Хиндистон қарама-қаршилик (контраст) лар мамлакати. Масалан:
1.Хиндистон дунёдаги энг йирик демократик давлатлардан бири- аммо феодал (салкам қулдор) мунособатлар кастачилик сақланиб турибди.
2.Хиндистон дунёдаги энг катта хайдаладиган ерларга эга (54,8 млн гектар) ва қишлоқ хўжалигининг қудратига кўра у дунёда 2-ўринда туради- аммо Хиндистон ахолисининг катта қисми тўйиб овқатланмайди.
3.Хиндистонда жуда кучли фан ва таълим тизими бор. Оддий бир мисол Хиндистонда 504 та университетлар фаолият юритмоқда уларнинг катта қисми дунё миқёсидаги энг зўр олий ўқув таълим юртлари хисобланади. Хиндистонда жуда кўп илмий-технологик тажриба институтлари бор, кўплаб хинд олимлари дунёнинг энг кучли компанияларида ишлаб келиябдилар- аммо мамлакат ахолисининг 35% и саводсиз салкам 300 млн одам ўқиш ёзишниям билмайди.
4.Хиндистон дунёдаги энг кучли, энг сифатли, нисбатан арзон медицинага эга, мамлакатда минглаб касалхоналар, клиникалар ишлаб турибди, Хиндистонга даволаниш учун хатто Европа, АҚШ дан беморлар хам келишмоқда- аммо Хиндистонда ўртача умр кўриш даражаси ўта паст, ўлим сони бўйича хам, болалар ва аёллар ўлими бўйича хам Хиндистон олдинги ўринларда туради.
5.Хиндистон дунёдаги энг кучли армия, флот, авиация, ички ишлар тизимига эга, Хиндистон ядровий бомбаларни синовлардан ўтказмоқда, космосга ракеталар учирмоқда- аммо мамлакат ичкарисида тартибсизликлар, миллий-диний тўқнашувлар бўлиб туради.
6.Хиндистон дунёдаги энг кучли саноатга эга, металлургия, машинасозлик, химия, тўқимачилик каби саноат тармоқларининг қудратига кўра у дунёдаги етакчи 10 мамлакат ичига киради- аммо Хиндистон ахолисининг 60% халиям қишлоқ хўжалигида банд, йирик шаҳарларда атмосфера бузилган, антисанитария ишларига эътибор суст.
7.Хиндистон яхши суд ва адвокатлик тизимига эга, Хиндистон халқи ўзини энг озод халқлардан бири хисоблайдилар- аммо хиндлар бу фактни эслашни ёқтирмасаларда хиндистонда расман 14 млн қуллар бор экан. Қулларнинг катта қисми аёллар ва болалардир.
8.Хиндистонда бойлар жуда кўп. Хиндистон ўзининг 140 та миллиардери билан АҚШ ва Хитойдан кнйингина 3-ўринда туради. Миллионерлар ва пули 100 минг доллардан ошадиган одамлар хам Хиндистонда 10 млн кишидан ошиқ. Ўртахоллар хам 500 млнга яқин- аммо дунёдаги энг кўп камбағаллар, ўта қашшоқ одамлар сони бўйича хам хиндистон биринчи ўринда туради. Хиндистонда халиям 300 млн дан ортиқ камбағаллар-қашшоқлар бор. Хиндистоннинг камбағаллар қатлами бир кунда 1,25 $ пулга ишлаб тирикчилик қиладилар.
9.Хиндистонда давлат тили иккита, яъни хинд ва инглиз тилларидир- аммо Хиндистонда мингдан ортиқ тиллар, лахжалар, шевалар бор.
(с) Ихтиёр Эсонов
@domlajon