Репост из: Huquqiy axborot | Lex.uz
Президентнинг товар-хомашё биржалари фаолияти самарадорлигини ошириш ва биржа савдоси механизмларини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисидаги қарори қабул қилинди.
Қарорда 2020 йил 1 январдан бошлаб:
- Давлат улуши 50 % дан ортиқ бўлган корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган юқори ликвидли ва монопол маҳсулотларнинг бир қисми Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан ўрнатиладиган квоталар бўйича фақат биржа савдолари орқали экспорт қилиниши;
- Техник мой, омухта ем, хўжалик совуни, нефть эриткичи, нефть парафини ва мис купороси, маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган шакар, иситиш ёқилғиси, ёқиш мазути, суюлтирилган газ ва нефть битуми ички бозорда фақат биржа савдолари орқали сотилиши белгиланди.
Шунингдек, қарор билан биржа фаолиятини амалга оширишдаги айрим талаб ва шартлар бекор қилинди.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни (http://lex.uz/m/acts/4543954) билан соат 21-00 дан кейин танишишингиз мумкин.