Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қуёш ва сувдан электр энергияси
Сув фақат гидроэлектростанциялар учун «хом ашё» бўлибгина қолмай, балки энергияни сақлаш воситаси ҳамдир. Австралиянинг Виктория штатида гибрид қуёш-гидроэлектростанция қурган "RayGen" компанияси айнан шуни ёдга олди.
Электростанция 30 гектар майдонни эгаллаган бўлиб, унда яримдоира шаклида ўрнатилган ойналар қуёш нурини қабул қилувчи минорага йўналтиради. Мазкур минора 400 та қуёш модулидан иборат бўлиб, уларнинг умумий электр қуввати 1 МВтни, иссиқлик қуввати эса 2 МВтни ташкил этади.
Модуллардан олинган иссиқлик энергияси изоляцияланган резервуарда иссиқ сув шаклида сақланади, электр энергияси эса сувни музлаш ҳароратигача совитиш учун чиллер ишини таъминлайди.
Алоҳида резервуарда сақланадиган совуқ сув иссиқ сув билан биргаликда Ренкин цикли асосидаги турбинани ишга тушириш учун фойдаланилади.
👉 @Energetika