Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу🍃


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Аллоҳга ошиқ қалблар учун...
Ишқ тараннумлари.
Ошиқлар абадият йўлида бошловчидирлар (Шайх Фаридуддин Аттор қуддиса сирруҳу)
Lovers are leaders the path of enternite.
04.07.2019

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух!

#ШУКРОНА
Минг тасанно қудратингга, раҳматингга, эй Эгам,
Бетаянч тутиб самони, Ерни ижод айладинг.
Минг шукр, алҳамдулиллаҳ ҳам яна ҳамду сано,
Ломаконда санъатинг бирла мени ёд айладинг.
То абад Сенга гўзал ҳамду санолар айтайин,
Тупроқдан Сафиюллоҳ – покиза инсон айладинг.
Сидқидилдан токи маҳшар кунгача шукр айтайин,
Неча махлуқлар ичинда комил инсон айладинг.
Саждадан бир лаҳза ҳам бошим кўтармай ўтсам оз,
Бу жаҳон кўзгусида дурдона гавҳар айладинг.
Қанча мақтов бўлса оздир, Сенга – Саттору Сомад,
Коинотда турфа махлуқ ризқини бор айладинг.
Токи жоним борича такбиру тасбеҳ айтайин,
Энг суюк Пайғамбаринг йўлига иқрор айладинг.
Минг шукр, Исломдаман ҳам Муҳаммад уммати,
Чаҳор ёру босафо бирла ҳамроҳ айладинг.
Барча мақтов Сенга бўлсин, охират Хоқонисан,
Қул Ғуломингни Ўзингга ошиқу зор айладинг.

(Ғуломжон ҲОШИМОВ,
Ёзёвон тумани
Ҳидоят 5 сон 2021 йил)


@fariduddin_attor🍃 Кунингиз файзли ва барокатли ўтсин, азизлар...


#ҳикмат
Ҳар бир муҳаббатнинг азоб-уқубати бор. Фақат Аллоҳга
бўлган муҳаббатдагина ҳаловат ва роҳат бор!

@fariduddin_attor🌙✨ Оқшомингиз фараҳли бўлсин, биродарлар...


«Ризқ фақат мол-дунё эмасдир!
Севмоқ, севилмоқ ва яхши инсонларга дуч келмоқ ҳам ризқдир...»

@fariduddin_attor🍃


#ҳикмат

Қалбингни ҳасад билан куйдирма, нафрат ва гинахонлик
билан ўлдирма, ғазаб ва кин билан касал қилма!
Покиза қалб ва соғлом фикр ила яша!
Халойиқни Яратувчига қўйиб бер!

@fariduddin_attor🍃


Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух!
Аллоҳ ушбу кунда муродимизни ҳосил, мушкулимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатларини зиёдаси билан туҳфа этсин..

Иймонимизни бут, сабримизни кенг, виждонимизни пок қилсин..

Ота-онамиз,  фарзандларимиз,  оиламиз ва яқинларимизни Ўз паноҳида асрасин...

Бошланган янги кунимиз омадли ва файзли бўлсин!

@fariduddin_attor🍃


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
«Ким сизни дуоларида олиб юрса, ўша муҳаббатида содиқдир...»

@fariduddin_attor🍃


#ҳикмат
Ким сенга «Бахтли бўлиш учун бой бўлиш шарт», деб айтди?
Ким сенга «Бойлар бахтли бўлади», деб айтди?
Аллоҳнинг берганига рози бўлган кишигина ҳақиқий бахтиёрдир.

@fariduddin_attor🍃


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух!
____
Қалбингиз тўлқинлар сингари туғён қилмоқдами?!...
Дилингизда айтадиган сўзларингиз кўп, лекин дардкашингиз йўқми?!...
Баъзан ўзимиз ҳам англай олмаган кўнглимизни ололмаганларидан  хафа  бўламиз, мани тушунмайдилар деб.
Ахир, ғунчага боқинг бутун сирларин ниҳон айлаганда гўзал...
Атрофимиздаги ҳар нарсани ўз ҳолича қабул қилаолишга ўргансак эди, ҳаммаси енгилроқ бўлар эди...
Тилларимиздан "Алҳамдулиллаҳ" калимаси сира тушмаганда эди, ҳуда-беҳудага сиқилмаган бўлар эдик...
Қадрликларим, борлигингиз бахт!
Саҳарларда ибодатларда илтижода туришингиз бахт!!!

Ҳаловатли, фароғатли кунлар бўлсин сизга...

Ҳурмат ила bintu Ismoil дан

@fariduddin_attor🍃




#оқшом_хаёллари
Фаслларга қараб инсон кайфиятининг ўзгариб туриши ҳам бор гап. Чунки фасллар тафаккур қилгувчиларга ҳикматлар улашадилар. Шунақа экан, нега энди баъзан хафа бўлмоқ, хўрсинмоқ керак..?! Мабодо шунақа кайфиятда экансиз кўнглингизга яқин инсон билан суҳбатлашинг. Яхши нарсаларни эсланг.
Аслида, шу кунларга етказганига шукроналар айтишимиз ҳам бир фазилат!
Олисдаги қалби яқинларим, қанақа фасл бўлмасин борингизга шукр дейман.
Бир ҳовуч дуоларимиз ичра борсизлар.

bintu Ismoil дан

@fariduddin_attor🌙✨ Дили беғамлик тилаймиз, хайрли оқшомлар...


#ИЙМОНИЙ_МУҲАББАТ

Бир итнинг бошини силаб, жуда қуюқ илтифот қилаётган Мажнунни кўрган одамлар унга:
- Энди мажнун, яъни жинни бўлибсан, бир итга шунчалар илтифотнинг нима кераги бор?!- дейишибди.
Шунда Мажнун уларга қараб:
- Мен бу итни Лайлимнинг кўчасида кўрганман. Мен учун Лайлимни эслатган ҳар нарса азиздир!- деб жавоб берибди.
____
• Барчамиз Аллоҳ таолонинг йўлида эканмиз ўзаро муҳабатлашайлик! Бир йўлда юриб, адоватлашсак яхши эмаску!
• Дунёни гўзаллик қутқаради!- дейди бир мутафаккир.
• Мен эса унга:
- Адашдинг!- дейман. Балки дунёни муҳаббат қутқаради, иймон йўлидаги ҳақиқий муҳаббат!

@fariduddin_attor🍃


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Мажнундек_севмоқ

@fariduddin_attor🍃


#ҳикмат
Шак-шубҳа  хавфли  дард  бўлиб,  юракдаги  жасоратни барбод қилади, қалблардаги муҳаббатни ўлдиради ва кўзлардаги иймон нурини ўчиради.

@fariduddin_attor🍃


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух!

#ҳикмат
Барча  халқлар  таржимасиз  ҳам  тушунаверадиган  ягона тил _табасс
умдир.

Пайғам
баримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам кўп табассумли зот эдилар. Зотан, энг оғир синовлар ул азиз зот учун юборилган эди...
Бизда-чи, салга руҳимиз тушиб кетади, юздан табассум қочади. Ўшанақа ҳолатда кўзгуга бир боқингда...)

Тўғри, табассум билан нон сотиб олиб бўлмайди...
Лекин қалбни сотиб олса бўлади.

Доим табассум қилиб юринг!

Ҳурмат ила bintu Ismoil

@fariduddin_attor🍃 Кунингиз файзли ва барокатли бўлсин, азизлар...


Руҳингиз сайлаган биргина инсоннинг камлиги, бутун коинот узра саргардон кезмоққа етар...
20.04
____
Руҳдош бўладими шунда...)

@fariduddin_attor🌙✨


Бизни севсалар,
Дард ва озорларимиз билан севсинлар!
Фақат қувончларимизга кўнгил берганлар,
Ошиқ эмасдирлар...
20.04

@fariduddin_attor🌙✨


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#омонат

@fariduddin_attor🍃


#қалбдан
Кимдир кўнглингизга озор берса, Алҳамдулиллаҳ, денг.
Чунки сиз дилозор эмассиз!
Кимдир сизни кўнглига яқин олса, Алҳамдулиллаҳ, денг.
Чунки сиз диллар оромисиз!!!

Кўнгил яқинларни қадрланг!

Ҳурмат ила bintu Ismoil

@fariduddin_attor🍃


#Фироқнома
Лайли зотидан эсам-да, дилда Мажнунча ҳаво,
Тоғу тош кезгум келур, лекин йўлим тўсгай ҳаё.

Мендан ўрганди-ю бўлди гулга булбул ҳамнишин,
Менгадур парвона ҳам шогирду, ишқимдур расо.

Зоҳиримдур ғозаранг, аммо ниҳоним қон эрур,
Ўз ичида сақлагандек, қип-қизил рангин ҳино.

Баски қўйдим мен фалакнинг елкасига ғам юкин,
Кийди мотам тўнини-ю,бўлди қадди ҳам дуто.

Шоҳ қизи бўлсам-да, қилдим фақр йўлин ихтиёр,
Бас менга бу зебу зийнатким, отим Зебуннисо.

Зебуннисо


@fariduddin_attor🍃


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Илтижо

Ё Аллоҳ!

Ишларинг бунчалар ажиб!

Сендан қўрқиш одамга хотиржамлик беради, аммо Сендан бошқадан хавф кишини изтиробга солади.

Сендан умидворлик инсонни азиз қилади, бошқадан тамаъ хорлик келтиради.

Сендан сўраш бандани Сенга яқинлаштиради, бошқадан сўраш ўртада узоқликка сабаб бўлади.

Сенга илтижодан қалблар зерикмайди, аммо бошқадан бир нарсани иккинчи бор сўраш қанчалар оғир!

Сендан паноҳ сўраш иззат, бошқанинг паноҳи мазаллат.

Сенга ёлвориш руҳга роҳат, бошқага ялиниш жонга азоб!

Сени севиш ақлни пешласа, бошқанинг севгиси инсонни мажнун қилади.

Сен учун яшаш кишини барча нарсадан беҳожат этади, Сенсиз яшаш одамни барча нарсага муҳтож қилади.

Ё Раб, Ўзингдан бегона қилма!

©️Hasan Al-Muqriy

@fariduddin_attor🍃

Показано 20 последних публикаций.