Financial Times Ўзбекистонда жадаллик билан ўсиб бораётган озиқ-овқат маҳсулотлари чакана савдосининг замонавий формати ҳақида мақолани нашр қилди. Мавзу бўйича менинг фикрларимни ҳам сўрадилар.
Мақоладаги асосий жиҳатлар шулардан иборатдир:
- чакана савдо дадил ривожланишининг асосий сабаби унда давлат улуши ва иштироки деярли бўлмаганидир;
- сўнгги йиллардаги либерал ислоҳотлар ҳам замонавий чакана савдонинг тез суръатларда илдамлашига туртки берди;
- бугунги кунга келиб, замонавий чакана савдо улуши озиқ-овқат маҳсулотлари умумий бозорининг 5%дан 10%гача қисмини ташкил этади. Кўплаб бозорлар ва тарқоқ чакана савдо иштирокчилари товар айланмаси аниқ маълум бўлмаганлиги сабабли, бу кўрсаткични янада аниқроқ баҳолаш қийин.
- Ҳозирда замонавий форматда ишлайдиган тармоқлар орасида товар айланмаси бўйича Korzinka – энг илғор. Унинг зиммасига озиқ-овқат чакана савдосини замонавий шаклда олиб борадиган корхоналар умумий товар айланмасининг деярли ярми тўғри келади;
- Истиқболда юртимизда замонавий чакана савдо корхоналари янада шиддатли ўсиши ва мустаҳкамланиши кутилмокда.