Дала майдонида ёқиб юборилган Malibu2 воқеаси юзасидан тафсилотлар маълум қилинди.
Ижтимоий тармоқларда кеча, 18 июнь, пайшанба куни ёқиб юборилган Malibu2 машинасининг видеоси тарқатилиб, кенг муҳокамагаларга сабаб бўлганди. Тошкент вилояти ва пойтахт ИИББ ходимлари томонидан ҳамкорликда олиб борилган тезкор суруштирувда машинани ёқиб юборганликда гумонланган ва унга алоқадор бўлган шахc аниқланиб, ушланди.
Маълум қилинишича, Баҳодир Н. 1 июнь куни таниши 38 ёшли Улуғбек М.га Malibu2 машинасини сотиб беришини сўраб, ундан 5 миллион сўм бошланғич бадал маблағи олади. Шундай сўнг, 2 июнь куни вақтинча Мирзо Улуғбек туманида яшовчи гулистонлик 1994 йилда туғилган З.Б. (аёл) таниши Улуғбек М.дан шахсий иши юзасидан мазкур автомашина маълум муддатга кераклигини сўраб, олиб кетиб қайтариб олиб келиб бермайди.
Шундай сўнг 18 июнь куни соат тахминан 04:30 ларда Тошкент тумани Файзобод МФЙ ҳудудида жойлашган фермер хўжалиги дала майдони яқинида қора рангли Malibu2’ни ёқиб юборган.
👉
@FARGONA_KUN_YANGILIKLARI