НАФС ТОМОШАСИ
Бой камбағал, ўғиллари ҳаммактаб эдилар. Тушликда бойнинг ўғли ҳолва, камбағалнинг ўғли қуруқ нон ер эди. Бир куни бойнинг ўғли деди:
- Агар ҳолва ейишни хоҳласанг, менинг итим бўл.
- Мен сенинг итингман.
- Ит бўлсанг, ҳурмайсанми?
Бечора ит бўлиб ҳургач, бойвачча бир бўлак ҳолва берди.
У доим ит бўлиб ҳурар ва эвазига ҳолва оларди.
Бу воқеага гувоҳ бўлган Шайх Шиблий деди:
- Кўринглар, қаноатсизлик ва тамагирлик кишининг бошига қандай савдоларни солади. Агар шу йигит қуруқ нонга қаноат қилиб, ҳолва тиламаса, ўзидек бир йигитнинг ити бўлмас эди.
"Шарқ ҳикоят ва ривоятлари" китобидан.
Каналга уланиш:
https://t.me/Goyiberonlar