Фарғона вилоят прокуратураси, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, вилоят Халқ таълими ва мактабгача таълим бошқармалари ҳамкорлигида жорий йилнинг 21 сентябр куни Қўқон шаҳрида вояга етмаганларни соғломлаштириш ва ногиронлик аломатлари мавжуд болаларни ижтимоий ҳимояга олиш мақсадида тиббий кўрик ўтказилди.
Тадбир давомида тиббий мутахассислар томонидан 385 нафар вояга етмаганлар тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларда аниқланган касалликлар юзасидан 328 нафар болаларни амбулатория ҳамда 43 нафарини стационар шароитларда даволаш белгилаб олинди.
Шу жумладан, вояга етмаганларнинг 1 нафарига республика, 11 нафарига вилоят ва 26 нафарига шаҳар миқёсидаги шифохоналарда даволанишлари, 5 нафарига жаррохлик йўли билан соғломлаштирилиши учун бепул йўлланмалар берилди.
Ушбу куни жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болаларнинг 3 нафарига ногиронлик аравачалари берилиб, уларнинг физиотерапия, массаж ва тўлиқ дори-дармонлар билан таъминланиши кафолатланди.
Тадбирда шаҳар сектори раҳбарлари ҳам иштирок этиб, тиббий кўрикка келган болажонларга турли совғалар ва ширинликлар улашилди.