«Сиз экологияга оид қонунларни биласизми?» кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилдиГулистон шаҳрида жойлашган 1-мусиқа ва санъат мактабида «Сиз экологияга оид қонунларни биласизми?» республика кўрик-танловининг Сирдарё вилояти босқичи бўлиб ўтди. Унда туман ва шаҳар босқичларида ғолиб бўлган 11 та жамоа иштирок этиб, экология соҳаси бўйича билимларини синовдан ўтказди.
➡️ Якуний натижаларга кўра жамоалар қуйидаги ўринларни эгаллади:
▪️
1-ўрин — «Яшил дунё» жамоаси, Гулистон тумани 26-мактаб;
▪️
2-ўрин — «Био авлод» жамоаси, Мирзаобод тумани 1-мактаб;
▪️
3-ўрин — «Яшил белбоғ» жамоаси, Сирдарё тумани 27-мактаб.
Ғолиблар Сирдарё вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
⬇️ Guliston xabarlari
👉
t.me/GULISTON_XABARLARI_UZ