Мубашшир Аҳмаднинг қамалиши янгилик эмас. Бу тарихнинг такрорланишидир.Ўзининг
“Ал жомеъ ас-Саҳиҳ” ҳадислар тўпламининг муаллифи, ҳадисшуносликда инқилоб қилган
Имом ал-Бухорий ислом дунёсидаги энг буюк муҳаддислар ичида етакчи ўринни эгаллайди.
Аммо бутун дунёга кенг танилган
“1-рақамли” муҳаддис аллома ҳам ўзи туғилиб ўсган Бухоро шаҳридан Бухоро амири
Халид ибн Ахмад аз-Зухли ва унинг сарой муллалари томонидан тақиб қилинган, қувилган ва сиқиб чиқарилган. Фақат зиндонга қамал қилинишига ҳалқ кўтарилиб қўймаган.
XII асрда яшаган
Аҳмад Яссавий ҳам
очиқчачсига таъқиб қилинмаган бўлса ҳам, лекин унинг фаолияти доимий назорат, шубҳа ва босим остида бўлган.
ХХ аср бошларида бизнинг ўлкаларда
жадидлар пайдо бўлишди. Улар халқ уйғониши учун кўп ҳаракат қилишди. Мактаблар очишди, китобларни нашр қилишди, газета ва журналлар чиқаришди, аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилишди, илм ва маърифатни кенг тарқатишга уринишди. Улар ўз халқини жаҳолат зулматидан чиқариш учун кўп ҳаракат қилишди.
Аммо бу ҳаракат ҳукмрон Совет тузумига ёқмади. Натижада 1930-йилларга келиб, жадидлар “миллатчи”, “панисломчи”, “туркчи”, “халқ душмани” каби туҳматлар билан жиноий ишларда айбланиб қамоққа ташланди, сўроқ қилинди ва айримлари шафқатсизлик билан қатл этилди.
Уларни сотган, қамаган, қамоқда эса қийнаган ва кейинчалик уларни қатл қилганлар ҳам кўп ҳолларда руслар эмас, балки ўзимизнинг совет тузумига хизмат қилган ватандошларимиз бўлган. Оққан сувнинг қадри йўқ деганидек, вақт ўтиб юқорида номи келтирилган мутафаккир инсонлар тарихимизда катта мерос ва из қолдирган миллатимизнинг ёрқин намоёндалари бўлиб танилишди ва уларга бугун биз ҳурмат-эҳтиром кўрсатамиз, мактабдан бошлаб уларнинг ижод, фаолият ва қилган хизматларини фарзандларимизга ўргатамиз, уларга бағишлаб масжидлар, мадрасалар ва илмий марказлар қурамиз, улар ҳақида китоблар чоп этамиз, кинофильмлар оламиз.
Мубашшир Аҳмадга ўхшаган ватанпарвар инсонларни ҳам кўп йиллар ўтиб бизнинг набираларимиз тарих китобларида улар ва улар қилган ишлар ҳақида ўрганишади, уларни хотирлаблаб китоблар ёзишади, кутубхона ва илмий марказлар очишади.
Биз ҳар сафар буюкларни йўқ қиламиз. Кейин эса уларга ҳайкал қўямиз.
@alitoshkandi