Фарзанд ота-онанинг розилигини олиш учун қуйидаги амалларни бажариши тавсия этилади.
❇️Аввало, барча ишларда ота-онадан маслаҳат олиш;
❇️Ота-онанинг насиҳатларини жону дили билан қабул қилиш;
❇️Гаплашганда мулойим, ёқимли сўзлар билан муомала қилиш;
❇️Бирор хизмат буюрсалар, “лаббай”, деб уни бажариш;
❇️Ўзига хуш кўрган нарсаларни уларга ҳам раво кўриш;
❇️Уларнинг олдида баланд овозда гапирмаслик;
❇️Уларга “уф” ёки “уҳ” демаслик;
❇️Ота-онадан олдин таомга қўл узатмаслик;
❇️Ота-она кириб келганда ўрнидан туриш ва улардан олдин ўтирмаслик;
❇️Ота-она ҳузурида оёқларини чўзмаслик, ёнбошламаслик;
❇️Улардан юқорида ўтирмаслик;
❇️Ота-она дам олаётганда уларни безовта қилмаслик, олдиларига рухсатсиз кирмаслик;
❇️Ота-онанинг кўнгилларини топиб, розилигини олиш;
❇️Ота-онанинг озиқ-овқати, кийим-кечаги ва соғлиғидан ўз вақтида хабар олиш;
❇️Дуо қилганда ота-онасининг ҳақларига алоҳида дуо қилиш.
ДЎСТЛАРИЗГА УЛАШИНГ!
@Halolim_Tv1🌼