ОРТИДА ТИРИК ЗОТ БЎЛМАГАН ЭШИКЛАРНИ ТАҚИЛЛАТАВЕРАСАНМИ?
@FotihaUz #Жийлоний_ҳикматлари
Ўткинчи дунёга алданмайлик
"Ҳолингга вой бўлсин, эй махлуқни Аллоҳга шерик қилувчи инсон! Ортида тирик зот бўлмаган эшикларни тақиллатаверасанми? Оловга солинмаган, совуқ темирни ураверишдан не наф? Сенда ақл йўқ, сенда фикр ва тадбир йўқ....
Агар Холиқнинг таомидан татиб кўрганингда эди, қалбинг махлуқнинг таомига бурилиб ҳам қарамасди. Аммо бу нарса қалблар билан ҳис қилинади. Модомики унда махлуқ яшаркан, бу қалб ислоҳ бўлмайди, тузалмаган ҳисобланади. Модомики қалбда дунё муҳаббатидан заррача топиларкан, мукаммал инонч ҳосил бўлмайди...
Ҳолингга вой бўлсин! Тақводор, парҳезкор, Аллоҳнинг ҳикматлари ва илмидан хабардор олим олдида ўтириб тарбия топмай туриб, ислоҳ талаб қиласан. Йўқ жойдан бир нарса талаб қилиш ярамайди. Ҳатто дунёга ҳам машаққат билан эришилади-ку. Аллоҳ ҳузуридаги нарсаларга шунчаки етилади деб ўйлайсанми? Аллоҳ таолога кўп ибодатлари билан У зотнинг: "Улар тунлари жуда кам ухлардилар. Саҳар вақтлари эса истиғфор айтардилар", деган мақтовига сазовор бўлганлар олдида сен кимсан? Аллоҳ уларнинг ибодатда холис ва содиқ эканликларини билгани учун уларни уйғотадиган ва тўшакларидан турғизадиган вакил тайинлаб қўйди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Аллоҳ таоло Жаброил алайҳиссаломга: "Эй Жаброил, фалончини уйғот (ибодатга), фалончини эса ухлатиб қўй", дейди".
Абдулқодир Жийлоний
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратларининг "Қалбинг Аллоҳда, қўлинг ишда бўлсин", деган муборак сўзлари кўпинча нотўғри талқин қилинади. Буни ҳатто "шариатга амал қилиш шарт эмас" деган маънога бурадиган бенасиблар ҳам бор. Аслида бу ҳикмат юқоридаги жумлалар билан чамбарчас боғлиқдир. Биз унинг ортидан югуриб юрган бу дунё, молу давлат, нафсимизга ёқадиган мансабу лавозимлар аслида ҳеч нарсага арзимас, вақтинчалик нафсимиз талабини қондирадиган, аммо Раббимиздан бизни узоқлаштирадиган воситалардир. Булар қалбимизни эгаллаши биз учун мусибат. Чунки бу нарсаларнинг ўрни қалб эмас. Қалб – бу инсон ўзининг энг азиз, энг талпинган нарсасини сақлайдиган хазинадир. Бу жойга инсон, унга ҳар лаҳзасида неъматлар бериб турган, ҳатто фикру хаёлларигача бериб бошқариб турган, атрофидаги барча махлуқотларни унга бўйсундириб қўйган, уни махлуқотларнинг саййиди қилиб ақлу заковат берган, буюрган ҳар бир амри ва қайтарган ҳар қандай ишида ҳикмат тўлиб тошган Зот – буюк Аллоҳнинг муҳаббатини жойлаши керак. Қалбида Раббисининг муҳаббати бўлган ҳолда сабабларга асосланган бу дунёда ҳалол меҳнат билан шуғулланиши айни матлуб ва марғубдир. Аммо У зотдан бошқасининг муҳаббати қалбга кирса, Аллоҳнинг муҳаббати у ерни тарк этади. Бу ҳолда эса қалбида ҳам, қўлида ҳам иш – дунё бўлади. Бу ақлли инсоннинг иши эмас. Чунки Аллоҳдан бошқа барча нарса фоний – йўқолиб кетувчи. Боқий ва абадий зот турганда фонийни танлаб, унинг ортидан югуриш оқиллар ишидан ҳисобланмайди.
Аллоҳга муҳаббат қўяйлик, У зотга олиб борувчи йўлни тутайлик. Ўткинчи дунёга алданмайлик. Аллоҳга элтувчи Раббоний олимлар тарбиясига ҳарис бўлайлик. Аввало ўзимизни, кейин оиламиз ва жамиятни ислоҳ қилайлик. Дунёда яшаш муддатимиз жуда қисқа. Ундан ҳаётимиз учун зарур матоларни олайлик ва асосий эътиборни нима учун яратилганимизга қаратайлик!
Улуғбек Насриддин ўғли
https://www.facebook.com/bek.buxoriy
ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
➡️ Каналга уланиш