🛡
#Фейк_хабарлар #стоп_фейк_кибержиноятлар⚠️ Огоҳ бўлинг Фейк!
Ижтимоий тармоқлар орқали
"Давлат томонидан ҳар бир инсонга 10 млн. сўм тарқатилади" мазмунидаги ёлғон хабар тарқатилмоқда. Бу фирибгарларнинг иши. Асло ишонманг.
Ёлғон хабарларни ажратиб олиш унчалик қийин эмас. Бироз диққатли бўлсангиз кифоя. Фирибгарлар содда инсонларни чув тушириш учун турли хил йўллардан фойдаланишмоқда. Огоҳлантиришларга қарамасдан, алданиб қолаётганлар ҳам учрамоқда. Сизга юборилган хабарларнинг ҳақиқат ёки ёлғон эканлигини текширишга одатланинг.
❗️❗️❗️ Ҳурматли саҳифамиз кузатувчилари агар Сизда ҳам шундай ҳолат кузатилиб, пулларингиз талон-торож қилинган бўлса дарҳол 102 ёки 1102 📞 қисқа рақамларига мурожаат қилинг!
P.s. Текин пишлоқ қопқонда бўлади, бегона шахс Сизга тўсатдан мўмайгина даромад келтиришни таклиф қилдими, билингки бу - фирибгар.
🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram