Репост из: Abdulloh Umar
#Ҳарфлар_орасида_жой_қолдириш (пробел)
1. Қўштирноқдан кейин қўштирноқдаги сўзга тегишли қўшимча ёзилса, қўштирноқдан сўнг бўш жой қолдирилмайди.
Абдулла Қодирийнинг «Ўткан кунлар»ини ўқияпман.
2. Сўзларнинг бош ҳарфи олиниб ёзилган қисқартмалардан кейин қўшимча келса, орада бўш жой қолдирилмайди.
АЁҚШда ярим соат навбат кутишга тўғри келди.
3. Исм-шарифдан баъзиси қисқартирилиб бош ҳарфи ёзилиб, ундан сўнг қисқартирилмаган қисми келса, орасида бўш жой қолдирилмайди: А.Қодирий
Имловий ҳатолар
Буни ўрганиб олсак яхшироқ бўларди. Чунки бугун жуда кўпимиз имловий ҳатоларимиз кўпайиб кетган...
© @UmarAbdulloh