Репост из: TROLL.UZ
Мен 12 қаватли улкан уйда яшайман. Аммо бу оддий уй эмас. Ҳар бир қавати қолганларидан мутлақо фарқ қилади.
Бойлар биринчи қаватда яшайди. Ҳаммаси ҳам эмас, яхши шароитларга эга биттагина намунали хонадон бор. Ичидаги ҳамма нарсаси олтиндан, ҳатто белкураклари ҳам.
Юқори қаватларда одамларда вазият умуман ўзгача: кўпинча электр билан боғлиқ муаммолар мавжуд, сув ва газ камдан-кам ҳолларда бўлади. Чунки босим этарли эмас. Шунинг учун, ҳамма биринчи қаватга кўчишга ҳаракат қилади. Биринчи қаватдагиларга бу, албатта, ёқмайди. Ахир, ҳамма учун жой етарли эмас.
Ҳар бир хонадон ҳар ой уйимизни таъмирлаш учун пул тўлайди, лекин бу пуллар негадир фақат биринчи қаватни таъмирлашга этади. Домком янги йилда уйни тўлиқ таъмирлаймиз деб ваъда қилмоқда. Кутяпмиз :)
Лифтни таъмирлашга ҳам ваъда беришганди. Қаватлараро пиёда кўтарилиш қийин. Қўшни уйларда аллақачон бир нечта лифтлар ўрнатилган. Бизда биттагина. Бу лифтни ишлатиш бизга жуда қимматга тушсада, уни жуда яхши кўрамиз.
Меҳмондўстмиз! Қўшни уйлардан бизга доимо турли хил эстрада ва интернет юлдузлари келишади. Биз уларни ҳар доим самимий кутиб оламиз! Аммо негадир меҳмонлар намунали квартирада бошқасига келишмайди.
Уйимиз остида жуда кўп жой бор, аммо дўкон битта. Каттагина. Биз ҳамма нарсамизни шу дўкондан сотиб оламиз.
Мен уйимизни жуда яхши кўраман. Шу ерда туғилиб ўсганман. Аммо шаҳар атрофидаги бошқа туманларга борсам, уларда негадир биздаги муаммолар кам учрайди. Сирини тушуна олмаяпман. Эҳтимол, у ерда бирор муддат яшасам, кейин тушунаман.
На русском: https://t.me/umidgafurovcom/897
@trolluz