Zafar Khashimov


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Блоги


💻 Facebook саҳифам: facebook.com/zkhashimov
📱Instagram саҳифам: goo.gl/gKQmnz
✏️Twitter саҳифам: twitter.com/Khashimov
#happinessшунослик

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Блоги
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Kun.uz | Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
“Таннархни тушириш – кенгайиш, ҳажмни ошириш билан бўлади” — Зафар Ҳошимов

“Таннархни туширадиган нарса – солиқдан ёки тўловлардан қочиш эмас. Таннархни туширадиган нарса – кенгайиш, ҳажмни ошириш”, деди Ўзбекистон президентининг бизнес доиралари билан учрашувида сўз олган тадбиркор Зафар Ҳошимов. Давлат раҳбари ҳам ҳар бир соҳада таннархни пасайтириш муҳимлигини таъкидлади.

👉 https://kun.uz/kr/23912262

Kun.uz расмий канали


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Президент билан учрашувга тайёргарлик онлари.




Ойна

Тошойна олдидан ўтар эканман,
Менга бир ёш бола термилди ундан.
Бу нима кўргилик, бу қандай хазил,
Ўгрилиб қарадим, турар беназир.

Ғамгин назар солдим- кўзларида ғам,
Қўлимни кўтардим- кўтарди у ҳам,
Наҳотки шу менинг аксим бўлса, воҳ
Йиллар қаридан келган акс- арвоҳ.

-Cен кимсан, болакай? -Кимсиз, амаки?
Ойнадаги менинг ҳақ аксим қани?
Иккимиз турардик, карахтликда гунг,
Қанийди, у билан қураолсак гурунг.

Кўзлари беғубор, юзлари силлиқ,
Ичимни тўлдирди чуқур соғиндиқ.
Наҳотки, шу ўзим, болалик чоғим?!
Унга бир талпиндим ёзиб қучоғим.

У менга талпинди, бехос ва қўрқиб,
Иккимиз тўхтадик тошга урилиб,
Кўзига тикилдим, ҳа, менинг кўзим,
Шубҳам ҳеч қолмади, бу аксда ўзим.

Лек, бола тушунмай қўрқиб турарди,
Икки юрагимиз уйғун урарди.
-Мен сенман, болакай, ярим аср сўнг.
Билмайман, шу онда тушми бу, ё ўнг.

Ишонмай, у бола силкитарди бош,
Бошим ҳам силкинди, эргашиб ювош.
Ичимни тўлдирди чексиз бир армон:
“Қанча орзуларинг айладим вайрон”.

Қария тасвирин кўрган болажон,
Қўрқиб узоқлашди ойнадан бежо,
Елиб югурди она қўйнига,
-Ким сени қўрқитди, титрайсан нега?.

-Катта тош ойнамиз ичида бир чол,
мен сенман, деб мени қўрқитди қўпол.
-Оббо фантазёрим, эртакчи болам,
“Ҳеч ким ишонмаса, қиларкан алам”.

Бола қочиб кетиб, қолгандим холис,
Болалик кунимни эслаб қилдим хис,
Ёш онам оҳанги тиниқ жаранглар,
Барчаси ҳақиқий: таъм, товуш, ранглар…

Эсладим шу онда болалик чоғим,
Ойнага урилгандим очиб қучоғим…

1/12/2024

Зафар Шоший


Репост из: davletovuz
Яхши хабар

Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиб кириш бўйича Хитой билан икки томонлама музокараларни якунлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жаҳон савдо ташкилоти масалалари бўйича махсус вакили Азизбек Ўрунов маълум қилди.

Яқинда АҚШ билан ҳам музокаралар якунланган эди. Шундай қилиб, 22 та мамлакат билан музокаралар охирига етказилди.

АҚШ ва Хитойнинг Жаҳон савдо ташкилотидаги, умуман, халқаро савдодаги нуфузини инобатга оладиган бўлсак, бу муҳим ютуқдир.


Репост из: Kun.uz | Расмий канал
"ЖСТ бу адолатли савдо тизими" — Жамшид Қўчқоров

Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши ким учундир йўқотишларга олиб келиши мумкин, лекин бу ташкилот – адолатли савдо тартиб-тамойиллари демакдир. Ҳар бир тадбиркор очиқ рақобат шароитида ишлашга ўрганиши керак, деди парламентда чиқиш қилган бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров.

👉 https://kun.uz/kr/71234369

Kun.uz расмий канали


Репост из: davletovuz
Ўзбекистон урушда жабрланган фаластинлик болалар ва аёлларни ўз шифохоналарида беғараз даволашга тайёр - Шавкат Мирзиёев


❤️🇺🇿 🇵🇸


Репост из: Korzinka News
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
O‘zbek tili kunida "Korzinka" mutaxassislar ishtirokida yangi podkast e’lon qildi

Dasturda taniqli filologlar, tilshunoslar, blogerlar va olimlar ishtirok etishdi:

- Abduazim Rustamxo‘jayev, tilshunos, kopirayter, "Xatoliklar" Telegram kanali asoschisi;
- Dilbar Jumanova, filologiya fanlari doktori, professor;
- Mavlon Marasulov, tilshunos va tarjimon;
- Orif Madvaliyev, tilshunos, O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi a’zosi, "Orif Tolib" Telegram kanali muallifi;
- Eldar Asanov, "Asanov formati" Telegram kanali muallifi, tilshunos, jurnalist va bloger.

Podkastni "Korzinka" supermarketlari tarmog‘ining tashqi kommunikatsiyalar bo‘limi boshlig‘i Doniyor Rasulov olib bordi. Mehmonlar o‘zbek tilining bugungi holati haqida suhbatlashib, o‘zlashma so‘zlar tilga moslashtirish, til islohotlarining mahalliy va xorijiy tajribasi hamda tilning rivojlanish istiqbollari kabi muhim masalalarni ko‘tarib chiqdilar.

Batafsil: https://korzinka.uz/uz/news/uzbek-language-day?id=3639

Telegram | X | LinkedIn


Ассалому алейкум!
Кеча раҳматли Камола Маҳмудовани хотирлаб, Лондонда оиласи ва дўстлари томонидан ёзилган эҳсон дастурхони атрофида шу ерда яшаб, ўқиб, ишлаб келаётган юздан ортиқ Камоланинг яқинлари ва дўстлари қаторида шу ерда ўқиётган фарзандларим билан қатнашишга муяссар бўлдим.
Анчадан бери кўришмаган қадрдонларимизни кўрдим, Камолани эслашдик. Тадбирда қандайдир эзгулик, енгиллик, ёруғлик шукуҳи ҳукм сурарди. Хатто эрталабдан ёмғир томчилаб турган бўлса, шу тадбирга Манчестердан атайлаб келган имом биродаримиз амру маъруф маърузаларини бошлаганларида бирдан, булутлар тарқаб, кун очилиб кетди.

Ушбу тадбирнинг яна бир аҳамиятли жиҳати шундан иборат бўлдики, унда Камола ҳаётлиги пайтида фаол қўллаб қувватлаб келган Эзгу Амал жамоатчилик ҳайрия фондига болалар онколгиясига қарши кураш, саратон дардига чалинган болажонларга ёрдам кўрсатиш бўйича янги фандрайзинг (маблағ йиғиш) Камола номли янги Фондга асос солингани эълон қилинди.
Унинг доирасида Камола фондига 10 апрел 2025 йилгача йўлланган барча маблағлар Камола ишлаб келган Европа Тараққиёт ва Тикланиш Банки (ЕТТБ) томонидан йиғилган суммага тенг баробарида пул қўшилиб, Эзгу Амал Фондига юборилади.
Мен барча саховатпешво дўстларим, мухлису- кузатувчиларимни ушбу савобли амалда қатнашишга чорлайман.

Хайрия қилиш учун хавола бўйича ўтинг https://www.gofundme.com/f/community-initiative-for-ezgu-amal-kamola-fund?modal=share&source=fundraiser+sidebar


Инсон ўз кучи, ғояси, илми ва махоратига ишониб, вақти, қуввати ва маблағларини аямай, таҳдид ва тахликаларга тўла мустақил тадбиркорлик йўлида қўядиган қадамлари - бу, албатта, жасоратдир.
Тадбиркор сифатида аниқ айтишим мумкин, бу аслида жуда машаққатли йўл. Уни уддалашга дарҳақиқат матонатли инсонлар қодир бўлишади. Хайриятким, ҳозирда тадбиркорликнинг мушкулиятлари, ҳамда тадбиркорлар мамлакатимиз ва жамиятимиз ривожланишидаги муҳим ролини нафақат иқтисодчилар, балки кенг омма, ва энг муҳими давлат арбобоари ва ташкилотлари яхши тушунишаяпти, бу долзарб соҳада мустақил ишга қадам қўяётган ватандошларимизга яқиндан ёрдам беришаяпти. Жумладан, Адлия Вазирлиги ташаббуси билан яратилган “Имкон” ижтимоий лойиҳаси кўпгина довюрак ва матонатли инсонларга тадбиркорлик фаолиятларини йўлга қўйишда яқиндан кўмак бераяпти.
Шундай кейслардан бири ҳақида “Матонат” деб номланган ушбу фильм премьерасига мени таклиф этишибди. Мен бундан жуда мамнун ва миннатдорман. Афсус, ўзим ҳизмат сафарида эдим, лекин узоқдан туриб бўлсада, ушбу хайрли ишга қўл урган Адлия вазирлиги раҳбарияти ва ҳодимларига катта миннатдорчилик ва энг эзгу тилакларимни йўлламоқчиман. Мусофирнинг дуоси мустажоб бўлади, дейишади: Аллоҳ эзгу ишларингизда Ўзи мададкор бўлсин!


Репост из: Kun.uz | Расмий канал
“Даъватларга берилманг” — Россия армиясига ёлланаётган барча Ўзбекистон фуқаролари истисносиз жиноий жавобгарликка тортилади

Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси фуқароликдан чиқаришга доир президент фармони қабул қилингунга қадар, ўзбекистонликларнинг хорижий давлат фуқаролиги эътироф этилмаслигини билдирди. Дипломатик ваколатхона юртдошларимизни уруш тарғиботларига берилмасликка чақириб, хорижий давлатдаги ҳарбий ҳаракатларда қатнашган барча Ўзбекистон фуқаролари истисносиз жиноий жавобгарликка тортилишини маълум қилди.

👉 https://kun.uz/kr/44130215

Kun.uz расмий канали


Ассалому алейкум

Кеча 2014 йилда Иқтисод соҳасида Нобел мукофоти олган яна бир олим профессор Жан Тирольнинг “Умумий манфаат” (Common Good) мавзусида бўлиб ўтган очиқ лекциясини тингладим.

Авваламбор, мени бир оз ажаблантириб, ачинтирган жойи, залда чамаси 20-25% атрофида ўринлар бўш қолди. Лекцияга ўзим шошиб келаётганимда ўринлар тўлиб, тингловчиларнинг яна кўпчилиги жой бўлмаганидан йўлакларда тик туриб эшитишади, деган фаразда эдим. Ўзим бироз кеч қолдим ва мен ҳам энди туриб қолсам керак, деб ўйлаган эдим.
Сабаби, айни шу олимнинг Ўзбекистонга келиб, маъруза қилиши ва уни тинглашнинг ўзи барчамиз учун жуда нодир имконият эди. Томоша-ю концерт бўлмаса-да, илм илинжида бўлган ҳар қандай инсон учун бу лекция фикрлаш борасида жозибали ва мафтункор тантана бўлди.

Жан Тироль ўз лекциясида иқтисоднинг қуруқ илмий, ҳисоб китоб, математика, график ва жадвалларга қурилган материал билан эмас, балки бу фаннинг маънавий, ижтимоий ва фалсафий соҳалари ҳақида фикрлар билан ҳикоя юритди.

Фикр юритиш ҳақида гап кетар экан, бир мулохазаси мени чуқур ўйлашга мажбур этди.

“Бу, албатта, осон иш эмас, - деди профессор Тироль,- лекин ўзингиз учун, бир ҳаракат қилиб, тасаввур қилиб кўрингчи, агар, айтайлик, шу онда хали туғилмаган бўлсангиз да, лекин шу туғилиш арафасида турибсиз. На ўзингизнинг ирқингиз, на миллатингиз, на жинсингиз, на келиб чиқишинги-у, аждодларингизнинг жамиятдаги мавқеи-ю, мол дунёси қандай бўлишини асло билмайсиз. Шу билан бирга, ўзингизга энди бир савол бериб кўринг, сиз шунда, ким бўлиб туғилишингиз билмай туриб, қандай жамиятда туғилишни истаган бўлар эдингиз, деган йўналишда ўйлаб кўрсангиз. Сиз ўша жамиятда қандай қонунлар, қандай урф одатлар, қандай принциплар, қандай муносабатлар ҳукм суришини хохлаган бўлар эдингиз?”

Мени шу савол кечадан бери роса ўйлантирди ва мен ўшандай жамият ҳақида ўйлаган сарим, ўзим ўша фикримдаги ҳамма учун тенг имконият ва шароит яратадиган идеал жамият аъзосига муносиб йўл тутаяпманми, деган савол ҳаи унданда долзарб бўлиб олдимда қад кўтараяпти.

Биламан, бу осон савол эмас, лекин, азиз муҳлисларим, келинглар, сизлар ҳам бир уриниб, шу каби саволларни ўзимизга кўпроқ бериб турайлик.


Иқтисодчи Джеймс Робинсон бу йилги Нобел мукофотига сазовор бўлди.


Алвидо, Камола. Алвидо, азиз дўстим. Жойларингиз жаннат боғларидан бўлсин!
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун.


Репост из: Korzinka News
"Korzinka" taqsimlash-tarqatuv markazi qurilishi uchun 25 million dollar mablag‘ jalb qildi

DEG (Deutsche Investitions- und Entwicklungsgesellschaft mbH) Germaniya investitsiya va rivojlanish jamiyati "Korzinka" supermarketlar tarmog‘iga 25 million AQSH dollari miqdorida uzoq muddatli moliyalashtirish taqdim etdi.

"Korzinka" jalb qilingan mablag‘larni kompaniyaning o‘sish strategiyasini yanada qo‘llab-quvvatlash maqsadida Toshkentda zamonaviy taqsimlash-tarqatuv markazini qurishga yo‘naltiradi.

— 49 000 kvadrat metr maydonga ega yangi taqsimlash-tarqatuv markazi “Korzinka” logistika tizimining muhim bo‘g‘iniga aylanadi. U butun mamlakat bo‘ylab do‘konlarimizga yanada samaraliroq xizmat ko‘rsatish imkonini beradi. Tovarlarni saqlash va yetkazib berish jarayonlarini takomillashtirish xarajatlarni kamaytiradi, tashish tezligini oshiradi va savdo nuqtalarimizning uzluksiz ta’minlanishini kafolatlaydi, dedi "Korzinka" supermarketlar tarmog‘i bosh direktori Rud Pedersen.


"Korzinka" taqsimlash-tarqatuv markazi qurilishi Jahon banki tarkibiga kiruvchi Xalqaro moliya korporatsiyasi (IFC) tomonidan ham moliyalashtirilmoqda.

Batafsil: https://korzinka.uz/uz/news/190924-korzinka-DEG?id=3557

Telegram | X | LinkedIn

Показано 20 последних публикаций.