Нимагадир одам ўзи бирор нотўғри иш қилса, бошқалар ҳам бу ишни қилиши унга таскин беради. Бу типа норм дегандай туюлади. Аслида норм эмас. Ўзимизни ислох қилмасак, бошқалар ҳам шунақалигидан таскин топсак икки дунёда онгли жамият бўлмаймиз.
Эслаб кўринглар, болаликда масъулиятни бўйнимизга олишга қўрқардик, компанияда ўзимиздан катта братлар бўлса хотиржамроқ ҳис қилардик ўзимизни. Яна ичиб юрганимизда даврада ҳамма ичяптику деб таскин берардик ўзимизга.
Шунга ўхшаб миллат ичидаги иллатларни гапирсанг ҳам бошқа давлатларда ҳам бор бунақа одатлар деб келадиганлар бор. Ҳа бор бўлса нима бўпти? Бошқаларам шунақаку деб ўзимизни устимизда ишламаслик энг катта хатолардан биридир.
Камчиликларинг бўлса бошқаларда ҳам бу нарса борилигини ўйлаб ўзингни алдама. Бу камчилик, бу муаммо сеники ва уни ечиш ечмаслик сени ишинг. Бошқаларга қараб таскин топиш эса илдизи чириб кетган оғриётган тиш учун анальгин ичиш каби ҳолос... У эртага яна оғрийди, у бир кун дори таъсир қилмас даражага етиб боради...
Каналга уланиш 👉 @nurbekalimov