Репост из: Bosh prokuratura
Бош прокуратура музейи янада бойитилди
Бош прокурорнинг фармойишига кўра, Ўзбекистон Республикаси прокуратураси органларининг кўп йиллик тарихини аҳоли, айниқса, ёш ҳуқуқшунослар ҳамда хорижий меҳмонларга ҳаққоний ва тўлақонли етказиш, фуқароларда прокуратура органларининг шонли меҳнати ҳақидаги тасаввурларни янада бойитиш, ёш мутахассисларда ғурур ва ифтихор туйғуларини кучайтириш мақсадида Бош прокуратура музейини бойитиш бўйича ишчи гуруҳ тузилиб, фаолият олиб бормоқда.
Ишчи гуруҳга ушбу йўналишдаги хорижий ва миллий тажрибаларни ўрганиш, мутахассисларни жалб этган ҳолда мавжуд экспонатларни тўлиқ хатловдан ўтказиш, давлат архиви, миллий телерадиокомпания ва бошқа манбалардан прокуратура тарихига оид маълумот ва материалларни тўплаш, шунингдек, прокуратура органлари фахрийларини қўллаб-қувватлаш жамоатчилик маркази билан биргаликда тизимда кўп йиллар давомида самарали хизмат қилган ходимлар билан сухбат ўтказиб, прокуратура тарихига оид хотира ва кечинмаларни жамлаш юклатилган.
Белгиланган вазифалар юзасидан қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон прокуратура органлари сафида 20 йилдан ортиқ меҳнат қилган фахрий Жамол Низамов ҳозирда шогирдлар ардоғида нафақа гаштини сурмоқда.
Бугун фахрий томонидан прокуратура тарихига оид нодир буюмлар Бош прокуратура музейи учун тақдим қилинди.
Қайд этиш жоизки, мазкур экспонатлар ўша давр руҳини яққол намоён этишга хизмат қилади.
👉 @uzbprokuratura