Репост из: Асланов билан футбол
Аморим тайинлангач, унинг 3-4-3 схемаси, у ердаги ҳар бир футболчининг роли ҳақида жуда кўп айтилди.
Аммо аслида муҳими бу эмас, агар базавий баъзи ҳаракатлар (прессинг, зич ўйнаш) яхши амалга оширилса, роллар турлича бўлиши мумкин.
Масалан, атиги икки яримта ўйинда жуда кўп фарқлар кўрдик - чап қанотда ҳам чапақай, ҳам ўнақай футболчилар, Бруно икки хил позицияда ва ҳоказо. Бугун эса алдамчи тўққизликда Зиркзе ҳаракат қиляпти - яъни, биз Аморим жамоасида голеодор классик тўққизликка ўрганиб қолганмиз, аммо бугун Зиркзее деярли Бруно билан бир чизиқда ўйнаб, Рэшфорд ўнг қанотдан рақиб дарвозасига энг яқин позицияда тўп суряпти.
Бундай маневрлар, айниқса еврокубок ҳафталарида ротация қилиш (ўтган ўйинга нисбатан 6 ўзгариш) имконини берса, иккинчидан, айрим футболчиларнинг спорт формасининг тушиб кетиши ёки кучайиши сабабидан ягона схема остида ҳам турлича ўйнаш имкониятини беради.
Аморим бир ҳафта олдин илк ўйинини ўтказган бўлса, бугунгача 20 футболчи майдонга тушиб улгурди. Шунчаки тушиш эмас, ҳар бирида камида бир тайм имконият бўлди. Таркибни тонусда ушлаб туриш, жисмоний ҳолатни назорат қилишда айни муддао.
@aslanov_futbol