: @TaklifotBot
Реклама: @online_reklams

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: MA’RUZALAR.UZ | RASMIY KANAL
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Кичик Рамазон Бутий - олти ёшли қоридан гўзал қироат

🍃🌹🍃АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃


📘«ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ»
каналига уланиш учун 👇
https://t.me/joinchat/Q8tEsttpCBY0OGEy




✨Ассаламу алайкум.
✨Аллоҳнинг саломи
✨Пайғамбарнинг дуоси
✨Қуръоннинг нури
✨Жума баракаси сиз билан бўлсин!

🕋ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!

🚑 ВОЕНКАМАТДАГИ ТЕКШИРУВ

Ассалому алайкум! Устозлар, бизни ўқишдан военкаматга олиб боришди. У ерда аёл киши бизни авратимизни ушлаб текширди. Бу иш тўғрими?😳🙄😳


Репост из: MA’RUZALAR.UZ | RASMIY KANAL
Ассалому алайкум❗️

🌹Ният қилинг ёмон бўлмасин,
🌹Орзу қилинг армон бўлмасин,
🌹Янги кунни қаршиланг аста,
🌹Аллоҳ йўлингизга омад боғласин!

🌷Дилдаги меҳрингиз бўлмасин адо,
🌷Азиз бошингизни силасин Худо,
🌷Қалбингиз доимо қувончга тўлсин,
🌷Жума айёмингиз муборак бўлсин!

#Улашинг
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube


Репост из: MA’RUZALAR.UZ | RASMIY KANAL
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🎙 «Ибратли дунё» - Узоқ муддатдан сўнг берилган қарз.

👤 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

⏱ 08:00 дақ
💾 16.60 МБ


ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
➡️ «Ma’ruzalar.uz» каналига уланиш


Репост из: MA’RUZALAR.UZ | RASMIY KANAL
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Доктор Рамазон Бутий роҳимаҳуллоҳнинг тавозеълари

⏱ 01:28 дақ
💾 03.24 МБ


ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
➡️ «Ma’ruzalar.uz» каналига уланиш


Репост из: MA’RUZALAR.UZ | RASMIY KANAL
‼️#Эслатма ‼️

ШАВВОЛ ойи рўзаси

Яна бир рамазон ойини кузатдик. Муборак ойдан олган маънавий фойдаларимиз келаси йилнинг шу кунларигача етгулик.

Ҳижрий тақвим бўйича рамазон ҳайити байрами билан бошланадиган шаввол ойидамиз. Мазкур ойнинг ажойиб фазилати бўлиб, Пайғамбаримиз (с.а.в.) бу хусусда шундай марҳамат қилганлар: “Рамазон ойи рўзасини тутиб, унга қўшимча тарзда шаввол ойида олти кун рўза тутган киши йил бўйи рўзадор бўлган кабидир” (Муслим, Абу Довуд, Термизий ривояти).

Маълум бўладики, ҳадиси шарифда берилган тавсияга ҳар йили амал қилган одам умр бўйи рўза тутганлик савобини қозонади. Рамазон рўзасидан кейин шавволда олти кун рўза тутган кишига бир йил давомида рўза тутганликнинг мукофоти берилиши, қилинган ибодат ва тоатларнинг савоби ўн мисл қилиб белгиланганлиги учундир. Чунки Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)...” Анъом, 160), деб марҳамат қилади.

Шундай бўлгач, ўттиз кун рамазон рўзаси 10 ой, яъни, 300 кун ўрнига ўтади. Олти куннинг ўн баробари эса олтмиш кун, яъни, икки ой бўлади. Демак, уларни қўшиб ҳисоблаганда мусулмон киши бутун йилни рўза тутиш билан ўтказган бўлади.

Рамазондан кейин шавволда тутиладиган рўзанинг мисоли фарз намозлар ортидан ўқилган суннат намози кабидир. Ушбу суннатлар фарздаги эҳтимолли камчиликларни бартараф қилиш учун бўлганидек, шаввол рўзаси рамазон рўзасида йўл қўйилган айрим хатоликларнинг ўрнини тўлдириш учундир. Яна бир томони, бу ўз моҳияти билан мусулмон кишининг рўзадан зерикмаганини ҳам ифода этади.

Шаввол ойида олти кун рўза тутиш мустаҳаб амал бўлиб, Пайғамбаримиз (с.а.в.) ўзлари рўза тутиб, бошқаларга ҳам шуни тавсия қилганлар. Бу рўзани байрамдан кейин пешма-пеш тутишда фазилат бисёр, шу билан бирга, ойнинг бошқа кунларида адо этиш ҳам мумкин. Қазо бўлган рўзаларни мазкур кунларда тутиш билан ҳам айни савобга эришилади.


ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
➡️ «Ma’ruzalar.uz» каналига уланиш


Репост из: MA’RUZALAR.UZ | RASMIY KANAL
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити табриги

ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
➡️ «Ma’ruzalar.uz» каналига уланиш


Репост из: MA’RUZALAR.UZ | RASMIY KANAL
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити табригини йўллади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити табригини йўллади.

Муҳтарам ватандошлар!

Дунёдаги жамики мусулмон уммати учун мў‘табар ва қадрли бўлган шу саодатли, улуғ айёмда сиз, азизларни, юртимиздаги барча мўмин-мусулмонлар, бутун халқимизни Рамазон ҳайити билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Муқаддас динимизнинг эзгулик ва инсонпарварлик, меҳр-шафқат каби буюк фазилатлари янада ёрқин намоён бўладиган ушбу шукуҳли дамларда барчамиз, аввало, Аллоҳ таолога оиламиз, элу юртимиз билан биргаликда бугунги қутлуғ ва барокатли кунларга етказгани учун беҳисоб шукроналар айтамиз.

Рамазон ойининг файзу тароватидан баҳраманд бўлиб, жамиятимизда ўзаро ҳурмат ва аҳиллик муҳитини мустаҳкамлаш, муҳтарам нуронийлар, аёллар ва болаларга меҳр ва эътибор кўрсатиш, эҳтиёжманд инсонларга беғараз ёрдам бериш сингари  савобли ишларни амалга оширишга интиламиз.

Бундай олижаноб мақсад ва ҳаракатлар мамлакатимизни тараққий топган давлатлар қаторига олиб чиқиш, халқимизни ҳаётдан рози қилишга қаратилган ислоҳотларимизнинг маъно-мазмунига ҳар томонлама уйғун ва ҳамоҳанг экани айниқса эътиборлидир.

Шу маънода, неча юз йиллик тарих ва маданиятимиз, миллий ўзлигимизнинг ажралмас қисмига айланиб кетган муқаддас динимизни асраш, аждодларимизнинг бебаҳо маънавий-маърифий меросини ўрганиш ва тарғиб этиш биз учун ўта долзарб вазифа бўлиб қолмоқда. Кейинги вақтда мамлакатимизда шу йўналишда катта ишлар амалга оширилаётгани, табаррук қадамжолар обод қилиниб, янги-янги илмий, маданий ва диний марказлар, таълим масканлари ташкил этилаётгани барчангизга яхши маълум.

Бу йил муборак Рамазон кунларида Термиз шаҳрида Ҳаким Термизий, Тошкент шаҳрида Сузук ота ва Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф каби улуғ уламоларимизнинг номлари билан аталган диний мажмуалар, жоме масжидлари фойдаланишга топширилгани, жойларда беш ташаббус ва бошқа ижтимоий-маънавий дастурларимиз доирасида эл-юртимиз, хусусан, ёшлар ва хотин-қизлар учун қулай меҳнат ва турмуш шароитлари яратилаётгани бу йўлдаги янги қадамлар бўлди.

Ўзбекистоннинг «Жаҳолатга қарши – маърифат» деган тамойил асосида жаҳон миқёсида тинчлик ва осойишталикни сақлаш, виждон эркинлиги ва динлараро бағрикенгликни таъминлаш, ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини халқимиз ва дунё аҳлига етказиш борасидаги ташаббуслари халқаро ҳамжамият томонидан кенг қўллаб-қувватланмоқда.

Шу улуғ айём кунларида узоқ ва яқин давлатларда яшаётган мўмин-мусулмон биродарларимизни, барча дўст ва ҳамкорларимизни самимий қутлаб, уларнинг халқлари ва мамлакатларига тинчлик ва барқарорлик, тараққиёт ва фаровонлик тилаймиз.

Қадрли юртдошлар!

Гўзал диёримизда муборак Рамазон шукуҳи кезиб юрган шу кунларда байрам кайфияти барча шаҳар ва қишлоқларимизга кириб бориши, бу айёмни янада мазмунли ўтказиш учун шароит яратиш мақсадида 5-6 июнь мамлакатимизда дам олиш кунлари деб эълон қилинди.

Буюк бобомиз Имом Бухорий ҳазратларидан ривоят қилинган ҳадиси шарифда айтилганидек, «Chinaкам мусулмон ўзига раво кўрган барча яхшиликларни бошқа инсонларга ҳам раво кўради».

Дарҳақиқат, ҳаётда эзгу ва савоб амалларни бажариб, оиласи, фарзандлари, эл-юртининг бахту саодатини ўйлаб, ҳалол меҳнат қилиб яшаш мусулмон аҳли учун иймон-эътиқоднинг муҳим шарти ҳисобланади.

Ишончим комил, дину диёнатимиз ва замон руҳини қалбимизга чуқур сингдириб, бугунги ҳаётнинг ўткир талаби бўлган илм-фан, инновация ва тараққиёт ютуқлари билан қуролланиб, Ватанимиз равнақи йўлида астойдил хизмат қилсак, ўз олдимизга қўйган юксак марраларга албатта етамиз.

Сиз, азиз ватандошларимни муқаддас Рамазон ҳайити билан яна бир бор чин юракдан қутлаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, хонадонларингизга файзу барака тилайман.

Нияти пок, мақсадлари улуғ халқимизнинг шу табаррук кунларда қилаётган барча ибодатлари, эзгу дуолари ижобат бўлсин!

Муқаддас айём – Рамазон ҳайити барчамизга муборак бўлсин!

Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Республикаси Президенти

ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
➡️«Ma’ruzalar.uz» каналига уланиш


Репост из: MA’RUZALAR.UZ | RASMIY KANAL
ИЙД КУНИ ОДОБЛАРИДАН

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Ҳаммаларингизга Ийди Рамазон ҳайити муборак бўлсин!

Барча ибодатларимизда биз учун энг гўзал намуна бўлган Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўрнак олганимиздек, ҳайит куни қиладиган амалларимизни ҳам у зот қилганларидек амалга оширишга ҳаракат қилайлик.


Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ийд куни эрталаб ғусл қилардилар. Сўнгра чиройли кийимларини кияр ва хушбўйланар эдилар. Намозгоҳга чиқишларидан аввал бир нечта хурмо ердилар. Хурмони тоқ қилардилар. Агар хурмо топа олмасангиз, бирор ширинлик енг.

Намозгоҳга пиёда юриб, бир йўлдан борсалар, бошқасидан қайтиб келардилар. Ҳайитдан олдинги куни қуёш ботишидан бошлаб то ҳайит намози ўқигунларича такбир айтар эдилар. Аллоҳ таоло деди: «Бу саноқни тўлдиришингиз ва ҳидоят қилгани сабабли Аллоҳни улуғлашингиз учундир» (Бақара сураси, 185-оят).

Такбирлари «Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар, ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар ва лиллаҳил-ҳамд» эди. Бу такбирни уйда ҳам, кўчада ҳам айтиш суннатдир.

Намозгоҳга боришда ҳам, келишда ҳам шошмасдан, виқор билан, бировларга озор бермасдан юринг. Ҳаром нарсаларга қарашдан кўзингизни сақланг. Масжидга эртароқ бориб, аввалги сафларда намоз ўқишга ҳаракат қилинг. Намоз бошлангунига қадар такбир айтишда астойдил бўлинг.

Намоздан сўнг имомнинг хутбасига қулоқ тутинг, хутба тугагач, ён-атрофингиздаги мусулмон биродарларни «Аллоҳ биздан ҳам, сиздан ҳам тоатларни қабул айласин», деб муборакбод этинг. Бу кунда ота-она, қариндош-уруғ ва ёр-биродарларни зиёрат қилиш мақсадга мувофиқдир.

Ҳайитни чиройли қилиб, шод-хуррамлик билан ўтказиб олганингиздан кейин, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Кимки Рамазон рўзасига Шавволдан олти кунни эргаштириб рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади», деган сўзларига биноан, Шаввол ойидан олти кун рўза тутинг. Бу рўзани тезроқ тутиб қўймоқчи бўлсангиз, ҳайитнинг иккинчи кунидан бошлаб тутишингиз мумкин. Биринчи ҳайит куни рўза тутиш ҳаромдир.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар икки ҳайитнинг биринчи кунларида рўза тутишдан қайтарганлар. Бу олти кунни Шавволнинг кейинги кунларида тутса ҳам бўлади. Уни тутишда пайдар-пайлик шарт эмас. Рамазон рўзасидан қарзи бор опа-сингилларимиз, аввало, қарзларини тутиб, кейин Шаввол рўзасини тутганлари яхши.

Аммо қазоларини тутишлари сабабли Шаввол тугаб қолиш эҳтимоли бўлса, қазоларини кечиктириб, Шавволнинг олти кунини тутишлари афзал. Чунки Шаввол рўзаси фақат шавволда тутилади, уни қазо қилиб бўлмайди. Рамазоннинг қазосини келгуси Рамазонгача тутиб берсалар бўлаверади.

Парвардигоримиз Аллоҳдан бу улуғ айёмларни келгуси йилларда ҳам баракотлари ила бизга қайтаришини, ҳаммаларимизни кўп Рамазонларга соғ-саломат, мустаҳкам иймон-ла етказишини ёлвориб сўраймиз. Эй Аллоҳ, дуоларимизни қабул эт!

Абу Закариё ал–Маданий

ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
➡️ «Ma’ruzalar.uz» каналига уланиш


Репост из: MA’RUZALAR.UZ | RASMIY KANAL
Ҳайит байрамларида амал қилиниши лозим бўлган 17 одоб

Биринчи одоб: Яхши ният қилиш

Мусулмон киши барча ишларида бўлгани сингари Ҳайит байрамларида бажарадиган барча ишларини ҳам яхши ниятлар билан адо этиши лозим. Масалан, ҳайит намозига отланар экан зиммасидаги вожиб амални адо этишни ният қилади, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмаларини бажариш нияти билан яхши кийимларини кийиб чиқади, силаи раҳм нияти билан қавму-қариндошларини зиёрат қилишга ҳаракат қилади ва ҳоказо барча амалларида эзгу ният қилинадиган бўлса, хурсандчиликлардан ташқари, кўплаб ажр-у мукофотларга ҳам эга бўлади.

↪️Компьтердан очиш учун

ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
➡️ «Ma’ruzalar.uz» каналига уланиш


Репост из: MA’RUZALAR.UZ | RASMIY KANAL
#Ҳайит_муборак

🌹 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ 🌹
ва раҳматуллоҳ

≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡
🌸 ҲАЙИТ МУБОРАК 🌸
≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡

🌼...Қурбон бўлсин Сизга Дуо-Саломлар!

🌸...Дунёдаги энг ширин сўз, каломлар!

🌹...Илоҳо уйингиз Нурларга тўлсин,

🌺...Ҳайит Айёмингиз Муборак бўлсин!


ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
➡️ «Ma’ruzalar.uz» каналига уланиш


Репост из: MA’RUZALAR.UZ | RASMIY KANAL
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳайит намозини ўқиш тартиби

⏱ 03:21 дақ
💾 06.89 МБ


ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
➡️ «Ma’ruzalar.uz» каналига уланиш




Репост из: MA’RUZALAR.UZ | RASMIY KANAL
#Рамазон_Тақвими

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Ассалому алайкум❗️


🗓 Бугун 1440 ҳ./2019 м. йил
​​​
30 Май. Рамазон 25-кун
ПАЙШАНБА

САҲАРЛИК (ОҒИЗ ЁПИШ) ДУОСИ

Навайту ан асума совма шаҳри Рамазона минал фажри илал мағриби холисан лиллаҳи таъала.

(♻️ Маъноси:
“Холис Аллоҳ таоло учун тонгдан кун ботгунча Рамазон ойининг рўзасини тутишга ният қилдим”)

ИФТОРЛИК (ОҒИЗ ОЧИШ) ДУОСИ

“Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва алайка таваккалту ва ала ризқика афторту. Фағфирлий йа ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту. Бироҳматика йа арҳамар роҳимин, Аллоҳу акбар”.


(♻️ Маъноси: “Ё Аллоҳ! Сенга имон келтириб, Сен учун рўза тутдим. Сенга таваккул қилдим, Сен берган ризқ билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни Кечиргувчи, марҳаматлиларнинг Марҳаматлиси! Ўз раҳматинг билан олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Омин!”)

⏰ Тошкент вақти билан:

✔️ Саҳарлик вақти: 03:11
✔️ Ифторлик вақти: 19:51

☀️ Қуёшнинг чиқиш ва ботиш вақтидаги фарқлар (дақиқа ҳисобида)

Тошкентдан олдин: 👇🏻

Қўқон - 5/8, Наманган - 9/10, Фарғона - 8/12, Андижон - 11/13, Ангрен - 2/4, Хонабод 13/16.

Тошкентдан кейин: 👇🏻

Бекобод - 3/3, Жиззах - 8/3, Гулистон - 4/0, Денов - 12/2, Термиз - 16/2, Самарқанд - 11/7, Қарши - 17/11, Каттақўрғон -14/10, Нурота - 15/13, Навоий - 17/14, Учқудуқ - 21/25, Бухоро - 22/16, Хива - 36/36, Урганч - 34/35, Нукус - 36/41, Мўйноқ - 34/48.

(Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019-йилнинг 19-апрелдаги 2152 хулосаси асосида тайёрланди).

🌙 РЎЗАДОРЛАРНИ АЛЛОҲ МУКОФОТЛАСИН, АМИЙН!

ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!

➡️ «Ma’ruzalar.uz» каналига уланиш


​​​​🔴 САВОЛ:
«Мени ғийбат қилсалар, гуноҳим тўкилади», деган тушунча қанчалик тўғри?
🔵 ЖАВОБ:👇👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAEicqc2ezBpVFJRYeA


🔴РЎЗАДОР АЁЛИНИ ҚУЧОҚЛАШИ ЁКИ ЎПИШИ?

Рўзадор инсон аёлини эркалаши, қучоқлаши, ўпиши жоизми?

😱Буни кўпчилик билмас экан

😳ЖАВОБ БУ ЕРДА👇

https://t.me/joinchat/AAAAAEicqc2ezBpVFJRYeA


Репост из: MA’RUZALAR.UZ | RASMIY KANAL
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🔵 САВОЛ:

- Рўза тутган одам намоз ўқимаса рўзаси қабул бўладими?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
➡️ «Ma’ruzalar.uz» каналига уланиш


Репост из: MA’RUZALAR.UZ | RASMIY KANAL
​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Ассалому алайкум❗️

🗓 Бугун 1440 ҳ./2019 м. йил
​​
​​​
02 Июнь. Рамазон 28-кун
ЯКШАНБА
Намоз (Тошкент):
⏰ Тонг - 03:12
⏰ Қуёш - 04:52
⏰ Пешин - 12:21
⏰ Аср - 17:33
⏰ Шом - 19:50
⏰ Хуфтон - 21:30

❗️Эслатма:❗️
Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа)

Аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21), Олма – ота (-21)

Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)

ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
➡️ «Ma’ruzalar.uz» каналига уланиш


00:00 ●━────── 05:55
⇆ㅤㅤ◁ㅤ❚❚ㅤ▷ㅤㅤ↻

📚┠ Жаннат оналар оёғи остидадир

🎙┠ Нуриддин ҳожи Ҳолиқзаров


Ⓜ️┠ @QORILARUZOFFICIAL

ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
➡️ «Ma’ruzalar.uz» каналига уланиш

Показано 20 последних публикаций.

418

подписчиков
Статистика канала