-Боргим келмаяпти. Бошим яна оғриб қолмасин!
-Хадича! - Баҳром қизнинг қўлидан тутди - Кийингин! Совуқда юрмаймиз. Машинада келганман.
-Машинада? - қиз бироз ўйланди - Ҳа хўп майли!
.........
-Қайси бири сизнинг машинангиз?
Ҳовлида турган қора Газ-24 ва оқ Запорожецни кўрган Хадича Баҳромга савол назари билан қаради.
-Топгинчи! - Баҳром тиржайиб турдида, қизнинг совуқдан қалтирай бошлаганини кўриб Волга томон юрди - Мана шу қора тулпор!
-Войбуу! - Хадича йигитнинг юзига қараб қўйди - Сиз бежизга керилиб юрмас экансизда а?!
-Ҳа энди.. - Баҳром ғурурланиб қўйди - Умуман олганда бу отамники! Меники оқ ноль олти! Буни бугун миниб чиққандим! Қани ўтирингчи хоним! Волгада шаҳар айланишнинг гашти ўзгача!
*******
-Хадича?! Бунча очилиб кетибсанми? Роса зўр пальто олибсану?!
Бодом эшикдан кириб келган Хадичанинг эгнидаги янги пальто, оёғидаги чарм этикни кўриб оғзининг сувини оқизди. Хадича эса пинагини бузмай хотиржам юриб ичкарига ўтдида, эгнидаги пальтосини ечди.
-Войй янги жемфир ҳам олибсан! Лотореяда ютдингми?
-Нега бунча қизиқдинг? Эскитдан қолган мақол бор — бой кийса қуллуқ бўлсин! Фақир янги кийса — қаердан олдинг? Сен ҳам шунақа оҳангда гапиряпсан!
--Йўғе.. Нега ундай дейсан..- Бодом қизарди - Ўзим шунчаки сўрадимда! Ёки...
Бодом Баҳром олиб бердими деб сўрамоқчи бўлдию, яна гап эшитмаслик учун тилини тишлади..
Муборро дугонасига қараган заҳоти бунинг қаердан келганини тахмин қилган. Бироқ, бу ҳақида гапиришни истамаганди. Хадичага назар соларкан, унинг ўзининг сипо тутишидан руҳи кўтарилганини, ҳар кунги тушкун қиёфаси йўқолганини пайқади.
Гарчи кўнглида дугонасининг бировнинг пулига кийинганини қораласада, шу лаҳзада ўзининг кийими хаёлига анча кўримсиз туюлди.
-Эртага бозорга тушиб чарм пальто оламан! - деди у ичида - Пулим бўлса бор! Нега бошқалардан кам кийинишим керак?!
*********
-Толиб жўрангизнинг қизи тўй бўляпти! Бу Муборронинг дугоналаридан олтинчиси! Ҳадемай бир йил ичида барча дугоналари тўй бўлса ажабмас. Муборрони ҳали биров эшикдан сўраб келмади.. Барисига сиз айбдорсиз! Қизни ўқитган доно!
Жарқин опа улфатчиликдан ширакайф бўлиб қайтган эрига ёзғиришни бошлаганди, Хайрулла мироб мўйловини тескари қайириб қўйди.
-Бунча жаврадинг а? - эрининг овози баланд кўтарилгач Жарқин опа дарҳол жим бўлди - Қизим ўқийди! Тамом вассалом!
-Ўқийдида энди..- Жарқин опа пастроқ тушсада барибир гапини гапириб оларди - Ўқиган қиз деган ном олиб бўлдику!
-Ҳи-аҳ!
Мироб диққат бўлмаслик учун сандалнинг ёнига ёнбошладида, сандал устидаги катта чинни чойнакдан, пахта гулли пиёлага чой қуйди.
-Чойинг совуб қолибди. Чой келтир!
-Ҳозир.. қизларга айтаман!
Пиёладаги чойни бир кўтаришда ҳўпларкан, дераза ойнасидан дарвозанинг қия очилганини, сўнг Муборро кирганини кўрди.
-Ана соғинганингдан жавраётган бўлсанг қизинг келди. Чойни тезлаштир. Қизим совқотиб келган. Иссиқ чой ичса ўзига келади.
-Қани? Бугун ҳафтанинг қайси куни? Ҳали шанба келмадику! Нега келибди?
-Оббоо бунга ҳеч нима ёқмайдия! Ҳар бир нарсадан ёмонлик ахтаради. Ҳэй сенга нима бўляпти онаси? Бундай кўнглингни очсангчи!
- Ҳафтанинг ўртасида беҳудага келмагандир! Бирон нарса зарур бўлган, пули тугаганми.
-Ҳозир келсин биламиз. Фол очмай тургин.
Шу пайт эшик сал ғижирлаб очилди.
-Ассалом дадажон! Ассалом ойижон! Мен бирровга келувдим. Изимга қайтиб кетаман!
-Ие нега? - Ўрнидан қўзғалиб чордона қурган мироб ҳайрон бўлди - Тинчликми?
-Тинчлиик. Битта китоб зарур бўлганди. Ўшани оламан кетаман. Бўпти мен кетдим. Автобуснинг охириги рейсидан кечикмай.
Қизи бурилиаётганди, мироб уни тўхтатди.
-Шошма! Кир уйга. Ўтириб чой ичгин. Мен Самариддинни гаплашаман. Унинг машинасида элтиб қўяман!
-Шартмасди - Муборро пойабзалини ечиб хонага кирди - Овора бўласизда.
-Овораси бор эканми. Қани ўтирчи, совқотиб келгансан!
********
***************