Репост из: Alimoff
«Ҳудудгазтаъминот» Фарғона вилоят филиалида психопат одам ишлаб юрган эканда?
Бугунюуз сайти маълум қилишича, «Ҳудудгазтаъминот» вилоят филиали назоратчиси бўлган 25 ёшли А.М. Фарғона шаҳри Абдулла Қодирий кўчасида жойлашган кўп қаватли уйлардан бирига борган. У уй эгаси бўлган аёлга газ ҳисоблагичнинг қайд маълумотларини уй ичкарисига кириб кўришини айтиб, жанжал кўтарган. Аёл турмуш ўртоғи йўқлиги ва вояга етмаган фарзанди борлигини айтиб, маълумотларни телефонидан кўрсатган.
Назоратчи, шунга қарамай, уйга киришга ҳаракат қилиб, жанжал кўтарган. Жанжал оқибатида назоратчи аёлни урмоқчи бўлган. Шу пайт аёлнинг қўшниси келиб, назоратчини орқасидан тортган. Бу пайтда ходим эшикни тепган ва оқибатда аёлнинг бармоғи, қўли, суяк соҳалари синиб, узилиб кетган.
Энг қизиғи, ушбу иш мазмунан кўриб чиқилиши учун судга юборилган пайтда ходим ҳуқуқбузарлик содир этган. У вояга етмаган шахсни яшаш уйи олдида нима сабабдан телефонига жавоб бермаганини айтиб, уриб, тишини синдирган.
Ҳозир 1 йилу 6 ойга озодликни чеклаш жазосини олибди. Бу одамни ишга қандай қилиб келиб қолганини ҳеч ким суриштирмадими? Аслида бундай воқеаларда максимал бўлиши мумкин бўлган фаразий воқеилик олиниб анализ қилиниши керак. Шу одамни ишга олган одамлар билан суҳбатлашган бўлардим мен.
@nurbekalimov