Касб-ҳунар ўрганган ёшлар ва аёлларга давлат 1 миллион сўм субсидия беради
Шавкат Мирзиёев раислигида 8 октябрь куни жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Унда айтилишича, нодавлат касб-ҳунар таълими марказлари орқали ёшлар ва аёлларда касбий кўникмаларни шакллантириш, уларни молиявий қўллаб-қувватлашга Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан
100 миллион доллар миқдоридаги маблағ йўналтирилади. Шунинг
10 миллиони ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитишга,
90 миллиони эса ўқув курсларини тамомлаб, сертификат олганларга
имтиёзли кредитлар ажратиш учун сарфланади.
❗️“Ижтимоий шартнома” орқали нодавлат касб-ҳунар ўқув курсларини битирадиган ёшлар ва аёлларга таълим харажатлари учун
1 миллион сўмгача субсидия берилади.
Яна бир масала – Касб ва лавозимлар классификатори бугунги замон ва меҳнат бозори талабларига мос келмайди. Мисол учун, унда 2 минг 484 та, яъни
70 фоиз хизматчи лавозими бўйича
олий маълумот талаб этилади. Хусусан, маълумотлар базаси билан ишлайдиган мутахассис, веб дизайнер каби ихтисосликларга олий малака талаби қўйилган. Ушбу касбларни IT-марказларда ярим йилда яхши ўрганиш мумкин.
Кутубхоначи, таржимон, банк агенти, реклама мутахассиси каби кўплаб вазифаларга ҳам олий маълумот талаби қўйилган. Меҳнат бозорида бундай касблар бўйича 4 мингга яқин вакансия мавжуд.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига Касб ва лавозимлар классификаторида
олий маълумот талаб қиладиган мутахассисликлар ва лавозимларни қисқартириш вазифаси қўйилди.
👉
@xushnudbek 👈