Репост из: Тарихий карточка. Футбол
Бирор трансляцияни у каналдан олиб, бошқа каналга бериш ҳақида жуда кўп таклиф келади.
Биласизми, ҳам Спорт-ТВ, ҳам Футбол-ТВ билан ҳамкорлик қилишдан ЎзПФЛ манфаатдор. Чунки мусобақаларимиз кўп. Қолаверса соғлом рақобатдан ҳаммамиз ютамиз. Айни ҳолатда биз тўрт мусобақани бир вақтнинг ўзида жонли эфирга олиб чиқишга эришдик. Аввал бундай бўлмаган.
Ҳар икки канал имкониятлари ва режалари ҳақида яхши тасаввурга эгамиз. Шундан келиб чиқиб, 2019 йил 2018 йилдан, 2020 йил эса 2019 йилдан яхшироқ ўтганини айта оламиз. Яъни, трансляция масаласи бир жойда тўхтаб қолгани йўқ. Секин-аста сифатни яхшилаш устида ишлаяпмиз, бу борада режаларимиз бор.
Икки ой аввал биз MyCujoo билан ишламай ётган шартномани янгиладик. Келишувга кўра Суперлига ва Биринчи лига учрашувлари видеосини узатишни бошладик. Йил якунида бунинг учун ЎзПФЛ маълум сумма ишлаб олади. 2021 йилда эса мазкур суммадан 5 баробар кўпроқ ишлашни режалаштирганмиз. Шундан келиб чиқиб биз ҳозирнинг ўзидаёқ Биринчи лига бадал пулини тенг баробар камайтирдик.
Истиқболли режаларимиз бўйича босқичма-босқич бадал миқдорини умумийлаштирамиз. Баъзи лигалар учун мукофот суммалари жорий қилишга ҳаракат қиламиз. Вақти келиб йил якунида ЎзПФЛ ишлаб топган сумманинг катта қисмини клублар билан бўлишиш сиёсатига ўтамиз. ЎзПФЛ клублар олдида ҳисобдор ташкилотга айланиши, ташкилот харажатлари, киримлари Ижроқўмда аниқ рақамлар билан айтилиши биз учун жуда муҳим. Буларнинг ҳаммасига бироз вақт керак.
@diyorimamkhodjaev