Расмий муносабат!
2020 йил 23 июнь куни “Севимли” телеканалининг “Замон” телекўрсатувининг кечки сонида “Юлдузча болажон” нодавлат таълим муассасасига узоқ вақт ичида кредит ажратиб берилмаётганлиги тўғрисида лавҳа эфирга узатилиши бўйича расмий муносабат.
Ҳар бир тадбиркорлик субъекти ва фуқаро исталган банкдан кредит олиш ҳуқуқига эга, лекин бу банклар кредит бериш мажбуриятига эга дегани эмас. Жумладан, шу кунгача Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 05 апрель кунги ПҚ-3651 сонли “Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори доирасида “Hamkorbank” АТБ томонидан 2018 - 2020 йиллар давомида жами 47 нафар мижозларга мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш учун 54,3 млрд. сўм кредит маблағлари ажратилган. Лекин “Севимли” телеканалининг “Замон” телекўрсатуви мухбирлари томонидан “тадбиркорга ваъда қилинган кредит маблағи бир йилдан ошган бўлишига қарамасдан берилмаяпти” иборалар нотўғри талқин қилинмоқда. Банк кредит ажратиш жараёнида, тегишли ҳужжатлар таҳлилисиз кредит ажратиш бўйича мижозга ваъда бермайди. “Юлдузча болажон” НТМ таъсисчиси Ф. Абдумажидов охирги икки йилдан бери банкка мурожаат қилган бўлса, ҳар бир мурожаати ўрганилиб, кредит ажратиш масаласи асосли сабабларга кўра рад қилинган. Жумладан, дастлабки мурожаатда мактабгача таълим муассасасини ташкил қилиш учун Мактабгача таълим вазирлиги томонидан 1 (бир) бола ўрни учун белгиланган ҳаражатлар меъёридан юқори эканлиги, НТМ таъсисчисининг кредит тарихи салбийлиги, кредит таъминоти учун гаров етишмаганлиги лойиҳани банк томонидан рад қилинишига сабаб бўлган. Кейинчалик НТМ таъсисчилари ўзгарганлиги ва бу ҳолат Мактабгача таълим вазирлиги томонидан мақсадга мувофиқ эмас деб топилган. Шунингдек, “Юлдузча болажон” НТМ томонидан тақдим қилинган ҳужжатларга асосан режалаштирилаётган пул тушумлари лойиҳани ўзини ўзи қоплаш учун етарли эмас деб топилганлиги сабабли кредит ажратиш рад қилинган.
Ҳудуддаги мавжуд ижтимоий муаммо, жумладан, мактабгача таълим муассасалари етишмаслиги ушбу кредитни бериш учун асос бўлмайди. Кредит ажратилмаслиги сабаблари тўлиқ ёритилмасдан, мижоз ва банк ўртасидаги муносабатлар тўлиқ ўрганилмаган ҳолда “Севимли” телеканали томонидан мазкур лавҳани эфирга берилиши “Hamkorbank” АТБга нисбатан ўтказилаётган босим сифатида қабул қиламиз.
Telegram | Facebook | Instagram